Халифалик давлатида тиббий ёрдам кўрсатишни ташкиллаштириш намунаси (модели)

0
3328

Халифалик давлатида соғлиқни сақлаш сиёсати

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Шахсларнинг соғлиғини сақлаш – шахсларни   даволаш чора-тадбирлари

Халифалик давлатида тиббий ёрдам кўрсатишни ташкиллаштириш намунаси (модели)

  Соғлиқни сақлашни тартибга солиш масаласи давлат соғлиқни сақлаш манфаъатларининг ваколати доирасига киради. У муайян мабдаъга хос эмас. Балки, бу соғлиқни сақлашни ривожлантириш учун энг замонавий услубларга мос равишда ҳал этиладиган масаладир.

  Халифалик давлати дастурининг 97- моддаси даллилар билан изоҳлайдики; “Муассаса ва маҳкамаларни ҳамда идораларни бошқариш сиёсати низомдаги соддалик, ишни тез якунлаш ва бошқарувни ўз қўлига олган шахсларнинг етарли билимлиги асосига қурилади.” Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар:

إنَّ اللَّهَ كتبَ الإحسانَ على كلِّ شيءٍ فإذا قتلتُم فأحسِنوا القِتلةَ وإذا ذبحتُم فأحسِنوا الذِّبحةَ وليُحدَّ أحدُكم شفرتَهُ وليُرِح ذبيحتَه

  “Албатта Аллоҳ таъоло ҳар бир ишни чиройли бажаришни фарз қилди. Агар қатл этсангиз, бу ишни чиройли қилинглар. Агар ҳайвон сўйсангиз, сўйишни чиройли бажаринглар. Сизлардан бирингиз тиғини яхшилаб ўткирлаб олиб, кейин қурбонлигини сўйсин”. Муслим ривоят қилган. Шунинг учун шариъат амалларни бажаришда яхшиликка интилишга буюради. Шунга кўра, соғлиқни сақлашда учта шарт талаб қилинади: биринчиси, низомдаги соддалик. Бу мажбуриятларни бажариш қулайлигини яратади. Бунинг акси ўлароқ, мураккаб низом беморлар ва ходимлар учун кераксиз машмаша ва ортиқча азоб-уқбатларни келтириб чиқаради. Иккинчиси, вазифаларни ижро этишдаги тезкорлик ва фаоллик. Бу кераксиз кечикишларни олдини олади. Учинчиси, тиббиёт ходимларининг қобилият ва малакалари. Бу эса, вазифаларни чиройли бажаришга эришиш гаровидир.

  Аммо идорий услубларга келсак, ҳар қандай идорий услубни қўллаш мумкин. Фақат, агар муайян идорий услубни қўллашдан манъ қиладиган махсус насс келган бўлса, бу мустасно ҳолатдир. Чунки, идорий услубнинг “Мубоҳ” деган умумий ҳукми бор. Ушбу умумий ҳукмдан ман қиладиган хос далилсиз мубоҳликдан четга чиқиб бўлмайди.

  Бундан ташқари, соғлиқни сақлаш жамоаларининг иши шифокорлар, хамширалар, физиотерапия бўйича техниклар, фармацевтлар ва бошқалар ортасида иш жараёнидаги эҳтиёжга қараб, маҳорат алмашишлари талаб қилинади. Бунинг энг яхши намунаси эркакларни эркаклар ва аёлларни аёллар муолажа қилиши ва шошилинч эҳтиёждан ташқари ҳолатларда бундан бошқа усулга асло мурожаат қилмасликдир. Муолажа тананинг лозим қисмига чекланади, бошқа жойларига ўтилмайди. Муолажадаги энг афзал намунага эришиш ва эҳтиёжларни қондириш учун Халифалик давлати эркак ва аёл табиблардан етарлича тайёрлаши лозим. Бироқ, аёл кишининг исломий жамиятда хотин, она ва уй бекаси сифатидаги асосий ўрнини назарда тутган ҳолда, табиблар ва хамширалар каби катта сондаги аёлларни етиштиришга ҳамда уларни ярим кунлик иш билан таъминлашга эҳтиёж туғилади. Шунингдек, давлат биринчи даражали, ўрта-иккинчи даражали ва учинчи даражали тиббий ёрдам кўрсатишни таъминлаши лозим:

А-биринчи даражали тиббий ёрдам – бу қуйидаги вазифаларни бажарадиган асосий тиббий ёрдамдир:

У минтақаларда маҳаллий бўлади.

У умумий шифокорлар, фармацевтлар, хамширалар, доялар, шошилинч тиббий ёрдам ва биринчи тиббий ёрдам ходимлари ва бошқалар томонидан бошқарилади.

Имкон қадар олий даражада муолажа қилиниши мумкин бўлган умумий ва бевосита тиббий муаммолар билан шуғилланади.

 Ташхиси аниқ бўлмаган, таҳлиллар ва дастлабки текширувларни ўтказиш лозим бўлган тиббий кўрикларни ўтказади.

Кўпроқ иккинчи даражали тиббий ёрдам муолажасига муҳтож бўлган беморларни аниқлайди.

Соғлиқ муаммоларини олдини олиш ва улардан сақланиш билан шуғилланади.

