Имон келтириб, солиҳ амаллар қилган зотлар учун хушнудлик ва гўзал оқибат-жаннат бордир

490
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

 الَّذِينَ آمَنُواْ وَعَمِلُواْ الصَّالِحَاتِ طُوبَى لَهُمْ وَحُسْنُ مَآبٍ 

«Имон келтириб, солиҳ амаллар қилган зотлар учун хушнудлик ва гўзал оқибат-жаннат бордир»

Уммат душманлари мусулмонларни ғарблаштириш ва Уммат ёшларини исломий сақофатларидан маҳрум қилиш йўлида турли услуб ва воситаларни ишга солишди… Уларнинг битта мақсадлари қолди. У ҳам бўлса, уйғонишнинг ҳар қандай турини йўқ қилишдир. Улар мусулмон юртларида ҳис қилишаётган ушбу уйғонишни нафақат йўқ қилиш учун, ҳатто ҳақиқий уйғонишнинг аломатлари ҳам кўринмаслиги учун жон-жаҳдлари билан ҳаракат қилишяпти. Чунки бу аломат ўзларининг бугун бўлмаса, эртага бўлажак муқаррар тугашларининг бошланиши эканини билишади.

Дарҳақиқат, бу Ғарб сақофати ҳукмдорларимиз ёрдами билан мусулмон Уммат ёшларидаги куч ва энергияни зоё кетказди. Шунингдек, уларнинг имкониятларини битириб, ўзларини аниқ бир мақсадсиз адашиб-тентираб юрадиган ёшларга айлантирди. Умматлари масалаларидан ғафлатда қолган, ўзларининг асл ролларини ва дунёга келишларидан кўзланган ғояни билмайдиган ёшлар бўлиб етишишди… Ваҳоланки, дунёга келишларидан кўзланган ғоя ҳар бир ишларида Аллоҳ Таолони рози қилишдир ҳамда бу ғоя қиёмат кунида савоб олишдан умидвор ҳар бир мусулмон инсоннинг кўзлаган бахт-саодатидир.

Шундай экан, бутун Ислом Уммати, хусусан ёшларимиз шуни аниқ билишлари лозимки, инсон бахтли бўлиш учун юраётган умумий йўл инсонни гоҳ ташвишга солиб, гоҳо хурсанд қиладиган йўл бўлмаслиги керак, балки инсоннинг хотиржамлиги албатта тўлиқ ва самарали бўлиши лозим. Бу эса ҳаргиз соғлом ақлий ақидасиз бўлмайди. Чунки соғлом ақида энг катта тугунни тўғри шаклда ечади ҳамда бу ақидадан ечимлар, яъни бир шодага терилган ва Аллоҳнинг ризосига олиб борадиган мутаносиб шаръий аҳкомлар балқиб чиқади. Зотан, Аллоҳ Таолонинг ушбу каломига кўра, бахт У зотнинг ризосидир:

الَّذِينَ آمَنُواْ وَعَمِلُواْ الصَّالِحَاتِ طُوبَى لَهُمْ وَحُسْنُ مَآبٍ

«Имон келтириб, солиҳ амаллар қилган зотлар учун хушнудлик ва гўзал оқибат-жаннат бордир» [Раъд 29]

Роя газетасининг 2023 йил 29 март чоршанба кунги 436-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here