Улуғ олим шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг ҳижрий 1444, милодий 2023 йилнинг Қурбон ҳайити кириб келиши муносабати билан ўзининг фейсбук саҳифаси зиёратчиларига йўллаган табриги

4643
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Улуғ олим шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг ҳижрий 1444, милодий 2023 йилнинг Қурбон ҳайити кириб келиши муносабати билан ўзининг фейсбук саҳифаси зиёратчиларига йўллаган табриги

Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳнинг Росулига, у кишининг аҳли оиласи ва саҳобаларига ҳамда у кишини дўст тутганларга салоту саломлар ёғилсин. Аммо баъд…

Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ла илаҳа иллаллоҳ, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд…

Маъруфга буюриб, мункардан қайтарадиган, қудрат ва ҳикмат эгаси Аллоҳга имон келтирган ҳамда инсонлар учун чиқарилган умматларнинг энг яхшиси бўлган бутун Ислом Умматига…

Аллоҳ Таоло уларнинг қўллари билан фатҳ дарвозаларини очиб берган ҳамда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо қилишларида уларни Ўз ёрдами ила қўллаб-қувватлаётган даъватни кўтариб чиқувчи биродарларга…

Саҳифамизга эзгулик қидириб кираётган ва ҳақ тарафида туришга ва ҳақ тарафида турганларни қўллаб-қувватлашга бор кучини сарфлаётган зиёратчиларга…

Барча-барчаларингизга ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ…

Сизларни муборак Қурбон Ҳайити билан табриклайман… Қудрати улуғ Аллоҳдан ушбу ҳайитни бутун мусулмонларга хайру баракот очқичига айлантиришини сўрайман.

Қадрли биродарлар!

Мен сизларга салом йўллаб, ҳаққингизга дуойи хайр қилиб қоламан. Куч-қудратли Парвардигордан турли хил бало-мусибатлар ҳамда вабо қийинчиликларини барча мусулмонлардан кўтаришини, ушбу улуғ ой Ислом ва унинг аҳлини кучли қилувчи давлатсиз ўтказилган ойларнинг сўнггиси бўлиб қолишини сўраб қоламан.

Аллоҳ Таоло тоат-ибодатларингизни қабул айлаб, сизларни Ўзининг ушбу каломида айтилган зотлардан қилсин:

﴿رِجَالٌ لا تُلْهِيهِمْ تِجَارَةٌ وَلا بَيْعٌ عَنْ ذِكْرِ اللَّهِ وَإِقَامِ الصَّلاةِ وَإِيتَاءِ الزَّكَاةِ يَخَافُونَ يَوْماً تَتَقَلَّبُ فِيهِ الْقُلُوبُ وَالْأَبْصَار * لِيَجْزِيَهُمُ اللَّهُ أَحْسَنَ مَا عَمِلُوا وَيَزِيدَهُمْ مِنْ فَضْلِهِ وَاللَّهُ يَرْزُقُ مَنْ يَشَاءُ بِغَيْرِ حِسَابٍ﴾

«Шундай кишилар бордирки, уларни на тижорат ва на олди-сотди Аллоҳни зикр қилишдан, намозни тўкис адо этишдан ва закотни (ҳақдорларга) ато этишдан машғул қила олмас. Улар диллар ва кўзлар изтиробга тушиб қоладиган (қиёмат) кунидан қўрқурлар. Улар Аллоҳ ўзларини қилган амалларининг энг гўзаллари сабабли мукофотлаши ва яна уларга Ўз фазлу-карами билан зиёда (савоблар ато) қилиши учун (эртаю кеч Аллоҳни поклаб ибодат қилурлар). Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишиларга беҳисоб ризқ берур»                                             [Нур 37-38]

Ато ибн Халил Абу Рошта                                                                     

  10 зул-ҳижжа 1444ҳ

Ҳизб ут-Таҳрир амири                             

      28 июн 2023м

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here