“Кучли армия” тушунчаси ер билан яксон бўлди
Ҳамаснинг (Исроил)га уюштирган ҳужумлари (Исроил) сиёсатчилари ва хавфсизлик кучларини ҳайратда қолдирди. Яқин Шарқдаги энг қудратли қўшинлардан бири дея айтилиб келган (Исроил) армиясининг Ҳамас ҳужуми олдида ожиз қолганини ҳамда миллиардлаб шекеллар харажат қилиб қурилган деворнинг қулаганини тилга олган (исроил)лик эксперт ва таҳлилчилар, “Ақса Тўфони” деб аталган ҳужумни “(Исроил) разведкасининг қулаши” деб талқин қилмоқда. Уларнинг таъкидлашича, бу зарбанинг таъсири узоқ давом этади.
(Исроил) газеталари ҳужум бошланиши билан юзага келган шок ҳолатни ва (Исроил) разведкасининг қулашини ёритган хабар ва мақолалар билан тўлиб тошди. (Исроил)нинг “Маарив” газетаси 7 октабр куни чоп этган хабарида, Хамаснинг (Исроил)га кутилмаган ҳужуми (Исроил) разведкасининг зайифлигидан дарак бериши ҳақида ёзди. Едиот Ахронот газетаси эса, Ҳамас ҳужумини ҳукуматнинг муваффақиятсизлиги деб баҳолади. Газетанинг таъкидлашича, шу пайтгача писанд қилинмай камситилиб келинаётган “террорчилик” ташкилоти, энди ундан қутулиш қийин бўлган даҳшатли тушга ва (исроил)ликларни узоқ вақт давомида таъқиб қиладиган оғир зарбага айланган.
(Исроил)лик ҳарбий таҳлилчи Ави Бнайяху, “(Исроил) миллиардлаб шекеллар харажат қилиб қурган девор ҳам қулади. Мен соатлаб телевизор қаршисида, ҳайратдан кўзларимни ишқалаб ўтирибман. Чунки (Исроил) тарихида бунақаси ҳеч қачон бўлмаган”, деди ва асабларни чарчатадиган узоқ ва қийин давр яҳудийларни кутаётганини таъкидлади.
“Бу сафар кичикроқ гуруҳ (Ҳамас) (Исроил)га 1973 йилги уришдан кўра оғриқлироқ зарба берди”, дейди Ҳааретз газетаси таҳлилчиси Амос Харел.
Харел мазкур ҳужум (Исроил)нинг катта муваффақиятсизлигидан дарак беришини таъкидлаб: “Разведкадаги муваффақиятсизлик ягона муаммо эмас. Бутун тизим қулаб тушганга ўхшайди. (Исроил)нинг Ғазо ҳақидаги тафаккури барбод бўлди. Сиёсатда мудофаа кучларини жойлаштириш ва кутилмаган ҳодисаларга тайёргарлик кўришда муваффақиятсизликка учради”, деди.
Ёсси Еҳошуа “Едиот Аҳронот” газетасидаги мақоласида “Яқин Шарқдаги энг қудратли армиялардан бири ва дунёдаги энг ҳурматли армиялардан бири бўлган (Исроил) армияси Ҳамас ҳужумидан саросимага тушиб қолди”, деди.
(Исроил)нинг собиқ вазирларидан бири Меир Шитрит “Маарив” газетасидаги мақоласида “Бу ҳам сиёсий, ҳам оператив, ҳам разведка нуқтаи назаридан муваффақиятсизликдир. Душман тўсиқларни булдозер билан бузиб, Toyota автомашиналарида кириб келган. Уларни тўхтатадиган ҳеч ким йўқлигини қандай изоҳлаш мумкин? (Исроил) армияси қаерда? Энг замонавий қуроллар ва учувчисиз учиш аппаратлари, вертолётлар, танклар, аскарлар қаерда қолди? Бу шармандаликни ўчириб бўлмайди?” “2023 йилдаги муваффақиятсизлик “Yom Kippur” урушининг муваффақиятсизлигидан ҳам баттардир. Юзимизга шапалоқ бўлиб тушган бу даҳшатли ҳақиқатга ишониш қийин”, “Собиқ вазир ва (Исроил) мудофаа кучларида хизмат қилган зобит сифатида мен (Исроил)да бундай хавфли муваффақиятсизлик юз бераётганидан уялаяпман”, дея ёзди.
