Ийди Қурбон табриги
اللَّهُ أَكْبَرُ اللَّهُ أَكْبَرُ لَا إلَهَ إلَّا اللَّهُ وَاَللَّهُ أَكْبَرُ اللَّهُ أَكْبَرُ وَلِلَّهِ الْحَمْدُ
Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ла илаҳа иллаллоҳ, Валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ва лиллаҳил ҳамд.
Ҳизб ут-Таҳрир – Қирғизистон барча Ислом Умматини, жумладан Қирғизистон мусулмонларини ва Байтул-Ҳаромда ҳаж зиёратини амалга ошираётган ҳожиларимизни ҳамда Исломий ҳаётни қайта бошлаш учун Шариат талаб қилгандек даъват қилаётган даъватчи биродарларимизни Қурбон ҳайити байрами билан табриклайди. Аллоҳ Таоло даъватчиларимизнинг ишларига муваффақият берсин, мусулмонларнинг ҳайит намозлари ва қурбонликларини қабул қилсин, ҳожиларимизнинг ҳажлари “Ҳажжи Мабрур” бўлсин, Аллоҳ Субҳанаҳу Ислом умматини Исломий ҳаётга қовуштирсин.
Исломий ҳаёт дер эканмиз, бир пайтлар намоз ўқийдиган раҳбар ҳокимиятга келса, Исломий ҳаёт ҳам шу билан бирга келади, деб ўйлаган эдингиз… Мана намоз ўқийдиган ва бир вақтнинг ўзида “оқ-у қизили”дан уриб оладиган раҳбарларни кўрдингиз. Майдондан чиқмай, намоз ўқиб, оёқда туриб, улардан бошқаларини ҳокимиятга олиб келдингиз. Улар ҳам эл-юртни қўл-оёғини боғлаб, мустамлакачи капиталистларга топшириб юбораётганини кўриб турибсиз. Бу етакчи сиёсатчилар – сиз намозхон бўлганингиз учун ўз манфаатлари йўлида сизнинг ҳис-туйғуларингиздан фойдаланиш мақсадида – сизга эргашиб намоз ўқишмоқда. Яна бир мисол, бир пайтлар йигитларимиз Умматнинг Қурбон ҳайитини нишонлашни ҳаётга қайтариш учун фаолият олиб боришганда, бу раҳбарларингиз уларни қувғин қилишган эди. Мана энди сиз ўз байрамингизни бағрингизга босиб, қутлай бошлаганингиздан сўнг, улар ҳам бу соҳада олдингизга тушиб олишди. Улар буни ўзлари қилаётгани йўқ, аксинча, сизга эргашиб қилишмоқда. Аслида, одамларни тўғри йўлга бошлаш уларнинг бурчи эди.
Буюк Ислом умматининг азиз фарзандлари, Исломий ҳаётни қайта бошлашнинг ўзига хос тариқати бор. Бу тариқатни билиш – уни ўқиб-ўрганиш билан бўлади. Сизга тариқатни ўргатиш учун Ҳизб ут-Таҳрир Исломий-сиёсий партияси сизларнинг орангизда ҳаракат олиб бормоқда. Мустамлакачи кофирларга малай бўлган ҳокимларингиз эса, халқ билан Ҳизб ўртасига тўсиқ қўйишмоқда. Уларни ёмонотлиқ қилиб “экстремизм” баҳонасида қамашмоқда. Оқибатда Умматни Аллоҳ йўлида қурбонликлар беришдан тўсиб, халқни кофир ғарб, Россия, Хитой ҳукуматлари йўлида қурбон қилмоқда.
Эй Ислом Уммати, шунинг учун кофирлар ва уларнинг малайлари орамизга қўйган тўсиқларни олиб ташлаб, ҳақиқий Исломий даъватни бағрингизга олинг. Ана ўшанда бу хиёнаткор раҳбарларингиз ҳам – сизларга эргашиб намозга келгандек – орқангиздан келиб сизга қўшилишга мажбур бўлади. Бас, кофирлар ва уларнинг югурдакларининг барча залолатларини улоқтириб ташлаб, Исломингизга озиқ тишларингиз билан маҳкам ёпишинг! Ислом дини сизни икки дунё бахтсизлигидан қутқариб, икки дунё бахт-саодатига олиб чиқади!
Халқаро вазиятни кўриб турибсиз. “Араб баҳори” билан бошланган глобал инқироз Украина урушигача етиб келди. Яна кўплаб ўзгаришлар ортидан дунё тизими ўзгариши кутилмоқда. Бу ўзгаришларга нисбатан Исломий позицияни эгаллаб, Умматнинг вакили сифатида иштирок этишга ҳаракат қилинг, унинг савобларига эришиб қолинг. Мустамлакачи кофир давлатларни ағдариб, унинг ўрнига Халифаликни тиклашга хизмат қилиб қолинг!
﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اسْتَجِيبُوا لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمْ لِمَا يُحْيِيكُمْ وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ يَحُولُ بَيْنَ الْمَرْءِ وَقَلْبِهِ وَأَنَّهُ إِلَيْهِ تُحْشَرُونَ﴾
“Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага (яъни, динга) даъват қилар экан, уни қабул қилинглар ва билингларки, шубҳасиз, Аллоҳ ҳар бир киши билан унинг қалби ўртасини эгаллаб турур ва шубҳасиз, Унинг ҳузурига тўпланурсизлар”. (Анфол: 24).
Ҳизб-ут-Таҳрир – Қирғизистон
- 06. 2023