Ягона Уммат ва унинг ягона шариати

896
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ягона Уммат ва унинг ягона шариати

Устоз Ҳамд Тобиб

Рамазон ойи буюк ой. Чунки у хайру баракот ёғадиган ҳамда Аллоҳ Азза ва Жаллага яқин бўлиниб, У билан алоқа қилинадиган, инсонлар ўртасида нусратлар, раҳматлар ва муносабатлар амалга ошадиган, гуноҳлар кечириладиган ва дўзахдан қутулинадиган ойдир.

Ушбу иймон ойининг маъноларидан бири шуки, у ер юзининг шарқию ғарбидаги Ислом Умматининг ягона Уммат маъносини ўзида мужассам қилиб, мустаҳкамлайди. Бу бир неча жиҳатларда намоён бўлади:

Биринчи: Рўза ибодатини бошлаш, тугатиш ва қандай адо этишдаги бирлик. Ер юзидаги мусулмонлар рўза тутишни бир кунда бошлайдилар, бир кунда тамомлайдилар. Росул ﷺ марҳамат қилганлар:

«صُومُوا لِرُؤْيَتِهِ وَأَفْطِرُوا لِرُؤْيَتِهِ فَإِنْ غُمِّيَ عَلَيْكُمْ فَأَكْمِلُوا الْعَدَدَ»

«Ойни кўриб рўзани бошланглар, ойни кўриб рўзани тугатинглар. Агар ҳаво булут бўлса, саноқни тўла ўттиз кун қилинглар». (Муслим ривояти). Бу ерда хитоб барча мусулмонларга қаратилган, унда ҳеч кимга имтиёз берилмаган, ҳеч ким ажратилмаган ва хосланмаган. Ҳукмларнинг бажарилиши жиҳатидан хосланиши ҳам барча мусулмонларга қаратилган бўлиб, унда шариат далил билан хослаган кишиларгина истисно қилинган. Касал, мусофир ёки узрли кишиларнинг рўза тутмаслигига рухсат берилиши каби ҳукмларнинг хосланиши ҳам барча мусулмонларга қаратилган, унда ҳам ҳеч ким ажратилмаган.

أَيَّاماً مَعْدُودَاتٍ فَمَنْ كَانَ مِنكُمْ مَرِيضاً أَوْ عَلَى سَفَرٍ فَعِدَّةٌ مِنْ أَيَّامٍ أُخَرَ وَعَلَى الَّذِينَ يُطِيقُونَهُ فِدْيَةٌ طَعَامُ مِسْكِينٍ فَمَنْ تَطَوَّعَ خَيْراً فَهُوَ خَيْرٌ لَهُ وَأَنْ تَصُومُوا خَيْرٌ لَّكُمْ إِنْ كُنتُمْ تَعْلَمُونَ

«Саноқли кунлар(да рўза тутиш фарз қилинди), энди сизлардан бирор киши хаста ёки мусофир бўлса, у ҳолда (рўза тутолмаган кунларининг) саноғини бошқа кунларда тутади. (Кексалик ёки заифлиги сабабли) рўза тутишга қийналадиган кишилар бир мискин-бечоранинг бир кунлик таоми миқдорида эваз тўлашлари лозим. Бас, ким ўз ихтиёри билан зиёда яхшилик қилса (лозим бўлганидан ортиқроқ эваз тўласа), ўзига яхши. Агар билсангиз, рўза тутишингиз ўзингиз учун (эваз бериш ёки ҳатто узрли ҳолатда рўза тутмасликка нисбатан) яхшироқдир» [Бақара 184]

Ушбу ояти каримадаги хитоб умумий келган бўлиб, ер юзидаги мусулмонларни ажратмасдан барчасига қаратилган.

