Европа сиёсатидаги янги ўзгаришлар халқаро позицияга таъсир қиладими?!

2681
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Европа сиёсатидаги янги ўзгаришлар халқаро позицияга таъсир қиладими?!

Устоз Ҳамд Тобиб

2023 йил 8 апрелда Арабий жадид газетаси нашрига кўра, Франция президенти Макроннинг Хитойга уч кунлик сафари ортидан бу икки давлат президентларининг қўшма якуний декларацияси қабул қилинган. Қўшма декларацияда бундай дейилади: «Пекин билан Париж халқаро ҳуқуққа мувофиқ ҳамда БМТ низомининг мақсад ва тамойиллари асосида тинчликка оид барча саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлайдилар. Франция, шунингдек, Хитойнинг «Ягона Хитой» сиёсий лойиҳасини қўллаб-қувватлашини яна бир бор таъкидлайди. Ушбу лойиҳа матнида Пекин асосий материк ва Тайваннинг ягона қонуний вакилидир, айни орол унинг ажралмас қисмидир, дейилган». Газетада яна бундай дейилади, «Макроннинг сафари давомида икки давлат ўртасида йигирмадан зиёд савдо шартномалари имзоланган. Франция, шунингдек, Хитойнинг G5 лицензияларини олиш талабларига нисбатан ҳам миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан келиб чиқиб, Франциянинг адолатли муносабатда бўлишига ҳам ваъда берган». 2023 йил 9 апрелда Пекиндан қайтаётиб, самолёт бортида берган интервьюсида Макрон қуйидагиларни таъкидлади: «Европа Қўшма Штатларга тобе бўлиб қолмаслиги керак… Европа Қўшма Штатларга тобе қилишга қаратилган босимларга қарши курашмоғи ҳамда Қўшма Штатлар билан алоқаларини қисқартмоғи лозим… Европа АҚШ билан Хитой ўртасида бўлаётган қарама-қаршиликка тортилмаслиги керак… Бугун европаликлар Тайван бўйича кризисни тезлаштириш бизнинг манфаатимизга мос келадими, деган саволга жавоб белгилаб олмоқлари шарт…». Кейин Макрон «европаликларнинг бу хусусдаги АҚШ сиёсатига қарам бўлиб қолишларидан» огоҳлантириб, «Европа Иттифоқини АҚШ долларига қарамлигини камайтиришга» чақирди.

Бу баёнотлар моҳияти нима? Бу Америкага нисбатан биринчи марта бўлишими? Франциядан бошқа давлатлар ҳам шундай фикрдами? Францияга ва унинг айни фикри ва сиёсатига қўшилган баъзи давлатлар қандай мақсадларга интилмоқдалар?

Биз ушбу позиция ва улардан кўзланган ғояларни билиш учун, аввало, шу масалага оид айрим нарсаларни ҳамда Украина урушига доир халқаро воқеа-ҳодисалар ривожини, АҚШнинг Хитойга нисбатан позициясини, хусусан, сўнгги пайтдаги унинг Хитой билан Тайван борасидаги ҳаракатларини эслаб ўтмоғимиз керак:

Америка Россия-Украина уруши масаласидан бир неча йўналиш ва бир нечта мақсадда фойдаланди. Улардан асосийлари: Биринчи: Хитой билан Россия ўртасидаги алоқаларга, иттифоққа ва стратегик шерикликка зарба беришга уриниш. Иккинчи: Европани ўзининг қанотлари остида ушлаб қолиш учун уни Россиядан қўрқитиш. Учинчи: Россияни Американинг истакларига таслим бўлиб, итоат қилиши учун унинг иқтисодий қанотларини синдириш. Тўртинчи: Хитойни айни кризисга тортиш ҳамда халқаро позицияни эгаллаб, Хитойга нисбатан бойкот эълон қилишга замин яратиш.

Американинг ушбу асосий мақсад ва йўналишларига қуйидагилар ҳам қўшимча бўлади:

Россияга қўйилган иқтисодий блокада туфайли халқаро иқтисодий кризис кучайди, жумладан, озиқ-овқат, айниқса дон маҳсулотлари кризиси ва АҚШ билан Европада юқори рақамларда қайд этилган инфляция мураккаблашди. 2022 йилда Германия сингари баъзи Европа давлатларида инфляция даражаси 2021 йилга нисбатан 7,9 фоизни ташкил қилди, нархлар ўртача 1,3 фоизга кўтарилди ва бу немис ҳукуматини 65 миллиард евролик учинчи қўшма пакетни тасдиқлашга мажбур қилди. Бундан ҳукумат истеъмолчилар ва миллий иқтисодиётни юқори инфляция таъсиридан ҳимоя қилишни мақсад қилганини айтди. Америкада эса, Меҳнат вазирлигининг маълум қилишича, йиллик инфляция даражаси ўтган йили май ойида 8,6 фоизга кўтарилди, ўз навбатида, бу АҚШ Федерал захира тизимини фоиз ставкасини бир неча марта оширишга мажбур қилди ва бу 2023 йилда 5 фоизга етди. Бу нарса Европа билан Америкадаги банклар ва бошқа иқтисодий муассасаларни салбий оқибатларга олиб келди… Масалан, Американинг «Silicon Valley» банки ва унга алоқадор бир нечта банклар вайрон бўлди… Шу билан бирга, бу касод ва турғунлик ҳам келтириб чиқарди.

Европа Россиядан келадиган энергиянинг узилиши сабабли иқтисодий зиёнга кирди ва альтернатив энергия нархлари ҳам ошиб кетди, умумий олганда, бу саноат нархларининг ошишига ва иш ҳақларининг харид қиймати пасайишига сабаб бўлди. Бу ҳол, шунингдек, лойиҳаларнинг қисқаришига олиб келди, оқибатда Британия, Германи ва Франция каби айрим Европа давлатларида йирик норозилик намойишлари келиб чиқди. Ҳатто айни давлатлардаги баъзи йирик сиёсатчилар – бу урушдан бизга қандай наф бор каби саволлар ва зудлик билан уруш тўхтатилсин каби талаблар билан чиқди. Шунингдек, Украина уруши ва ундан келиб чиққан кризислар сабабли бир нечта давлатларда ўта ўнгчиларнинг ҳокимиятга келишига олиб келди. Мисол учун, Швециядаги сайловда «Швед демократияси» партияси, Италиядаги сайловда «Италия биродарлари» партияси ютиб чиқди. Венгрияда собиқ бош вазир Виктор Урбан бошчилигидаги миллатчи «Фидес» партияси сайлов рўйхатида биринчи ўринни эгаллади.

Хитойнинг ўзини бетараф қилиб кўрсатиб, шу орқали ечимлар беришга уриниши ва халқаро қонунга амал қилишга чақириши айрим давлатларни унга эргашишга ва унинг урушни тўхтатиш бўйича тинчлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга ундади. Франциянинг сўнгги пайтдаги мисоли бунга яққол далилдир. Бу масала Америка сиёсатига босим ўтказиш воситаси бўлиб, уни халқаро миқёсда ноқулай аҳволга қўйди ҳамда Украина урушида Россияга қарши тузилган коалицияда ёриқ пайдо қилди. Бу, шунингдек, Американи Хитойга қарши навбатдаги қадамини хавфсираб ташлайдиган қилиб қўйди, чунки Хитой Тайван масаласида халқаро қонун доирасида ҳаракат қилаётган эди. Американинг Хитойга нисбатан сиёсатида эса, хоҳ Россия масаласида бўлсин, хоҳ Тайван масаласида, халқаро резолюцияларни бузаётгани очилиб қолди.

Урушнинг узоқ чўзилиб кетиши, Россиянинг бир йилдан кўпроқ вақт мобайнида бардош билан туриши ва унинг ҳужумлари қаршисида Украинанинг ҳарбий жиҳатдан дош беролмаслиги, мана шу ишлар Европани сиёсий ечим масаласида жиддий ўйлашга ундади, гарчи Америка сиёсий ечимга қарши бўлса ҳам. Чунки Европа шуни англай бошладики, мудом Хитой Россияни сиртдан-яширин қўллаб-қувватлаётган экан, Россияни ҳарбий йўл билан мағлубиятга учратиб бўлмайди. Бунинг устига, Россия ўзига қўйилган иқтисодий блокада босимини енгиллаштириш учун иқтисодий альтернативаларни топишга муваффақ бўлаётган экан, Германия ҳукуматининг Берлиндаги матбуот котиби 2023 йил 24 февралда Хитойни Россиянинг Украинага қарши уруши билан боғлиқ режаси билан табриклади. Бу режада икки тарафни ўт очишни тўхтатишга чақириқ мавжуд бўлиб, гарчи унда муҳим омиллар етишмаса-да, аммо унга Хитойнинг янги ташаббуси ўлароқ қаралмоқда. Хитойни бу борада Франция ҳам Макроннинг яқиндаги Пекин сафари чоғида олқишлади. Мана шу ишларнинг барчаси Американинг уруш борасидаги сиёсатига қарши, шунингдек, БМТ тизимидан ташқарида тузилган халқаро коалицияга қарши кучли босим картасига айланди.

