Умматлар уч турли бўлади

0
5501

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ

Умматлар уч турли бўлади

Уммат-халқлар уч турли бўладилар: қолоқ халқ, ўртача халқ, юксак халқ.

1.Қолоқ Халқнинг кўп салбий сифатлари бор, асосийси уларнинг баҳслари шахслар ҳақида бўлади. Яъни халқнинг қолоқлигига ҳам, юксалишларига ҳам фақат шахслар сабаб бўлади деб ҳисоблашади-да, баъзиларини: бизни қолоқлашишларига айнан шу отгаминарлар сабабчи – деб билишиб, уларнинг шахсий камчиликларини оммага достон қилишга шошиладилар. Улар асосан нуфуз эгалари: хукумат рахбарларидан, партия етакчиларидан, сарой уламоларидан таъсири кучлироқ бўлганларини нишонга олишади. Уларни қоралаш билан мақсадимиз хосил бўлади – деб хом-хаёлга борадилар. Ҳолбуки, ўз ҳаётларида, кўз-ўнгиларида қанчадан-қанчаси ўзгариб кетмоқда, лекин аҳвол ўша-ўша, ҳеч нарса ўзгармаяпти, тўғри яшаш тарзимиз ўзгарди, аммо қолоқлик мавзуси ўзгаргани йўқ, ҳамон ғойридинларга қарам бўлиб келмоқдамиз. Улар ҳам – ҳамма қатори – шу ишларга тирик гувоҳлар. Лекин озгина фикр юргизмаганликларидан яна ўша хатоларида давом этмоқдалар. Улар қоралаётган нуфуз эгалари ўз ўрниларини бошқаларга бўшатиб беришяпти, лекин улар қолдириб кетган асоратлар халқни қолоқлик қарига тортиб кетишда давом этмоқда. Уларнинг фикрлари оғиздан-оғизга, қорорлари ҳукуматдан-ҳукуматга, йиллардан-йилларга ўтиб, ўзининг салбий таъсирини, жирканч асоратларини кўрсатиб келмоқда, салбий оқибатларини йўқотгани йўқ, ўша фикр-қарорларни авторлари алла қачон таъсирлари, нуфузлари йўқ бўлган, ҳатто баъзилари ўликларга айланишган, аммо уларнинг Уммат учун бўлган жирканч фикрлари хали ҳамон ҳаётда!

Қолоқ халқ нуфуз эгаларини қоралаш билан бир қоторда уларни ўрнига бошқа шахсларни номзодини кўрсатишадилар, гўёки, улар “пост”ни эгаллаши билан ҳамма ишлар мумтоз-идиал аҳволга айланишини олға сурадилар, ҳатто шу ўринларни ўзлари эгаллашини ҳаёл қилиб, ўша мақсадда жонбозлик кўрсатишади, раҳбар бўлиш орзу-умидлари бўлиб, амаллари учун асосий ғояга айланади.

Бу фикр аслида қолоқ халқлардаги бир касаллик бўлса-да, капитализм бошимизга бало бўлгандан бошлаб бу фикр авжига чиқди, “вабо”га айланди. Чунки капитализм мабдасига кўра: жамият шахслардан таркиб топади, шахсларнинг ўнгланиши билан жамият ҳам юксала бошлайди – деган қўзқарашда иш олиб боради.

Шу ўринда китобларимизда келган фикрни келтириш ўринли деб ҳисоблайман:

Жамиятда фардийлик (яъни шахсийлик) фикрлари мавжуд бўлиб, бундай фикрлар «ҳар бир одам алоҳида шахс» деган назарияни вужудга келтириб, уни оммалаштириб юборган. Ҳолбуки фардийлик фикри чиркин фикр бўлиб, у қалбларда худбинликни пайдо қилади ва гарчи у разолат бўлса ҳам, уни фазилат қилиб қўяди. Ушбу фардийликдан бошлиқ бўлиш фикри, шахсни ислоҳ қилиш фикри, ҳокимиятни ислоҳ қилиш учун унинг тепасидаги шахсларни бошқа шахсларга ўзгартириш фикри, шахсий адоват фикри, фикрлар ҳақида баҳс юритиш ўрнига шахслар хусусида баҳс юритиш фикри вужудга келди ва ҳоказо. Шунга кўра фардийлик фикрларига қарши курашиш, уларнинг бузуқлигини баён қилиб бериши ва уларнинг хато эканини журъат билан очиб ташлаш лозим. Ҳамда бошқа бузуқ фикрларни янчиб ташлагандек уларни ҳам янчиб ташлаш, масала шахсга эмас, балки умматга тааллуқли эканини ва баҳс шахслар хусусида бўлмай балки фикрлар хусусида эканини билиш зарур. Демак умматга эътибор берилади, Ислом ҳақида баҳс юритилади. Ислом учун ва Ислом уммати учун ҳаракат қилинади.(“сиёсий ҳаракатлантириш” китобидан).

Ҳа, албатта, бузуқлик ўзидан ўзи йўқ бўлмайди, уни аввало яхши ўрганиш керак, кейин унга қарши фикрий курашиш зарур. То бундай фикрлар парчаланмас экан, инсонлар уларни нақадар жирканч эканини фикран кўрмас эканлар бизлар қолоқлик ботқоғидан қутила олмаймиз.

