Ислом Уммати Ҳизб ут-Таҳрир билан биргаликда ҳаракат қилишга шошилмоғи даркор

277
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ислом Уммати Ҳизб ут-Таҳрир билан биргаликда ҳаракат қилишга шошилмоғи даркор

Халифаликни барпо қилишга қаратилган фаолият якка тартибда ёки таваккалига қилинадиган фаолият эмас. Аксинча, сиёсий, онгли, холис ва қодир уюшма сафида, яъни ҳокимиятни олишга ва олган заҳоти Исломни татбиқ қилишга ҳамда давлат бошқарувини адашмасдан, иккиланмасдан, узоқни кўра билиб, онглилик билан бошқаришга қодир уюшма доирасида тартибли фаолият билан бўлади. Ислом Умматининг воқелигига чуқур ва онгли равишда назар ташлаган киши айнан Ҳизб ут-Таҳрир бошиданоқ ўзининг очиқ сиёсий дастурига эга ягона партия бўлганига гувоҳ бўлади. Ҳизбнинг ўз ғоясини белгилаб олганини, тариқатини баён қилиб, давлатни барпо этиш учун зарур бўлган барча нарсаларни батафсил ёритиб берганини, Халифалик давлати дастури лойиҳасини тайёрлаб, унда бошқарув низоми ва аппаратини, ижтимо низоми ва иқтисод низомини, давлатнинг ташқи сиёсати ва таълим сиёсатини тафсилоти билан баён қилганини кўради. Шунингдек, ўнлаб йиллар давомида Ғарбнинг демократия, илмонийлик, эркинлик, либерализм ва коммунизм каби тушунчаларига қарши олиб борган фикрий кураши орқали ўзининг Ислом тушунчаларини қанчалик даражада онгли равишда теран тушуниб етганини ҳамда Ғарбнинг сақофий босқини ва фикрий ҳужумига қарши туришга қодирлигини Умматга исботлаб берганини ҳам англаб етади. Дарҳақиқат, Ҳизб, яна бир томондан, Исломнинг фикр ва тушунчаларини аниқ, тиниқ ва шаффоф равишда тақдим этди. Уммат тафаккурини унга кириб қолган барча ғарбча нопок фикрлардан тозалаш устида ишлади. У, шунингдек, исломий юртлар ҳукмдорларининг хиёнатларини, Уммат масалаларига қарши қилган тил бириктирувларини фош этиш ҳамда тилёғламалик ва ялтоқлик қилмасдан уларнинг бу ишларига қарши туриш орқали ўз аҳлини ҳаргиз алдамайдиган етакчи эканини кўрсатди. У Фаластин, Шом, Ироқ, Покистон, Кавказ, Яман, Форс кўрфази ва бутун мусулмон юртларидаги мустамлакачилик режаларини фош этиб, ўзининг сиёсий курашга қодирлигини намоён этди. Ҳақиқатда, Ҳизб буларни шундай равишда намоён этдики, бундан унинг қанчалик даражада сиёсий онгга эга эканлигини, сиёсий курашга лаёқатли эканини кўриш мумкин. Зеро, у юксак сиёсий заковат билан мустамлакачилик режаларини очиб ташлади. Буларнинг барчасини ҳеч қандай давлатга эга бўлмаган ҳолда, балки бир уюшма сифатида амалга оширди. Агар қудрат ва имкониятларга эга давлатни қўлга киритса, қандай бўларкин?!! Ҳизб ўзи ташкил топган лаҳзадаёқ қиёдат-раҳбарияти ва амири билан Халифалик давлатини барпо этишда Умматга бошчилик қилишга ҳамда ҳокимиятни қўлга киритиши биланоқ ушбу давлатни ер юзида ғолиб қилишга тайёр ҳолатга келди. Бу эса, ўз навбатида, Умматга Ҳизб ут-Таҳрир билан биргаликда тезроқ ҳаракат қилиш вазифасини юклайди. Зеро, Ҳизб мансаб ёки обрў-эътибор кўзламасдан, балки Аллоҳ Таолони рози қилиш учун Исломни ҳокимият тепасига олиб чиқмоқчи. Уммат фарзандлари онг ва фаҳм-фаросат билан Халифалик лойиҳаси атрофида бирлашмоғи даркор. Унинг армиясидаги аскарлар, зобитлар ва генераллардан иборат нусрат аҳли зиммасига эса, худди Росулуллоҳ ﷺнинг замоналарида ансорлар қилганлари каби Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат-ёрдам бериш вазифаси тушган. Ўшанда ансорларнинг нусрат-ёрдам бериши билан Мадинада Ислом давлати барпо бўлиб, ансорлардан еру осмон аҳли рози бўлган эди. Ҳатто Росулуллоҳ ﷺ улар тўғрисида бундай дуо қилганлар:

«اَللَّهُمَّ ارْحَمْ الْأَنْصَارَ، وَأَبْنَاءَ الْأَنْصَارِ، وَأَبْنَاءَ أَبْنَاءِ الْأَنْصَارِ»

«Аллоҳим, ансорларга, ансорларнинг фарзандларига, ансорлар фарзандларининг фарзандларига раҳм айла».

Роя газетасининг 2023 йил 5 июл чоршанба кунги 450-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here