Идлибда қон тўкилишини муносабатларни нормаллаштирувчилар ва халқаро ҳамжамият эмас, балки рошид Халифалик тўхтади

3678
0

Матбуот баёноти

Идлибда қон тўкилишини муносабатларни нормаллаштирувчилар ва халқаро ҳамжамият эмас, балки рошид Халифалик тўхтади

Хомсдаги ҳарбий коллежда ўтказилаётган битирув маросимига учувчисиз самолётлар билан уюштирилган ҳужум камида 89 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Бу ҳужумдан кейин жиноятчи режим ва унга содиқ кучлар сўнгги бир неча кун ичида Идлиб ва Ҳалаб яқинидаги камида 15та қишлоқ ва шаҳарга шиддатли ва тизимли равишда артиллерия ва ракета ҳужумларини амалга оширди. Ҳужумлар бозорлар, аҳоли пунктлари ва бир қанча мактабларга таъсир қилди. Фуқаролик мудофаа маркази ва электр станцияси ҳужумга учраши оқибатида кўплаб ҳудуд ва шаҳарлар қоронғиликда қолди.

Ушбу даҳшатли ҳужумлар натижасида 81 нафар тинч аҳоли, шу жумладан 27 нафар бола ва 19 нафар аёл яраланди. Пайшанба ва жума кунлари тахминан 15 киши ҳалок бўлди. Бир вақтнинг ўзида жуда кўп ракеталарни тушиши кўпчиликнинг, айниқса, тунни уйлар зинапояси остида ухлаб ўтказган ёш болаларнинг ваҳима ва қўрқувга тушишларига сабаб бўлган. Мана, халқаро ҳамжамиятнинг қасддан сукут сақлаши манзарасида Араб Лигасидаги ўз ўрнини қайта эгаллаган жиноятчи режим қўлидан бегуноҳ кишиларнинг қони ҳамон оқиб турибди. Мана, малай режимлар Шом тоғути билан муносабатларни нормаллаштириш учун ким ўзарга мусобақалашганидан кейин уларнинг башаралари очилиб қолди. Буларнинг барчаси Шом қўзғолонини янги босқичга кўчирди. Бу босқичда дунё ҳаётини истаганлар Аллоҳни ва охиратни истаганлардан ажралади. Аллоҳ Таоло айтади:

﴿الم * أَحَسِبَ النَّاسُ أَنْ يُتْرَكُوا أَنْ يَقُولُوا آمَنَّا وَهُمْ لاَ يُفْتَنُونَ * وَلَقَدْ فَتَنَّا الَّذِينَ مِنْ قَبْلِهِمْ فَلَيَعْلَمَنَّ اللهُ الَّذِينَ صَدَقُوا وَلَيَعْلَمَنَّ الْكَاذِبِينَ

«Алиф, Лом, Мим. Одамлар: «Иймон келтирдик», дейишлари билангина, имтиҳон қилинмаган ҳолларида, қўйиб қўйилишларини ўйладиларми?! Ҳолбуки Биз улардан аввалги (иймон келтирган барча) кишиларни имтиҳон қилган эдик-ку!! Бас (шу имтиҳон воситасида) албатта Аллоҳ («Иймон келтирдик» деб) рост сўзлаган кишиларни ҳам, ёлғончи кимсаларни ҳам аниқ билур»                                                                                                                   [Анкабут 3]

Мана, озод қилинган Идлиб ва унинг чекка ҳудудлари муборак қўзғолон асосларига, берилган ва ҳамон берилаётган қурбонликларга содиқлиги тўловини тўламоқдалар. Халқаро ҳамжамият эътиборсизлиги фонида Сурияда юз бераётган воқеалар халқ иродасини синдириш ва қўзғолон алангасини ўчиришдан бошқа нарса эмас. Чунки ички ва ташқи тил бириктирувлар натижасида қўзғолон дуч келаётган қийинчиликларга қарамай, шунингдек, Шом тоғутининг қўзғолон йиллари давомида бой берган ҳудудларни қайта назоратига олишига олиб келган бир қатор конференция ва келишувлар орқали кофир Ғарб қўзғолон устидан назоратни кучайтирганига қарамай унинг алангаси кучаймоқда.

Озод қилинган ҳудудларда диндошларимиз бошдан кечираётган қийинчиликларни ҳисобга олиб, Шом жаллоди билан муносабатларни нормаллаштирган ва нормаллаштираётган барча хоин режимларга шундай деймиз: Муборак Шом заминида бегуноҳларнинг покиза қонлари ҳамон оқмоқда. Шундай экан, инкор этишни, оқлашни ва панд беришни бас қилинг! Шафқатсиз уруш машинасидан Шомдаги болалар ва аёллар қандай азоб чекаётганини кўрмаяпсизми?! Эй одамларнинг қийинчиликларига, кўз ёшлари ва тўкилаётган қонларига бефарқ бўлганлар, сизларни ҳам, тугаб бораётган режимни ҳам асло оқлаб бўлмайди. Чунки сизларнинг асосий ташвишингиз Шомдаги холис ва тақводор кишилар иродасини синдириш, уларнинг қалбидаги қўзғолон руҳини ўчириш йўлида ишбошчиларингизга итоат этиш бўлиб қолди.

Барчангизга айтамизки, биз тил бириктирган, хиёнат қилган ва мусулмонлар қонига ботган малай режимлардан, шунингдек, энг юқори даражада иккиюзламачилик қилган халқаро ҳамжамиятдан мусулмонларни қутқаришини кутмаймиз. Шом Сурияси, мажруҳ Ғазо, қайғуга ботган Яман, парчаланган Судан, Афғонистон, Мали, Шарқий Туркистон, Кашмир ва булардан бошқа мусулмон юртлардаги мазлумларга ёрдам берилиши ҳам улардан кутилмайди.

Куч-қудрат соҳиби бўлган холис кишиларга, қурбон берган ва қурбон беришни давом эттираётган халқ базасига нидо йўллаб айтамизки, Исломий ҳаётни қайта тиклаш ва рошид Халифаликни барпо этиш учун фаолият олиб бораётганларни қўллаб-қувватланг. Халифалик бутун дунё учун фойдали бўлган ечим ядросидир. Зеро у, Ақсони ва барча мусулмон юртларни бузғунчи кофирлар ҳукмронлигидан озод қилади, Умматнинг улуғлигини ва Унинг душманлар қалбидаги ҳайбатини қайта тиклаб, Уни бирлаштиради. Халифалик Росулуллоҳ ﷺ барпо этган давлатнинг давомчиси бўлиб, У зот бу ҳақда:

«ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»

«Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади», дея башорат қилганлар.

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот

бўлими аёллар қаноти

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here