بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳизб ут-Таҳрир – Кения делегацияси таниқли мусулмон етакчилар билан учрашди
Ҳизб ут-Таҳрир – Кения делегацияси пойтахт Найробида яшовчи бир нечта таниқли мусулмон етакчилар билан учрашди. Улар Кения адлия раиси ўринбосари шайх Сукян Ҳасан Умар, Найроби жоме-масжиди имоми ёрдамчиси шайх Жума Амир ва Найроби жанубидаги Ҳуда масжиди имоми доктор Муборак Аҳмад Авслардан иборат. Делегацияга Ҳизб ут-Таҳрир – Кения марказий алоқалар қўмитаси раиси устоз Маҳд Али раислик қилди, унга Ҳизб аъзолари Юсуф Ғассоний билан Али Мованжийлар ҳамроҳлик қилишди.
Ҳизб делегацияси илиқ қарши олинди. Делегация раиси устоз Маҳд етакчилар билан гомосексуализм масаласида конструктив баҳс-мунозара олиб бориб, умумий равишда исломий даъватни етказди. Уларга Ҳизб ут-Таҳрир нашрларидан бўлган ва мусулмонларнинг Халифаликни қайта барпо этишга амал қилишлари фарз эканлиги баён қилинган «Халифалик» китобини тақдим этди.
Аллоҳ Таолодан Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлаш учун Ҳизб ут-Таҳрир билан бирга ҳаракат қилишга уламоларимиз дилларини очиб беришини сўраймиз.
Роя газетасининг 2023 йил 29 март чоршанба кунги 436-сонидан