بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ал-Ваъй уюшмаси Қуддус университетида «Болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш» конвенцияси тўғрисида маъруза қилди
Ал-Ваъй уюшмаси Абу Дис шаҳридаги Қуддус университетида маъруза уюштириб, Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини томонидан нашр қилинган «Болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш конвенцияси яқинлашаётган хавф бўлиб, Фаластин маъмурияти томонидан татбиқ этилиши Исломга қарши урушдир» номли китоби ҳақида сўз юритди.
Маърузада бундай сўзлар келди:
«Болаларни оилаларидан чиқариш жиноятдир. Масалан, жинсий бузуқликка тарғиб қилиш, куфр ва худосизликка тайёрлаш, зинони ҳалол қилиш, фарзандларга ўз ота-оналари устидан шикоят қилишга ўргатиш, абортни ўргатиш, мактабларда ҳомиладорликни олдини олувчи воситалар тарқатиш, ақлларни фалажлаш ва яҳудий, насроний, Ғарб қонунларига итоат қилдириш каби. Буларнинг барчаси иблисларнинг чиқиндилари бўлиб, Фаластин маъмурияти уларни Росулуллоҳ ﷺнинг Исро маскани бўлмиш муборак заминда кенг ёйишга уриняпти… Айни мақсадда у болаларни ҳимоя қилиш, деган ёлғон даъвони қилиб, аслида болаларни бузувчи қонунни ратификация қилган».
Шунингдек, уюшма маърузасида қуйидаги сўзлар ҳам келди:
«Иблисга қарши мана шундай курашиш нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда, Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини «Болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш конвенцияси яқинлашаётган хавф бўлиб, Фаластин маъмурияти томонидан татбиқ этилиши Исломга қарши урушдир» номли китоб нашр қилиб, уни юртнинг чор атрофида тарқатмоқда. Бас, сиз ҳам Азиз ва Жаббор Роббингизнинг ушбу чақириғини қабул қилиб, бугунги иблисларга қарши туринг:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اسْتَجِيبُوا لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمْ لِمَا يُحْيِيكُمْ
«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага (яъни, динга) даъват қилар экан, уни қабул қилинглар» [Анфол 24]
Роя газетасининг 2023 йил 12 апрел чоршанба кунги 438-сонидан