Мўминлар орасида Аллоҳга берган аҳду паймонларига содиқ бўлган кишилар бордир

1767
0

Матбуот баёноти

«Мўминлар орасида ўзлари Аллоҳга берган (У зотнинг йўлида жиҳод қилиб, шаҳид бўлиш ҳақидаги) аҳду паймонларига содиқ бўлган кишилар бордир. Бас улардан (айрим) кишилар ўз аҳдига вафо қилди, (яъни шаҳид бўлди), улардан (айрим) кишилар эса (шаҳид бўлишга) интизордир. Улар (мунофиқларга ўхшаб Аллоҳга берган аҳду паймонларини) ўзгартирганлари йўқ»

Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг қазосига имон келтирган ҳолда, Ҳизб ут-Таҳрир – Иордания вилояти матбуот бўлими бутун Ислом Умматига, хусусан Иордания аҳли ва Ҳизб аъзоларига ўзининг вафодор, собир ва савоб умидвори бўлган аъзоларидан бири улуғ устоз Умар Фолиҳ Талл (Абу Абдуллоҳ)нинг вафот этганини хабар қилади.

Устоз кеча (ҳижрий 1444 йил 25 Рамазон, милодий 2023 йил 16 апрел) якшанба куни оқшомда 70 ёшида Аллоҳ Таолонинг раҳматига қовушди.

Дарҳақиқат, устоз ушбу улуғ ёшини Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолога итоат қилган ҳолда, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлаш учун Ҳизб ут-Таҳрир билан бирга фаолият қилиш билан ўтказди. Ҳизбга навқирон йигитлик вақтида аъзо бўлган устозимиз ҳақ ва эзгуликни зиммасида ташиб, бу йўлда қувғин ва қамоқ машаққатларига сабр қилди. Адолатсиз ҳибсга олиш ва ноҳақ ҳукмлар натижасида ўн олти марта золимлар зиндонларига йўлиқди ва буларнинг барчаси учун фақат Аллоҳ Субҳанаҳудан ажр умид қилиб, Унинг нусратига ишонди. Қамоқда алоҳида камераларда қаттиқ қийноқларга солинганда ҳеч қачон қадди букилмай, аҳд-паймонидан қайтмай очиқ-ошкор олиб борган ҳақ даъватида ҳамиша собит қолди.

Устоз Абу Абдуллоҳнинг масжидлар чавандози бўлганига, қайси масжидга борса, маломатчининг маломатидан қўрқмай, ўзининг жарангдор овози билан ҳақ сўзни айтиб турганига ва намозхонларни рошид Халифалик давлатини барпо этиш орқали исломий ҳаётни қайта барпо этишга даъват қилганига Ирбид шаҳридаги барча масжидлар гувоҳ. Бироқ, ҳеч кимни Аллоҳга гуноҳдан пок деб, кўрсатмаймиз.

Аллоҳ Субҳанаҳудан сўраймиз, марҳумимизни, Уммат марҳумини Ўз раҳмати билан буркаб, даргоҳига гўзал суратда қабул қилсин, жаннатдаги Фирдавси Аълода анбиёлар, сиддиқинлар, шаҳидлар ва солиҳларга ҳамроҳ айласин, уларга ҳамроҳ бўлиш нақадар бахтдир. Устозга биздан, Ислом ва мусулмонлардан гўзал ажр ато этсин ҳамда аҳл-оиласи ва барчамизга сабри жамил ва чиройли таъзия берсин.

Сўзимиз ниҳоясида Ҳақ Субҳанаҳу барчамизга буюрган сўздан бошқа сўзни айтмаймиз:

الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُمْ مُصِيبَةٌ قَالُوا إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ

«Бирор мусибат келганда: «Албатта биз Аллоҳнинг (ҳузуридан келдик) ва албатта биз у зотга қайтгувчилармиз», дейдиган кишилардир» [Бақара 156]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Иордания вилоятидаги матбуот бўлими

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here