Биринчи даражали тиббий ёрдам биринчи тиббий ёрдам марказларида ёки умумий тиббий хизмат кўрсатиши лозим бўлган умумий тиббий марказларда тақдим этилиши мумкин. Бу ёрдам олис қишлоқ ҳудудларида кўчма поликникалар орқали кўрсатилади. Уларнинг тақсимланиши маҳаллий эҳтиёжлар ва заруратлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Б – иккинчи даражали тиббий ёрдамга келсак, у одамларнинг касалликлари шифохоналарга ётқизилишни талаб қилган пайтда шифохоналарда кўрсатиладиган тиббий хизматдир. Бу хизмат доирасига ички касалликлар, жарроҳлик амалиётлари, болалар ва аёллар касалликлари ва шунга ўхшаш асосий мутахассисликлар киради. Шунингдек, бу хизмат тез ёрдам, шошилинч тиббий ёрдам бўлимини ўз ичига олади. Мутахассис ва маслаҳатчиларни поликлиникалар билан таъминлаш ҳам шу хизмат доирасига киради. Бу поликлиникаларда илғор(замонавий техникалар ёрдамидаги энг ривожланган услублар билан) текширувлар, шифохоналарда амалга оширилиши лозим бўлган масхус операция ва ихтисослаштирилган муолажаларни талаб қиладиган касалликлар учун ўзига хос қулайликлар яратилган бўлади. Бундай поликлиникалар қуйидаги хусусиятларга эга бўлади:

Кенг қамровли ҳудудий марказ бўлади. (Ҳар бир умола(нохия-район)да аҳоли сонига мос бўлган лоақал битта шифохона бўлиши лозим).

Ушбу поликлиникаларда шошилинч тиббий ёрдамни қабул қилиш ва даволаш бўлими; статсионар беъморлар учун кўплаб ётоқхоналар, жарроҳлик муассасалари, интенсив терапия, амбулатория бўлими; ҳар ҳил кунлик муолажалар учун бўлимлар ва лабораториялар, ренген нурлари ва тасвирлари каби бир неча текширув жиҳозлари мавжуд бўлиши лозим.

Иккинчи даражали тиббий ёрдамнинг мақсади – Олий соғлиқни Сақлаш бошқармасининг эксперт органи томонидан ўрнатилган энг сўнги тасдиқланган даволаш усулларига мувофиқ бутун аҳолининг эҳтиёжларини қондириш учун юксак малакали, олий даражадаги тиббий хизмат кўрсатишдир.

Бундай иншоотларни қуриш ва мавжудларини молиялаштириш билан давлатнинг ўзи шуғилланиши лозим. Агар юқорида қайд этилган сифатлар билан бундай қулайликларни яратишга имконият бўлмаса, айниқса ўтиш даврида, давлат мавжуд хусусий шифохоналардан жоиз йўллар билан фойдаланиш орқали ўзи муносиб деб топган усулда бундай қулайликларни яратади. Ёки мамлакат ҳудудида етарли шароитлар таъминлангунига қадар дала касалхоналарини ташкил этади ёки беморларни камроқ гавжум жойларга кўчиради.

  Мусулмонлар орасида касалхоналарнинг биринчи намуналари ҳарбий юришлар – жиҳодлар пайтида ишлатилган “Дала касалхоналари” бўлган. Масалан, Руфайда ал-Асламий разияллоҳу анҳа ва бошқалар уруш пайтида ярадорларни даволаш билан машғул бўлишган. Кейинги асрларда эса, ҳақиқий шифохоналар пайдо бўла бошлаган. Иккинчи аср бошларида халифа Ҳорун ар-Рашид даврида Бағдодда шифохона қурилган. Аллоҳнинг изни ила яна қайта қурилажак халифаликда ҳам ҳар бир вилоят ва минтақада аҳолининг эҳтиёжига ва маҳаллий талабларга қараб шифохоналар сони белгиланади ва уларнинг хизмат кўрсатиш даражаси юксалтирилади.

В – учинчи даражали тиббий ёрдам кўрсатиш

Гоҳида мамлакатда ўта жиддий касалликлар билан шуғилланадиган махсус шифохоналар сонини орттиришга эҳтиёж сезилади. Бу ҳолатда вилоят ва минтақа шифохоналарида ҳал қилиб бўлмайдиган аҳволлар учун махсус шифо марказлари ташкил этилади ва бу марказлар алоҳида мутахассисликлар учун белгиланади. Масалан, бир қатор вилоятлар учун ихтисослаштирилган болалар шифохонаси ёки юрак касалликлари, саратон ўсмаларини даволаш марказлари ишга туширилади. Минтақа шифохоналари турли мутахассисликлар бўйича имтиёзли шифо марказларига ёки ноёб тиббий масканларга айлантирилади. Шундай қилиб, бундай ёндашув тиббий мажмуъаларга янада ихтисослашган бўлишларига имкон беради, мураккаб тиббий эҳтиёжларни қондириш бўйича уларнинг тажрибаларини янада орттиради.

  Бутун дунёда соғлиқни сақлаш масқадларига янада  яхшироқ, самаралироқ хизмат қила оладиган усул ва воситаларни билиш учун мурожаат қилиш мумкин бўлган ибратлар мавжуд… Учинчи даражали шифохоналарда тезкор даволанишни талаб қиладиган ҳолатлар мавжуд бўлганда зарарни бартараф этиш учун алоқа воситаларидан фойдаланишни йўлга қўйиш лозим. Масалан, тиббий ёрдамга ихтисослаштирилган тез ёрдам самолётларидан фойдаланиш ёки шу каби алоқа воситаларини ривожлантириш ва улардан кенг кўламда қўлланиш лозим. Шунингдек, масофадан туриб даволашни йўлга қўйиш учун тиббий ускуна воситаларини ривожлантириш ёки беморни махсус шифохонага етгунига қадар ундан хавф-хатарни узоқлаштирадиган воситалар билан даволаш усулларини такомиллаштириш лозим.

 

NO COMMENTS