Халифалик давлатида соғлиқни сақлаш сиёсати
Жисмоний шахсларнинг саломатлигини сақлаш профилактикаси
Юқумли касалликларнинг олдини олиш
Ислом давлатининг инфекцияларни олдини олишга қаратган эътибори ундаги соғлиқни сақлашнинг ҳеч қайси бир давлатда бўлиб кўрмаган даражада юксак эканлигига далолат қилади. Жумладан, Ислом давлатида касалликларни олдини олиши чоралари, карантин, индивидуал хатти-харакатлар ва ижтимоий амалиётлар юқори даражадаги соғлиқни сақлаш ҳизматлари доирасига киради. Муслим ўзининг “Саҳиҳ”ида Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилади; Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар:
غطوا الإناءَ ، وأوكوا السّقاءَ ، فإن في السنةِ ليلةٌ ينزلُ فيها وباءٌ ، لا يمرّ بإناءٍ ليسَ عليهِ غطاءٌ ، أو سقاءٌ ليسَ عليهِ وِكاءٌ إلا نزلَ فيهِ من ذلكَ الوباءِ
“Идишларни устини ёпиб қўйинглар, сув (тери)идишларни боғлаб қўйинглар. Зеро, йилда бир тун бор. Бу тунда вабо тушади. У усти ёпилмаган идиш ёки боғичи бўлмаган(усти очиқ қолган) сув бўлса, алабатта унга тушади”.
Ичимлик ёки таомни пуфлаб истеъмол қилишдан қайтарадиган ҳадислар ҳам келган. Ибн Аббосдан ривоят қилинади:
ٱن النبي -صلى الله عليه وسلم- نهي أنْ يُتَنَفَّسَ في الإناء، أو يُنْفَخَ فيه
“Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам идишга пуфлашдан қайтардилар.” Абу Ийсо бу ҳадисни ҳасан, саҳиҳ деган. Абу Саид ал-Ҳудрийдан ривоят қилинади;
أن النبي صلى الله عليه وسلم نهى عنِ النَّفْخ في الشّرب
“Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам ичимликка пуфлашдан қайтардилар”. Замонавий эпидемиология фанидан маълумки, бактериал ва вирусли патогенлар жонсиз нарсалар орқали юқиши сирт ифлосланиши орқали содир бўлади. Дарҳақат, ҳозирги COVID-19 пандемиясида соғлиқни сақлашдаги умумий эътибор оралиқ масофа сақлашга, қўлларни совунлаб ювишга қаратилди. Сабаби, CARS-Cov-2 вируси юқори нафас йўлларида хосил бўлган буғлар орқали яқин орада турган, нафас олаётган ёки яқин оралиқда гаплашаётган кишиларга юқади. Маълумки, мазкур ҳадисларда томчилар тарқалишини камайтирадиган шахсий хатти-харакатлар бўйича муҳим кўрсатмалар бор. Демак, шу ўринда соғлиқни сақлашга, юқумли касалликлардан сақланишга алоқадор бўлган Ислом аҳкомларини амалда татбиқ этишга кучли эҳтиёж бор.
Аҳолини эмлаш
Эмлаш – бу патогенларнинг хавфли бўлмаган қисмларини ёки сунъий генетик материалларнинг қисмларини танага киритиш орқали патогенлар, шу жумладан вируслар ва микробларга қарши иммунитетни ривожлантириш усули бўлиб, у табиий иммунитет тизимини энг хавфли патогенларга ва вакциналарга қарши антикорлар ишлаб чиқаришни ривожлантиради. Агар жамиятда иммунитетнинг етарли даражасига эришилса, бу усул юқумли касалликларни йўқ қила олади. Агар 90% одамлар муайян касалликка қарши эмлашни қабул қилган бўлсалар, тўғридан-тўғри эмлашни қабул қилмаган бошқа одамлар касалликдан нисбатан хавфсиз бўлишади. Чунки, бундай жамиятда касалликнинг сабаби кам учрайди, бундай жамиятга касалликнинг таъсир қилиши озаяди ва бу “жамоий иммунитет” дейилади. Ғарб мамлакатларида вакциналарнинг хавфсизлиги ва эмлаш дастурлари ортидаги мотивларга оид жиддий шубҳаларга қарамай, аҳолини эмлаш дастурини соғлиқни сақлашнинг марказий чораси сифатида қўллаб-қувватлайдиган кўплаб далиллар мавжуд. Зеро, эмлаш – агар бу борадаги шаръий аҳкомларга риоя қилинса ва бу иш устида турган шахслар соф ва ҳалол бўлишса, уларнинг мақсади моддий фойда топиш эмас, балки аҳолини касалликдан сақлаш бўлса – албатта у соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўлаги бўлиб ҳисобланади.
