بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Политехника университетидаги Ал-Ваъй гуруҳи сиёсий қамоққа олишларни қораламоқда
Ҳизб ут-Таҳрирнинг политехника университети талабалари доирасидаги Ал-Ваъй гуруҳи талабалар пикетида иштирок этди. Ҳатто университет талабаларини ҳам омон қолдирмаётган сиёсий қамоққа олишга қарши ўтказилган ушбу тадбирда уюшма аъзолари сўзга чиқиб, бундай репрессив ёндашувни қораладилар. Уларнинг нутқида бундай сўзлар келади:
«Сиёсий қамоққа олишлар мусулмон юртларидаги режимлар амалга оширадиган хавфли ҳодисага айланиб қолди. Мақсадлари Умматни Ислом душманларига тобе ва хорликда ушлаб туриш, мусулмон фарзандларидаги курашувчанлик руҳини ўлдиришдир. Акс ҳолда, нега талабаларни даъватдан тўсишяпти?! Аллоҳнинг буйруғини бажаришга йўл қўймаслик ва оғизларни ёпиш билан кимларни рози қилишмоқчи?! Нима учун университет талабалари фаолиятлари олдига ҳар турли тўсиқлар қўйишган?!».
Ал-Ваъй уюшмаси сиёсий қамоққа олишга нисбатан ўз норозилигини билдириб, қуйидагиларни таъкилади: «талабаларга нисбатан қўлланаётган репрессия Уммат аллақачон босиб ўтган эски даврга мансуб. У давр режим ва унинг жаллодларидан қўрқув босқичи эди. Аммо ҳозир Уммат барча қўрқув деворларини ағдариб, ўзининг қўзғолон баҳорида яшамоқда, тоғутларни курашга чорлаб, улардан катталарини ағдармоқда ва бу йўлда шаҳидлар бермоқда, ўзининг молу жонини фидо этмоқда. Бас, режим ва унинг жаллодлари ўзларидан ғурурланмасинлар, балки ўзларидан олдин ўтган диктаторларнинг тақдири қандай тугаганидан ибрат олсинлар».
Нутқда, шунингдек, университет раҳбарлари ва академикларга, хусусан, талабалар уюшмаларига хитоб қилиниб, уларни овозларини баланд кўтариб, илм толибларининг қамоққа олинишини қоралашга ва бундай шармандали қамоққа олишлар қаршисида мустаҳкам тўсиқ бўлишга чақирилди.
Нутқ сўнггида талабалар ва ўқитувчиларни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш орқали бутун инсоният халос бўладиган исломий ҳаётни қайта бошлашга даъват қилинди.
Роя газетасининг 2023 йил 22 феврал чоршанба кунги 431-сонидан