Иккинчи: Ер юзининг ғарби ва шарқидаги барча Ислом Уммати битта ақида, битта шаръий асослар ва битта аҳкомлардан келиб чиқади ҳамда битта Қуръон ва Суннатга, яъни ваҳига таянади. Аллоҳ Таоло бундай деган:

وأَنَّ هَذَا صِرَاطِي مُسْتَقِيماً فَاتَّبِعُوهُ وَلَا تَتَّبِعُوا السُّبُلَ فَتَفَرَّقَ بِكُمْ عَن سَبِيلِهِ ذَلِكُمْ وَصَّاكُم بِهِ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ

«Албатта, мана шу Менинг Тўғри Йўлимдир. Бас, шу йўлга эргашинглар! (Бошқа) йўлларга эргашмангизки, улар сизларни Унинг йўлидан узиб қўяр. Шояд тақво қилсангиз, деб сизларни мана шу нарсаларга буюрди»    [Анъом 153]

Росул ﷺ марҳамат қилганлар:

«وَقَدْ تَرَكْتُ فِيكُمْ مَا لَنْ تَضِلُّوا بَعْدَهُ إِنِ اعْتَصَمْتُمْ بِهِ، كِتَابُ اللهِ»

«Мен орангизга шундай бир нарсани қолдирдимки, бундан кейин уни маҳкам ушласангиз ҳаргиз адашмайсиз. У Аллоҳнинг Китобидир». (Муслим ривояти). Яна бир ривоятда бундай келади:

«إِنِّي قَدْ تَرَكْتُ فِيكُمْ شَيْئَيْنِ لَنْ تَضِلُّوا بَعْدَهُمَا: كِتَابَ اللَّهِ وَسُنَّتِي وَلَنْ يَتَفَرَّقَا حَتَّى يَرِدَا عَلَيَّ الْحَوْضَ»

«Мен орангизга икки нарсани, Аллоҳнинг Китоби ва Суннатимни қолдирдим. Уларни маҳкам ушласангиз ҳаргиз адашмайсизлар ва бу иккиси ҳаргиз ажралмайдилар ҳатто менинг ҳавзимга бирга келадилар». (Ҳоким «Мустадрак»да ривоят қилган).

Ҳукм олишда барча мусулмонлар таянадиган битта шаръий асос бор. Мусулмонлар учун ақл, инсоний қонунчилик ва ўтмишдаги сохта қонунчиликлар каби бошқа асос йўқ.

Учинчи: Барча мусулмонларнинг қалби Аллоҳ Азза ва Жаллага, яъни битта Роббиларига талпинади ва бу битта Уммат маъносида гавдаланади:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا هَلْ أَدُلُّكُمْ عَلَى تِجَارَةٍ تُنجِيكُمْ مِنْ عَذَابٍ أَلِيمٍ * تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَرَسُولِهِ وَتُجَاهِدُونَ فِي سَبِيلِ اللَّهِ بِأَمْوَالِكُمْ وَأَنفُسِكُمْ ذَلِكُمْ خَيْرٌ لَكُمْ إِن كُنتُمْ تَعْلَمُونَ * يَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَيُدْخِلْكُمْ جَنَّاتٍ تَجْرِي مِن تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ وَمَسَاكِنَ طَيِّبَةً فِي جَنَّاتِ عَدْنٍ ذَلِكَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ * وَأُخْرَى تُحِبُّونَهَا نَصْرٌ مِنَ اللَّهِ وَفَتْحٌ قَرِيبٌ وَبَشِّرِ الْمُؤْمِنِينَ * يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا كُونوا أَنصَارَ اللَّهِ كَمَا قَالَ عِيسَى ابْنُ مَرْيَمَ لِلْحَوَارِيِّينَ مَنْ أَنصَارِي إِلَى اللَّهِ قَالَ الْحَوَارِيُّونَ نَحْنُ أَنصَارُ اللَّهِ فَآَمَنَتْ طَائِفَةٌ مِّن بَنِي إِسْرَائِيلَ وَكَفَرَتْ طَائِفَةٌ فَأَيَّدْنَا الَّذِينَ آَمَنُوا عَلَى عَدُوِّهِمْ فَأَصْبَحُوا ظَاهِرِينَ