Изоҳ: Фаластин аҳлидан саноқли мусулмонларнинг ҳужуми жирканч яҳудийларнинг қалбига қўрқув солиб, уларнинг афсонавий армияларининг сохталигини фош қилди. (Исроил) армиясининг маълум қилишича, ҳужум қилган мусулмонларнинг сони 1000 нафар бўлган.
Ҳаводан қирувчи самалётлар билан, қуруқликдан зирҳли танклар билан эмас, бор-йўғи мототцикллар ва енгил машиналар билан кириб борган оддий мусулмонлар (Исроил) ҳарбийларини тиз чўктирди. Бу эса бутун дунё аҳлига яҳудий вужудининг нақадар ожиз, қўрқоқ ва номард эканини яна бир бор исботлашга кифоя қилди. Оғиз кўпиртириб мақтанаётган кучли қурол аслаҳалари, разведка самолётлари, яширин камералари, ривожланган разведка қурилмалари ва техникалари бир пулга қимматлиги ўз тасдиғини топди.
Шундай экан, Туркия ёки Покистон ё Миср армияси каби етарлича ҳарбий куч-қудрат ва замонавий қурол-аслаҳаларга эга ҳамда ҳарбий тайётгарликдан ўтган армия (Исроил)га қарши оёққа турадиган бўлса, соатлар ичида яҳудларни кулини кўкка совуриши муқаррардир. Буни тушуниб етган Ислом Уммати ҳамда узоқ йиллардир яҳудлар зулми остида эзилиб келаётган мусулмонлар доимо Исломий ўлкаларнинг ҳарбийларини Ақсога нусрат беришга чорлаб келади. Ақсо Тўфони ҳаракатини қўллаб-қувватлаётган мусулмонлар ҳам дунё бўйлаб намойиш ўтказиб, мусулмонлар армиясини Ақсога даъват қилиб келмоқда. Чунки икки қибланинг биринчиси ва икки масжиди шарифнинг учинчиси бўлган Масжидул Ақсо – яҳудийлар нажасидан озод қилувчи ва мусулмонларни ҳар қандай адоватдан ҳимоя қилувчи армияларга жуда-жуда муҳтождир.
Аммо афсуслар бўлсинки, шу кунгача ҳеч бир ўлкадан ижобий жавоб келмади. Чунки бу ўлкаларнинг раҳбарлари ва ҳарбий қўмондонлари (Исроил)ни оёқда тутиб турган Ғарбнинг малайларидир. Булар муқаддас заминни яҳудлар ифлосликларидан тозалаш учун армия юбориш у ёқда турсин, кўнгилли равишда йўлга чиққанларга ҳам қаттиқ жазо чоралар қўллайди. Ҳозирги Ақсо тўфони ҳаракати учун ҳам худди шу йўлни тутишмоқда. Бу ҳаракатни қўллаб қувватлаш ўрнига уни тўхтатиш учун бор кучини сарфлашмоқда.
Аммо мусулмонлар Аллоҳ Таолонинг марҳаматидан умидларини узмаган ҳолда Исломий ўлкалардаги қуролли кучлари сафидаги холис зобитлардан нусрат-ёрдам талаб қилишни давом эттирмоқлари лозим. Улар орасида Аллоҳга холис бўлган зобитлар талайгина. Имконияти бор ҳар бир мусулмон уларга Аллоҳ фарз қилган нусрат бериш вазифасини тинимсиз эслатмоғи лозим. Чунки Фаластин масаласи фақат армияларнинг ҳаракатга келиши ва яҳудийларга қарши Аллоҳ йўлида ҳақиқий Жиҳод қилиши билан ҳал бўлади.
Абдураҳмон Одилов