Эрон президенти яҳудий вужудини шу пайтгача жавоб қайтаришга лойиқ хатоларга йўл қўйди деб ҳисобламаяпти

1239
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Эрон президенти яҳудий вужудини шу пайтгача жавоб қайтаришга лойиқ хатоларга йўл қўйди деб ҳисобламаяпти

Сешанба куни Эрон президенти Иброҳим Раисий агар яҳудий вужуди бирор хато содир этса, Ҳайфо ва Тель-Авивни «вайрон қилиш» билан таҳдид қилди. Раисий буни Эрон армияси куни муносабати билан қилган нутқида айтди. Ушбу ёлғон сохта баёнотга нисбатан Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини матбуот бўлими матбуот изоҳи нашр қилиб, қуйидаги саволларни ўртага ташлади:

«Бу Эрон режими нега шунча таҳдидларини амалда кўрсатмайди ёки у яҳудий вужудининг Эрон армиясини ҳаракатга келтиришга лойиқ бирор бир хато содир этмади, деб ҳисоблаяптими?! Сурия аҳли Эрон режими ўзининг мазҳабпараст жангариларини юбориб, уларни қирғин қилишига лойиқ хатоларни содир этдими?! Яҳудий вужуди эса Эрон режимининг бир дона ўқ отишига сабаб бўладиган хатолардан бирортасини ҳам содир этмади, шундайми?! Росулуллоҳ ﷺнинг Исро масканларининг босиб олиниши армияни сафарбар қилишга арзирли хато ҳисобланмайдими?! Мусулмонларнинг ўлдирилиши, ҳар куни репрессия қилиниши ва Ақсо масжидига ҳужум қилиниши Ислом Умматига нисбатан душманлик билан суғорилган Эрон режимининг менталитети бўйича Эрон армиясини ҳаракатлантириш учун арзирли хато ҳисобланмайди, шундайми?!»

Матбуот изоҳида қуйидагича қўшимча қилинди:

«Эрондаги мазҳабпараст режим бу каби шовқин-суронлари билан ўзининг Ислом Умматига қарши қилаётган жиноятларини ҳаргиз яширолмайди. Шунингдек, Америкага Афғонистон ва Ироқни босиб олиши, парчалаши ҳамда қатли омларни содир этишида кўрсатган шунча ёрдамларини оқлолмайди.

Бу жинояткор Эрон режими муборак замин учун ҳеч қандай ёрдам қилгани йўқ, билъакс, яҳудий вужудини мустаҳкамлади. Шунинг учун Уммат бундай ғарбпараст режимларнинг хоинлиги аллақачон фош бўлган экан, уларни ағдариб ташламоқлари шарт».

Роя газетасининг 2023 йил 26 апрел чоршанба кунги 440-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here