А — вакциналарнинг тарихий қўлланиши ва уларнинг самарадорлиги
Ғарб таълим тизими эмлаш механизимининг “кашфиёти”ни британиялик шифокор Эдувард Женнернинг мелодий 1796-йилда чечакка қарши иммунитетни ривожлантириш учун сигирни эмалаш борасида олиб борган тадқиқотига боғлайди. Бироқ, турли манбаълардан олинган маълумотларга қараганда, чечакка қарши аҳоли миқёсида эмлаш мелодий 18 – аср бошларида, Усмонийлар халифалиги даврида кенг тарқалган усулдир. Усмонийлар даврида қўлланилган усул билан Эдувард Женнернинг усули орасидаги фарқ шундан иборат эдики, Усмонли шифокорлари касалланган одамни эмлаш учун унинг қон пуфакчаларидаги суюқликларни олиб ташлашган. Эдвард Женнер эса, касал сигирларнинг пуфакчаларидан суюқликларни олиб ташлаган. Шунинг учун Эдвард Женнернинг эмлаш усули инглизчасига “vaccination” деб аталди. Бу лотин тилидаги “сигир” сўзини англатувчи “vaca” сўзидан олингандир. Эмлаш усулидан фойдаланиш орқали тарихда бутун дунё бўйлаб хонавайрон қилувчи айрим юқумли касалликларни бартараф этишга эришилган. Жумладан, 1980-йилги чечак ва кейинчароқ болалар шоллиги – полиомиелит касаллиги йўқ қилинди. ЮНИСЕФнинг ҳисоб-китобларига қараганда 2000 ва 2018- йилги халқаро эмлаш дастурларидан сўнг болалар ўлимига олиб келадиган қизамиқдан ўлим дунё бўйлаб 73%га камайган. Яқинда 12 та давлатдан ташқари барча мамлакатлар оналар ва янги туғилган чақалоқлар қоқшолидан, оналик тетанозидан қутилди. Бу янги туғилган чақалоқлар орасида ўлим даражаси 70% дан 100% гача бўлган касалликдир.
Б – вакциналар хақида Исломнинг қараши ва Халифалик давлатида улардан фойдаланиш
Эмлаш – даволашнинг бир туридир. У Рошид Халифликда соғлиқни сақлаш дастуридаги энг асосий усуллардан бири бўлиб қолмоғи лозим. Халифалик давлати ўз халқининг соғлиғини сақлаш вожиблигидан келиб чиқиб ва Аллоҳ таъолонинг ризолиги умидида қашшоқ мамалакатларда кенг тарқалаган безгак, истима, сил, Африка тирпоносомияси, лейшманиоз ва Шағас касаллиги каби касалликларга қарши янги вакциналарни ишлаб чиқишга харакат қилади. Бу касалликларнинг барчаси фойдали потенциал бозорларга эга бўлмагани учун капиталистик фарматцевтика саноати томонидан тарихан эътибордан четда қолган касалликлардир.
