АҚШни вақтинча дефолтдан сақлайдиган қонун лойиҳаси маъқулланди

0
1224

АҚШни вақтинча дефолтдан сақлайдиган қонун лойиҳаси маъқулланди

АҚШ қарз лимитини, яъни қарз олиши мумкин бўлган пул миқдорининг энг юқори чегарасини ошириш орқали мамлакатни дефолтга учрашини вақтинча олдини оладиган қонун лойиҳасини маъқуллади. Шундай қилиб, қарз лимитини ошириш АҚШ ҳукуматини нақд пул етишмаслик муаммосидан ва дефолтга тушиб қолишдан вақтинчалик қутқарган бўлди. Байден маъмурияти ва вакиллар палатаси ўртасидаги оғзаки келишув 5 июнга қадар қонунга кўчиши керак. Акс ҳолда, мамлакат дефолтдан қутула олмайди.

Бундан аввал АҚШ молия вазири Жанет Йеллен, агар конгресс қарз лимитини биринчи июнгача оширмаса, мамлакат нақд пул тақчиллигига дуч келиши мумкинлигидан огоҳлантириб, АҚШ конгресси вакиллар палатаси спикери Кевин Маккартига мактуб ёзган эди. Елленнинг таъкидлашича, конгресс имкон қадар тезроқ чора кўриб, қарз лимитини оширмаса, бундай вазиятда ҳукумат маош, нафақа ва бошқа тўловларни тўлай олмайди ва бу ҳолат америкалик оилалар учун жиддий қийинчиликлар туғдиради.

“Бу конгресснинг иши. Агар улар муваффақиятсизликка учраса, ўз қўлимиз билан иқтисодий ва молиявий фалокатни юзага келтирган бўламиз”, деган эди Еллен.

Изоҳ: “Агар биз дефолт бўлсак, бутун дунё муаммога дуч келади”, “Иқтисодиётимиз таназзулга юз тутади ва халқаро обрўйимизга жиддий путур етади”, дея жар солган Жо Байден хорижий сафарларини тўхтатиб бўлса ҳам, конгрессда кўпчиликни ташкил қилувчи мухолиф республикачилар билан АҚШни вақтинчалик дефолтдан сақлаб турадиган келишувга эришди. Аслида Америкада юзага келган бу инқироз шунчаки бир давлатнинг инқирози эмас, балки капитализм ҳазоратининг инқирозидир. Бу Ғарб муфаккирлари тарафидан ҳам тан олинмоқда. Чунки бу инқирозларнинг барчаси капитализм сабабли юзага келмоқда.

Соҳа мутахассисларига кўра, ҳозирда АҚШнинг умумий қарзи 31,4 триллион долларга етган. Мазкур кўрсаткич мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 125 фоизига тўғри келади. Бу эса Американинг реал камомадга эга эканлигини ва энг ёмон аҳволга тушиб қолганини англатади.

Кўп ҳолларда бундай қарзларнинг ярми ҳам давлатни қулашига кифоя қилади. Шунга қарамай АҚШнинг қуламаётганининг сабаби шуки, дунёда биринчилик мақомига эга бўлган ҳеч бир давлат ҳар қанча инқирозларни бошдан кечирмасин, ўз-ўзидан қуламайди ёки оламдаги биринчи давлат мақомидан тушиб қолмайди. Қачонки, ундан кўра кучлироқ ҳаётий қийматларга эга, яъни фитратга мос келадиган ва ақлни қаноатлантирадиган тўғри мабдага эга бошқа бир давлат юзага келсагина ичидан чириб битган давлатлар унинг қаршисида қулашга маҳкум бўлади.

Бундай сифатга эга давлат ягона Ислом давлатидир. Демак, Исломий ҳазоратни бутун оламга олиб чиқадиган Ислом давлати вужудга келиши биланоқ, бугунги кунда нафақат молиявий жиҳатдан, балки иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва бошқа жиҳатлардан инсонларнинг муаммоларини ҳал қилишдан ожиз қолаётган бадбўй ҳазоратлар унинг олдида тиз чўкиши муқаррардир.

Аммо шуни ҳам эътибордан қочирмаслик керак, чириб қулаш арафасига келиб қолган Ғарб ҳазоратининг ўрнини эгаллаши кутилаётган Ислом ҳазорати ўз-ўзидан ҳаёт майдонига келиб қолмайди. Балки бунинг учун у ўз соҳибларидан, яъни мусулмонлардан фикрий-сиёсий курашни, фидоийликни талаб қилади. Чунки бу Росулуллоҳ нинг давлат тиклаш тариқатларидир.

Зоҳид Заргар

NO COMMENTS