«Эй мўминлар, сизларга аламли азобдан нажот берадиган бир «тижорат»ни кўрсатайми?. (Ўша «тижорат» мана будир) Аллоҳ ва Росулига иймон келтирурсизлар ва Аллоҳ йўлида мол ва жонларингиз билан жиҳод қилурсизлар. Мана шу агар билсангизлар ўзларингиз учун энг яхши (иш)дир. (Агар шундай қилсангизлар, Аллоҳ) сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қилур ҳамда сизларни остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатларга ва абадий жаннатлардаги покиза масканларга киритур. Бу эса улуғ бахтдир. Ва (Аллоҳ сизларга) яна бошқа суядиганингиз (бир неъматни ҳам берурки, у) Аллоҳ томонидан бўлган Нусрат ва яқин фатҳидир. (Эй Муҳаммад), мўминларга (мана шу) хушхабарни етказинг! Эй мўминлар, сизлар ҳам худди (ҳаворийлар каби) Аллоҳнинг ансор-ёрдамчилари бўлингиз! Исо ибн Марям ҳаворийларга: «Аллоҳга (яъни Унинг динига даъват қилишимда) ким менинг ансорларим бўлур?» деганида, ҳаворийлар «Биз Аллоҳнинг (динига) нусрат бергувчилармиз», деб айтдилар. Бас, Бану Исроилдан бир тоифа (одамлар Исога) иймон келтирди ва бир тоифа кофир бўлди. Бас, Биз иймон келтирган зотларни душманларидан кучли қилиб қўйдик, улар (кофирлар устига) ғолиб бўлиб қолдилар» [Саф 10-14]

Бу маънолар ибодатнинг бошланишида, қандай адо этилишида, таяниладиган усулида, Аллоҳга яқин бўлишда ва улардан кўзланган буюк ғояда ягона Уммат маъноларини мужассамлаб, унинг ришталарини мустаҳкамлайди. Аслини олганда, бу нарса Аллоҳ Субҳанаҳу томонидан сифатланган ушбу покдомон Умматдан бошқасида йўқ. Аллоҳ Таоло айтади:

وَإِنَّ هَذِهِ أُمَّتُكُمْ أُمَّةً وَاحِدَةً وَأَنَا رَبُّكُمْ فَاتَّقُونِ

«Шак-шубҳасиз ушбу умматингиз ҳақиқатда битта Умматдир. Мен эса сизларнинг Парвардигорингиздирман, бас, Мендангина қўрқингиз!» [Мўминун 52]

Яна бундай деди:

إِنَّ هَذِهِ أُمَّتُكُمْ أُمَّةً وَاحِدَةً وَأَنَا رَبُّكُمْ فَاعْبُدُونِ

«Шак-шубҳасиз ушбу умматингиз ҳақиқатда битта Умматдир. Мен эса сизларнинг Парвардигорингиздирман, бас, Менгагина ибодат қилингиз!» [Анбиё 92]

Аллоҳ Таоло Умматни худди илдизи ер остига чуқур илдиз отган, шоҳлари самога бўй чўзган ва Ўзининг изни ила тўхтовсиз мева бериб турувчи асл дарахтга ўхшатиб, бундай деди.

أَلَمْ تَرَ كَيْفَ ضَرَبَ اللّهُ مَثَلاً كَلِمَةً طَيِّبَةً كَشَجَرةٍ طَيِّبَةٍ أَصْلُهَا ثَابِتٌ وَفَرْعُهَا فِي السَّمَاء * تُؤْتِي أُكُلَهَا كُلَّ حِينٍ بِإِذْنِ رَبِّهَا وَيَضْرِبُ اللهُ الأَمْثَالَ لِلنَّاسِ لَعَلَّهُمْ يَتَذَكَّرُونَ

«(Эй инсон), Аллоҳ яхши Сўзга (яъни, иймон калимасига) қандай мисол келтирганини кўргин: у сўз худди бир асил дарахтга ўхшайдики, унинг илдизи (ер остига) маҳкам ўрнашган, шохлари эса осмонда бўлиб, Парвардигорининг изни-иродаси билан мудом мева берур. Аллоҳ одамлар эслатма-ибрат олишлари учун мана шундай мисоллар келтирур» [Иброҳим 24-25]