Ядровий қурол ишлатилиши мумкинлигига оид халқаро хавотир юзага келди. Айниқса, Ғарб давлатлари, асосан Америка Украинани турли қурол-яроғлар билан таъминлагач, Россия сўнгги пайтларда Белорусияга ҳамда Болтиқбўйи давлатларидаги Калининградга ўзининг тактик қурол тизимини жойлаштиришга мажбур бўлаётганди. Бу ишлар ҳарбий қарама-қаршиликда янги амалий ўзгаришларни келтириб чиқарди ва шу билан бир қаторда, Европанинг Россияга қўшни бўлган давлатлари бўйлаб даҳшат ва қўрқувни пайдо қилди.

Хитой кўп марта халқаро қонунга амал қилишга чақирди, Америка халқаро масалада, масалан Россияни блокада қилиш, Тайванни ҳарбий қўллаб-қувватлаш ва унинг ички ишларига аралашиш билан халқаро қонунни бузаётганидан дунёни, хусусан Европа давлатларини огоҳлантирди. Хитойнинг бу чақириқ ва огоҳлантирувларига АҚШ коалицияси давлатлари орасида эшитувчи қулоқлар топилди, айниқса, кундан-кунга кризиснинг мураккаблашиши, ядровий таҳдидларнинг ошиши ва кундан-кунга иқтисодий хавф-хатарларнинг кўпайиши манзарасида. Чунки бу каби чақириқлар Американинг ўз иттифоқчилари олдидаги позициясини заифлаштириб, айни иттифоқда ёриқларни пайдо қилмоқда.

Мана шундай асос, маълумот ва фактларга асосланиб, Хитой Европа давлатларини Америкага қарши гижгижлашни ва халқаро қонун картасини ишга солишни бошлаб юборди. Унинг Украина урушини тўхтатишга оид таклифи нафақат Россияни, балки шу билан бирга кўплаб Европа давлатларини ишонтирувчи кучли таклиф бўлди. Россия бу улкан тупикдан АҚШ ва иттифоқчиларининг босимига бўйсунмаган ҳолда чиқиши учун энг яхши йўл мана шу Хитой таклифи деб ҳисоблади. Шунингдек, айни таклифни Американинг истагини чеклаш ва дунёни қул қилиш режаларини бузишга хизмат қилади, деб билди…

Шу ерда савол туғилади: Маълумки, АҚШ Россиянинг Украинадаги урушига қарши Европа ва бошқа давлатлардан кенг кўламли коалиция тузган. Хитой билан Россия айни коалицияни синдиришга муваффақ бўла оладими?

Ҳақиқатда, Франциянинг сўнгги позициясидан шу нарса кўриниб турибдики, демак, Европанинг тобора ривожланаётган янги ўзгаришлари халқаро коалицияда ёриқларни пайдо қилганига, коалициянинг аста-секин заифлаша бошлаганига далолат қилмоқда. Айниқса, бугун иқтисодий кризис, инфляция, нархлар ошиши ва ядровий қурол мавзусида халқаро даражада энг ёмон қўрқув, хавотир ва таҳдидлар бўлаётган бир пайтда, Хитойнинг ечимга ҳаракат қилувчи бетараф давлат сифатида намоён бўлиши борган сари кучайиб бормоқда. Урушни тўхтатишга чақирувчи овозлар кўпайиб, Хитой, Россия, Германия каби давлатларга бошқа янги давлатлар овози ҳам қўшилса, эҳтимол Америка халқаро изоляцияда қолиши ҳам мумкин. Бу ҳолат, агар амалга ошса, Америка учун катта йўқотиш бўлиши ҳам мумкин. Эҳтимол бу Американинг оламга гегемонлик қилиш сиёсатига қарши курашиш ва янги халқаро тартибни жорий қилиш мақсадида Хитой ва Россия билан ҳамкорликда коалициялар тузиш учун янги йўлнинг бошланишидир. Бундай ҳолатда, Америка дунёни яккаҳокимлик билан бошқариш ва оламни зўравонлик таёғи ёрдамида ўзининг мақсад ва сиёсатларига хизмат қилдириш тахтидан ағдарилади. Бошқача ибора билан айтганда, Франциянинг сўнгги позицияси халқаро позицияда фаол ўзгаришлар пайдо қилиши ва янги халқаро позициянинг бошланишини белгилаши мумкин.

Роя газетасининг 2023 йил 26 апрел чоршанба кунги 440-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here