Россия ва Хитой Марказий Осиёга “ташқи аралашувни қабул қилмайди”
Хабар: Россия ва Хитой Марказий Осиё мамлакатларига ташқи аралашув ва “рангли инқилоблар” импортини қабул қилмайди.
Бу ҳақда икки давлат ўртасидаги ҳар томонлама шериклик ва стратегик ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича эълон қилинган қўшма баёнотда келтирилган.
“Томонлар Марказий Осиё давлатларининг суверенитети ва миллий тараққиётини таъминлашда қўллаб-қувватлаш бўйича ўзаро мувофиқлаштиришни кучайтиришга тайёр, “рангли инқилоблар”ни импорт қилишга уринишларни ва минтақа ишларига ташқи аралашувни қабул қилмайди”, дейилади баёнотда.
Баёнот Хитой раҳбари Си Жинпинг давлат ташрифи билан Россияга бориб, президент Владимир Путин билан учрашганидан кейин эълон қилинди.
Изоҳ: АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен 28-феврал-1 март кунлари Қозоғистон ва Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи давомида АҚШ минтақа давлатларининг мустақиллигини қўллаб-қувватлашини билдириб: “Биз Марказий Осиёнинг барча давлатлари билан имкон қадар чуқур ҳамкорликни йўлга қўйиш учун ҳар куни ишлаяпмиз. Бунинг замирида эса уларнинг суверенитети, мустақиллиги, ҳудудий яхлитлигини сўзсиз қўллаб-қувватлашимиз ҳамда ушбу давлатларнинг ҳар бири ўз келажагини ана шу тамойиллар асосида белгилай олишига бўлган қатъиятимиз ётади”, деган эди. Шунингдек, Блинкен минтақадаги ҳар бир давлатнинг бошқа давлатлар билан муносабати узоқ тарихга эга экани, ҳар бир давлат дунёнинг бошқа давлатлари билан шериклик алоқаларини кенгайтиришга интилаётганини алоҳида таъкидлаган ва “Қўшма Штатлар ишончли ҳамкор ҳамда бу минтақадаги одамлар учун янги имкониятлар яратиш мақсадида улар билан ишлайдиган шерик бўлишни хоҳлашини” маълум қилганди.
Блинкеннинг Қозоғистон ва Ўзбекистонга амалга оширадиган сафари олдидан Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин Марказий Осиё давлатларини Ғарб билан ҳамкорликда эҳтиёт бўлишга чақирган ва Афғонистондаги мавжуд вазиятда АҚШни айблаб, “Вашингтоннинг демократлаштириш тажрибаси рангли инқилоблар билан тугашидан” огоҳлантириб, марказий осиёлик ҳамкорларини Ғарб давлатлари билан муносабат ўрнатишда эҳтиёткор бўлишга чақирган эди.
Хитой раҳбари Си Жинпинг давлат ташрифи билан Россияга бориб, Путин билан учрашганидан кейин берилган қўшма баёнотда ҳам Россия ва Хитой Марказий Осиё мамлакатларига ташқи аралашув ва “рангли инқилоблар” импортини қабул қилмаслиги айтиб ўтилди…
Бу уч мустамлакачи давлатлар президентлари ва расмийлари берган баёнотга қарасангиз, гўёки бу давлатлар Марказий Осиё мамлакатлари сувернитети, мустақиллиги, ҳудудий яҳлитлиги учун жон койитиб, аҳоли фаровонлигини ўйлаётгандек тасаввур уйғотади. Аслида эса нафақат минтақа давлатлари, балки бутун дунё халқи, хусусан, мусулмонлар дуч келаётган қирғин, қашшоқлик, очарчилк ва азоблар учун айнан мана шу давлатлар ва шу мустамлакачи давлатлар томонидан ишлаб чиқилган халқаро қонунлар сабаб бўлмоқда. Бу давлатлар минтақа АҚШ Марказий Осиёдан Россия нуфузини сиқиб чиқариш, Хитойнинг иқтисодий экспанциясини олдини олиш учун минтақа давлатлари билан ҳамкорликни кучайтираётган бўлса, Россия ва Хитой табиий бойликларга сероб бўлган минтақа устидан нуфузини қўлдан бермаслик йўлида ҳаракат қилишмоқда. Уларнинг ҳар бири ўз манфаатларини рўёбга чиқариш учун ҳар қандай жирканчликка тайёрдирлар. Бу мустамлакачи кофир давлатлар дунёга яхшилик олиб келиш учун эмас, балки ёмонлик ва зарар олиб келиш учун ўзаро курашишмоқда. Ачинарли ва афсусли жойи шундаки, бизнинг устимизда турган раҳбарлар ўз тахти ва бошқарувини сақлаб қолиш учун юрт бойлиги ва келажагини бой бериб бўлса ҳам улар билан ҳамкорлик қилишга тайёрликларидир.
Абдураҳмон Одилов