Америка Шом қўзғолонини йўқ қилиш учун унга қарши қилган макрларини тўхтатгани йўқ

0
372

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Америка Шом қўзғолонини йўқ қилиш учун унга қарши қилган макрларини тўхтатгани йўқ

АҚШ Давлат департаменти Твиттерда «биз асло Асад режими билан муносабатларни нормаллаштирмаймиз ва нормаллаштиришга тарғиб ҳам қилмаймиз», дея твит қолдирди.

Роя:

Ушбу ёлғон баёнотлар Асад режими билан ярашишга ва нормаллашиш ғоясини илгари суришга қаратилган бўлиб, адаштирувчи баёнотлардир. Гарчи Шом аҳли ўзининг сиёсий онги ўсганлиги ва айни давлатларнинг қўзғолонни йўқ қилиш ниятлари ҳаммага фош бўлиб қолгани сабабли бундай найрангларга алданмай қўйган бўлсалар ҳам, бу баёнотлардан уларни алдаб-авраш кўзланган.

АҚШ Давлат департаменти «биз асло Асад режими билан муносабатларни нормаллаштирмаймиз ва нормаллаштиришга тарғиб ҳам қилмаймиз», деган мазмундаги баёнотларни қўзғолон бошлангандан бери юзлаб маротаба айтди. Бошқа барча ҳукумат ва ва режимлар ҳам ўзларининг қўзғолон тарафида эканликларини юз марталаб иддао қилишди… Аслида эса, Америка ҳам, улар ҳам қўзғолонни ич-ичларидан ёмон кўришади ва унга ёмонлик етишини исташади. Америка Асад режимининг Шом аҳлига қарши қатли омлар қилаётганини ўз кўзи билан кўриб-билиб, шу кунгача – бугундан бошлаб жиноятчи режимни қирғин содир этишига йўл қўймаймиз, албатта жавобгарликка тортамиз қабилидаги баёнотлар билан кифояланиб келди. Аслида эса, бу қонхўр режимни янада кўпроқ қирғин қилиши учун қонунийлик билан таъминлаб, қўзғолонни бостириши учун нима керак бўлса, барча нарса билан қўллаб-қувватлади.

Бас, эй Шом аҳли, бундай бузуқ ва жинояткор режимларнинг баёнотига алданманг, чунки уларнинг сизга бераётган нарсалари асал эмас заҳардан иборатдир. Худди қўзғолонингизни бошидан бери нопок сиёсий пуллар билан заҳарлаб келишаётгани каби, бугун ҳам уни Американинг сиёсий ечими ва БМТнинг 2254 сонли резолюциясини татбиқ қилиш орқали йўқ қилишмоқчи. Бу резолюциянинг мавжуд режимни хавфсизлик ва ҳарбий муассасалари ва илмоний конституцияси билан сақлаб қолишга қаратилганлиги маълум. Шунинг учун уларга асло ишонманг ва нажот йўлингизда астойдил ҳаракат қилиб, тортиб олинган ҳокимиятингизни қайтариб олинг ва қўзғолонингизни хавфсизлик қирғоғига, халоскорлик йўлига етказиб боринг. Шубҳасиз, бу Асад режимини барча арконлари, башаралари билан қўшиб ағдариб, харобалари узра Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик соясидаги Ислом бошқарувини барпо этиш йўлидир. Аллоҳ ҳаргиз амалларингизни бесамар кетказмас.

Роя газетасининг 2023 йил 12 апрел чоршанба кунги 438-сонидан

NO COMMENTS