بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Эй мусулмон қўшинлари! Фақат сизгина Уммат юрагига малҳам бўла оласиз
Эй куч-қудрат аҳли!
Фақат сизгина Уммат юрагига малҳам бўлиб, уни дин душманларидан ҳимоя қила оласиз. Фақат сизгина мусулмонлар ўз юртларида бошдан кечираётган хорликка якун ясай оласиз. Бас, туринг, бурчингизни адо этинг, Аллоҳ сиз орқали барака ато этсин. Туринг, рошид Халифаликни барпо этишда Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат-ёрдам беринг. Зеро, Халифалик воқеликни тасвирлаш нуқтаи назаридан нафақат ғалаба йўли, балки, энг биринчи навбатда, буюк фарз ҳамдир. Кимда-ким қодир бўла туриб, Халифаликни барпо этишга ва байъатга лойиқ кишини халифа қилишга ҳаракат қилмаса, гўё жоҳилият ўлимини топгандек қаттиқ гуноҳкор бўлади. Зеро, Росулуллоҳ ﷺнинг
«وَمَنْ مَاتَ وَلَيْسَ فِي عُنُقِهِ بَيْعَةٌ، مَاتَ مِيتَةً جَاهِلِيَّةً»
«Ким бўйнида байъат бўлмаган ҳолда вафот этса, жоҳилият ўлимида ўлибди», дея марҳамат қилган ҳадисларида айтилган жоҳилият ўлимини топиш қаттиқ гуноҳкор бўлишни англатади. Бу биринчидан.
Иккинчидан, мусулмонлар Росулуллоҳ ﷺни дафнга тайёрлашдек фарз амални бажаришдан олдин халифага байъат қилишга киришдилар. Улар Халифаликни барпо этиш муҳимлиги сабабли шундай қилдилар. Учинчидан, Росулуллоҳ ﷺ вафот этган куни Умар розияллоҳу анҳу жаннатилиги башорат қилинган саҳобалардан олти кишига ораларидан бир кишини халифа қилиб сайлаш учун уч кун муҳлат берди ва шу вақт ичида ораларидан бир халифага иттифоқ қилишмаса, уч кундан кейин қарши чиққан мухолифни ўлдиришни тайинлади. Бу барча саҳобаларнинг кўз-ўнгида бўлди, ораларидан бирортасининг бунга норози бўлгани ривоят қилинмаган… Бу – мусулмонлар уч кеча-кундуздан ортиқ вақт халифасиз қолишлари мумкин эмаслигига саҳобаларнинг ижмоси бўлиб қолди. Бироқ биз халифасиз уч кунларнинг қанча-қанчасини ўтказиб юбордик! Шундай қилиб, демак, Халифаликни барпо этиш энг буюк ишлардандир.
Роя газетасининг 2023 йил 22 феврал чоршанба кунги 431-сонидан