Эмлашнинг аҳамияти ва касалликларни олдини олишдаги самарадорлиги туфайли Ислом давлати ушбу тиббий ёрдамни аҳоли учун бепул тақдим этади. Давлатнинг бу бепул ёрдами муайян ва ёш гуруҳларига ажратилган дастур асосида кўрсатилади. Ушбу дастурни айни эмлашнинг ён эффектлари – оризий(тасодифий) куринишлари билан бир қаторда эмлаш кўзда тутилаётган касалликнинг ёйилиши миқдори ва бундан келиб чиқадиган хатарнинг хажмига қараб мутахассислар белгилайдилар. Янги туғилган чақалоқлар касалхона ва туғриқхоналарда, гўдаклар “Она ва болани парвариш қилиш ” марказларида, ўқувчилар ўз мактабларида ва ёши улуғ кекса ходимлар бирламчи тиббий марказларда эмланадилар. Гриппга қарши эмлаш каби бирламчи ёрдамни кексаларга кўрсатиш лозим. Тетанозга қарши эмлаш каби ёрдамни хомиладор аёлларга ва янги туғилган чақалоқларга кўрсатиш лозим. Эмлаш жамиятдан унинг зарарини кетказишга қараб мажбурий ёки ихтиёрий бўлади. Агар эмлаш кўзда тутилаётган касаллик хатарли ва юқумли бўлса, жамиятнинг бошқа шахсларини касалликка дучор қилмаслиги учун ва жамоий иммунитетни сақлаб қолиш учун шахс эмлашни қабул қилишга мажбур қилинади. Эмлашдан аллергияси борлар, эмлашнинг ўзи улар учун хатарли бўлган иммунитети паст кишилар эмлашни қабул қилишга мажбурлашдан истисно қилинадилар. Аммо, масалан, касаллик юқумли ва хатарли бўлмаса, жамиятга зарар туғдирмайдиган бўлса, бундай касалликка қарши эмлашни қабул қилишда шахсга ихтиёр берилади. Халифалик давлати ҳар қандай янги дори ва вакцинани ўз халқига тақдим қилишидан ёки уни олишга мажбурлашидан олдин унинг хавфсизлигини яхшилаб текшириб чиқади. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар:
لَا ضَرَرَ وَلَا ضِرَارَ، مَنْ ضَارَّ ضَارَّهُ اللَّهُ، وَمَنْ شَاقَّ شَاقَّ اللَّهُ عَلَيْهِ
“Зарар бериш ҳам, зарар кўриш ҳам йўқ. Ким ўзгаларга зарар етказса, унга Аллоҳ зарар етказади. Ким ўзгаларни машаққатга солса, уни Аллоҳнинг ўзи машаққатга солади.” Ҳоким “ал-Мустадрок”да ривоят қилган ва Муслим шартига кўра исноди саҳиҳ ҳадис, деган. Шу билан бирга, касаллик юки ўта оғир бўлиб, у қаттиқ кучайиб кетган ёки вабо тарқалиши даражасига етиб қолган ҳолатларда Халифа аҳоли саломатлигини биринчи ўринга қўйиш учун эмлашни мажбурий қилади. Ислом давлатининг ҳисба аппарати мутахассислари ушбу эмлашни қабул қилиш ҳамда давлат томонидан қўйилган мажбурийлик ёки ихтиёрийлик меъёрларини сақлаш борасида фуқароларнинг ҳар қандай ҳуқуқлари бузилишини кузатиб боради.
Гоҳида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ёки бошқа давлатлар томонидан масалан, чечак касаллигида бўлгани каби, бутун дунёдан маълум бир касалликни бартараф этиш учун глобал эмлаш дастурлари амалга оширилиши мумкин ва Ислом давлатидан ҳам бу жараёнда иштирок этиши талаб қилиниши мумкин. Бундай ҳолатда Ислом давлати эмлашга , унинг эффектларига ва дастурларига алоқадор бўлган барча маълумотлардан хабардор бўлиши лозимлигини шарт қилади. Ислом давлати фуқаролари учун тақдим этилиши кўзда тутилган эмлаш воситалари (исломий) давлат фабрикаларида, давлат идораларида ва давлат мутахассислари томонидан ишлаб чиқилади. Бу воситалар аҳолига Ислом давлатининг соғлиқни сақлаш аппарати ёрдамида ва унинг назорати остида берилади. Бундай ишларга Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотидан ёки бошқа давлатлар томонидан юборилган ноибларнинг етакчилик қилишига умуман йўл берилмайди.(давоми бор).