7-апрел: Ўринлар алмашгани билан натижа ўзгармайди

1424
0

7-апрел: Ўринлар алмашгани билан натижа ўзгармайди

 2010-йил 7-апрелда халқ намойишлари ортидан президент Курманбек Бакиев мамлакатдан чиқиб кетишга мажбур бўлди. 6-7-апрел кунлари бўлиб ўтган ҳукуматга қарши намойишлар чоғида 100га яқин одам ҳалок бўлди.

 Маълумки, биринчи президент Аскар Акаев СССР парчаланганидан кейин ҳокимият тепасига келиб, Россияга садоқат билан хизмат қилди. Россиянинг ўзи умумий инқирозга учраганига қарамай, Акаев режими Россиянинг кўзига қараб туриши ҳамда бошқарувга лаёқатсизлиги халқда кучли норозилик тўлқинини келтириб чиқарди. Шу туфайли, Ғарб бошчилигидаги кучлар вазиятдан унумли фойдаланиб, Бакиевни Қирғизистонда мухолифатчи кадр сифатида тайёрлашга киришди. Рус ҳукумати ҳам бунга қаршилик қилмади. Чунки, Бакиев ҳокимиятга келса Россия буюруқларига сўзсиз итоат қилишига ишончи комил эди. Шундай қилиб, Ғарб хоҳиши ва Россия розилиги билан Акаев Бакиевга алмаштирилди. Бундай усул барча мустамлакачи давлатлар ўз мустамлакаларида қўллайдиган ҳийлалардан бири ҳисобланади. Чунки, ҳокимиятнинг ўзгариши ички кескинликларни бир неча йилга пасайтиради. Кутилганидек, Бакиев ҳокимиятга келганидан сўнг дастлабки йилларда ташқи сиёсатда тўлиғича Россия йўналиши бўйлаб юрди. Кейинчалик, АҚШга юзланди ва АҚШнинг Қирғизистондаги ҳарбий базасини чиқариб юбориш бўйича Россияга 2009-йил 3-февралида берган ваъдасини бажармай, базани юк ташиш базасига айлантирди ва мамлакатда қолдирди.

 Ички сиёсатда халқ ишончини қозониш учун ислоҳотлар ўтказгандек бўлди. Шунингдек, ичкарида ўз ҳокимиятини мустаҳкмлашда жануб аҳолисининг қўллаб-қувватлашига таянди. Давлат лавозимларида жанублик кадрлар сонини кўпайтирди. Мана шундан кейин ўзини “хон”дек хис қилиб, укасини “вазир”, ўғли Максимни “шохзода” қилиб қўйди. Бакиевларнинг тобора иштаҳалари очилиб, халқнинг чўнтагига, гапирган гапигача қўл сола бошлашди. Бу вазиятдан фойдаланган Россия яна ҳокимиятни алмаштиришга муваффақ бўлди. Бу сафарги алмашинув қон тўкиш билан бўлди. Ҳокимиятга келган муваққат ҳукумат Роза Отунбаевани раиса, кейинроқ президет этиб тайинлади. Отунбаева даврида яна бир қонли воқеа юз берди – жанубда миллатлараро низо келиб чиқиб, юзлаб одамлар қурбон бўлди. Бу воқеа Россия манфаатлари учун Каримовга босим ўтказиш мақсадида амалга оширилди. Ҳодисани халқаро комиссия даражасида текшириш учун шароит яратилди. Бунда Ғарб кадрларидан бўлган Отунбаеванинг роли катта эди.

 Апрел ва июн воқеаларида ҳам бундай фожеани махсус снайперлар гуруҳи амалга оширгани маълум бўлди. Президент Атамбаев даврида Россиядан олиб келингани таҳмин қилинаётган десантларга оид тергов олиб борилди, аммо якунига етмади. Чунки, уларнинг хўжайинлари маълум эди. Шу сабабли “Озодлик” бошчилигидаги Ғарб матбуоти, демократ сиёсатчилар ва тарихчилар расмийлардан бу амалиётни текширишни талаб қилиб келади. 2010-йилги давлат тўнтаришидан сўнг Ғарб ҳокимиятга бир қанча малай кадрларини олиб келишга муваффақ бўлди. Бунга Отунбаевани вақтинчалик президент бўлиши мисол бўла олади. Бундай кўриниш Россия 2010-йилги сиёсий жараённи тўлиқ назорат қила олмаганидан далолат беради.

 Бироқ, кейинчалик Атамбаев президент бўлганидан сўнг Россия йўналишини ушлаб, турли сиёсий ўйинлар орқали ғарбпараст мухолифатни синдириб юборди. Аммо, ҳокимиятни тарк этгач ўзи ҳам яна ғарбпарастлик йўналишига қайтди. Бироқ, меросхўри бўлган Жээнбеков ҳокимиятга келганидан сўнг унинг орзулари барбод бўлди. Кремл кўрсатмаси билан Атамбаев қамоққа олинди. Жээнбеков эса “ғинг демай” Россияга тўлиқ итоаткорлик билан хизмат қилди. Бироқ у ҳам муддатини охирига етказа олмади. Ғарбпараст сиёсатчилар халқнинг норозилигидан фойдаланиб уни ағдаришга эришди. Аммо, шунга қарамай Россия хўжайнлигини қўлдан чиқармади. Натижада ғарбпарстлар сиқиб чиқарилди ва ҳокимият тепасига Россия маъқуллаган гуруҳ келди. Энди бу ҳукумат – халқаро сиёсатдаги тебранишлар туфайли – “икки ўт орасида” ўйнамоқда.

 Мустамлакачиликнинг табиати шундай. Мустамлака остидаги мамлакатлар раҳбарлари вақтинчалик манфаатлар учун ит каби хизмат қилишади. Хизматлари тугаганидан сўнг хўжайинлари олдида уларнинг эски кийимчалик ҳам қадри қолмайди. Уларни сургун ёки қамоқ кутиб туради. Афсуски, халқимиз ҳам, ҳокимиятга келган янги кучлар ҳам бундай ўрин алмашишлардан сабоқ олмаяпти. Аслида, муаммо президент ёки гуруҳларни алмаштиришда эмас. Муаммо раҳбарлармизни итдек ишлатиб, сўнг улоқтириб юбораётган мустамлакачилик сиёсатида. Биз мана шу сиёсатга қарши курашиш, уларни рад этиш орқали ҳақиқий етакчиларнинг ҳокимиятга келишини таъминлай оламиз.

 Хулоса қилиб айтганда, 2010-йилги давлат тўнтариши – ундан аввалгиси ҳам, кейингиси ҳам – ҳокимият алмашишидан бошқа ҳеч қандай яхши натижага олиб бормади. Демократия ниқобидаги капиталистик империализм ҳамон устимида эзиб турибди. Демак биз мусулмонлар, бу золим тузумни ағдариб ташлаб, унинг ўрнига ўз Исломимизни олиб келишимиз керак. Бу ҳаракат, албатта, шаръий тариқат асосида олиб борилиши шарт!

Туркистон

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here