Матбуот баёноти
Ҳижрий 1444 йилнинг муборак рамазон ҳилолини кузатиш натижаси
Эълон
Бухорий ўзининг саҳиҳида Муҳаммад ибн Зиёд орқали ушбу ҳадисни келтирди. Муҳаммад ибн Зиёд айтади, мен Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг бундай деганларини эшитгандим: Набий ﷺ ёки Абу Қосим ﷺ айтдилар:
«صُومُوا لِرُؤْيَتِهِ وَأَفْطِرُوا لِرُؤْيَتِهِ فَإِنْ غُبِّيَ عَلَيْكُمْ فَأَكْمِلُوا عِدَّةَ شَعْبَانَ ثَلاَثِينَ»
«Ойни кўриб рўзани бошланглар, ойни кўриб рўзани тугатинглар. Агар ҳаво булут бўлса, шаъбон ойининг саноғини тўла ўттиз кун қилинглар».
Бугун 2023 йил 21 март, сешанбадан чоршанбага ўтар кечада муборак рамазон ҳилоли кузатилгандан кейин ҳилолни шаръий кўриш билан кўрилгани ўз исботини топмади. Шунга кўра, эртага чоршанба куни инша Аллоҳ шаъбонни тўлиқ охирига етказилиб, ўттиз кун қилинади ва унинг эртаси пайшанба куни муборак рамазон ойининг биринчи куни бўлади.
Муҳандис Салоҳиддин Азоза
Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими раиси