Ушбу ягона Уммат маънолари ақида ва аҳкомлардан иборат диндаги барча масалаларда ҳамда амалдаги барча кўринишларида илдиз отган. Бу нарса Ислом Умматидан бошқасида топилмайди. Масалан, яҳудийлар ҳам, насронийлар ҳам ақидаларида, ибодат ва маросимларида бўлинган, бошқа-бошқа. Ўрталарида ҳеч қандай робита ва бирлашишга ундов йўқ. Аллоҳ Таоло бундай деган:

إِنَّ الَّذِينَ فَرَّقُواْ دِينَهُمْ وَكَانُواْ شِيَعاً لَسْتَ مِنْهُمْ فِي شَيْءٍ إِنَّمَا أَمْرُهُمْ إِلَى اللهِ ثُمَّ يُنَبِّئُهُم بِمَا كَانُواْ يَفْعَلُونَ

«Динларини бўлиб, ўзлари ҳам гуруҳларга бўлиниб олган кимсалар тўғрисида бирон нарсада (масъул) эмассиз. Уларнинг ишлари фақат Аллоҳнинг ўзига ҳавола. Кейин уларга қилиб ўтган ишларининг хабарини берур» [Анъом 159]

Яна бундай деган:

لَا يُقَاتِلُونَكُمْ جَمِيعاً إِلَّا فِي قُرًى مُّحَصَّنَةٍ أَوْ مِنْ وَرَاءِ جُدُرٍ بَأْسُهُم بَيْنَهُمْ شَدِيدٌ تَحْسَبُهُمْ جَمِيعاً وَقُلُوبُهُمْ شَتَّى ذَلِكَ بِأَنَّهُمْ قَوْمٌ لاَ يَعْقِلُونَ

«Улар (мунофиқ ва яҳудийлар) барчалари сизлар билан фақат қалъа-қўрғонли қишлоқлар ичида (беркиниб) ёки деворлар ортидагина жанг қила олурлар, (яъни ҳеч қачон сизларга қарши очиқ жангга чиқа олмаслар). Улар ўз ўрталарида кучли-қувватлидирлар, (яъни, жанг-жадал бўлмасдан туриб ўзаро куч-қудратли эканликлари ҳақида лоф ураверадилар, аммо жанг пайтида ожиз-қўрқоқдирлар). (Оғизларидаги сўзларидан) уларни бир деб ҳисоблайсиз-у, (аммо) диллари хилма-хилдир. Бунга сабаб, уларнинг ақлсиз қавм эканликларидир» [Ҳашр 14]

Яҳудий ва насронийларнинг ақидаси, битта мазҳабда ҳам, бир неча хил мазҳабларда ҳам уйғун-жипс эмас. Православлар, католиклар ва протестантлар, ҳар бири ўзаро тескари турли хил мазҳабларга бўлиниб кетган. Асосий мазҳаб сифатида бир-бирига тескариликларини-ку, айтмаса ҳам бўлади. Масалан, баъзилари Исо Аллоҳнинг ўғли дейишса, бошқалари Исо Аллоҳнинг ўзи дейишади.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ушбу Уммат диний ишларининг барчасида бирдир. Илоҳи, Росули, Қуръони ва Набиййининг Суннати бир. Умматнинг Қуръони мутавотир шаклда, ҳеч ўзгартирилмаган ва бузилмаган ҳолда нақл қилинган. Пайғамбарининг Суннати ҳам нақл қилиниб, барчаси ёдланган. То Аллоҳ ер ва ундаги барча нарсаларни мерос қилиб олгунига қадар шундай қолади. Булар биз учун – айниқса, биз Умматни ўзининг юртларини худди Ислом давлати барпо бўлиб, то охирги вақтига қадар узун тарих давомида битта байроқ остида битта давлат бўлгани каби бирлаштиришга ундайдиган ушбу буюк ойда турган эканмиз – буюк турткидир. Шунинг учун барча халқ ва ирқлар ўртасида ҳамжиҳатликни тарғиб қилиб, ўрталаридаги ришталарни мустаҳкамлайдиган ушбу муқаддас ойда Аллоҳ Таолодан Ислом Умматини аввал битта уммат бўлгани каби яна бир бор битта давлатда бирлаштиришини сўраймиз, Аллоҳумма омин.

Роя газетасининг 2023 йил 29 март чоршанба кунги 436-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here