Жамият – капиталистлар айтганидек – шахслардан таркиб топган эмас. Бу оқибати ўта хатарли, жирканч фикр, лекин оддий фикрловчи инсонга ҳам ошкор бўлиб турган хато фикр бўлиб, яқин тарихимизга бир назар солиш кифоя. Биз ўтган асрнинг 90-йилларигача социализм жамиятида яшаб келдик, кейин “қайта қуриш” фикри кўтарилгандан кейин капитализм жамиятига ўзгардик. Шахслар ўша-ўша, ҳеч ким ўзгармади, ҳатто раҳбарлар ҳам ўзгармади, эски тузум кадрларни. Агар жамиятнинг ўзгариши шахсларга боғлиқ бўлганда бизда умуман ўзгариш бўлмаслиги керак эди, негаки шахслар ўзгаргани йўқ, эски жамиятнинг одамлари. Лекин ҳаетдаги ўзгариш жуда катта бўлди, масалан: авваллари “Чайқовчилик” деб аталган, оғир жиноят саналган “жирканч” иш хозирда “Ишбилармонлик”ка ўзгариб, конун томонидан ҳимояланадиган, инсонлар ундай иш билан машғул кимсаларга жиноятчилар каби нафрат билан эмас, балки элга хизмат қилувчи, жамиятни юксалтирувчи ноёб истеъдод соҳиблари деб, хавас билан қарайдиган бўлдилар. Ёки авваллари мулкдор бўлиш жиноят ҳисобланса, эндиликда ҳисобсиз мулкка эга бўлиш “қонуний” бўлиб қолди.

Аслида жамият тўрт нарсадан: инсонлар, фикрлар, туйғулар ва қонунлардан ташкил топади. Буларнинг асосийси фикрлар бўлиб, фикрлар туйғуларнинг ҳам, қонунларнинг ҳам асоси, инсонлар ҳам фикрлар асосида ҳар бир ишга муносабатини белгилайди. Демак, биздаги фикрлар тўғри бўлса, жамият ҳам ўнгланади. Агар янги фикр ҳам хато бўлса – бизнинг яқин тарихимизда бўлгани каби – бир бузуқ жамият янги бузуқ жамиятга ўзгаради. Аммо фикрлар эмас, шахслар ўзгарса жамият умуман ўзгармайди – “мустақиллик” беришиб қўйгандан бери биздаги аҳвол каби -, чунки жамиятнинг асосий элементлари ўзгаргани йўқ.

Шунинг учун жамиятни ўзгартишни хоҳласак, ундаги асосий ҳукмрон фикрларни далил асосида хатолигини очиб беришимиз ва шу ўринда унга алтернатив бўлган тўғри фикрни тушунтиришни ҳамда шу фикрга асосланган туйғуларни шакллантиришни бошлашимиз зарур. Бу Яратгувчимиз Аллоҳ Таолонинг бизларга кўрсатган йўли, фарзидир. Аллоҳ Таоло дейди:

ادْعُ إِلَىٰ سَبِيلِ رَبِّكَ بِالْحِكْمَةِ وَالْمَوْعِظَةِ الْحَسَنَةِ ۖ وَجَادِلْهُم بِالَّتِي هِيَ أَحْسَنُ ۚ إِنَّ رَبَّكَ هُوَ أَعْلَمُ بِمَن ضَلَّ عَن سَبِيلِهِ ۖ وَهُوَ أَعْلَمُ بِالْمُهْتَدِينَ

– «(Эй Муъаммад), Парвардигорингизнинг йўли-динига донолик-ҳикмат билан чиройли панд-насиҳат билан даъват қилинг! Улар (сиз билан талашиб-тортишадиган кимсалар) билан энг гўзал йўлда мужодала-мунозара қилинг! Албатта, Парвардигорингизнинг ўзи Унинг йўлидан озган кимсаларни жуда яхши билур ва У зот ҳидоят топгувчи кишиларни ҳам жуда яхши билур».    [16:125]

Ҳикмат – ақлий ҳужжат, чиройли мавъиза эса гўзал эслатмадир. Яъни одамларнинг ақлларига хитоб қилган вақтда уларнинг туйғуларини ва туйғуларига хитоб вақтида эса уларнинг фикрларини қўзғатиш. Токи туйғулар фикрлар билан боғланиб, комил суратдаги амал келиб чиқсин. Гўзал суратдаги мунозара эса фикратга чекланган ва шахсларга, нафсониятига ўтмайдиган мунозарадир. Даъват тариқатидаги бу уч ҳолатни мулоҳаза қилиб кўриш шарт.

Демак, баҳслар: “кимлар тўғрию, кимлар ноҳақ” асосида эмас, “қайси фикр хато, нимаси хато?! Хўп, бу хато бўлса айнан шу воқеъликка алтернатив қандай тўғри фикрни ўртага ташлаяпсан” асосида бўлиш керак. “Кимлар тўғрию, кимлар ноҳақ” асосидаги баҳс қанчалар қизиқарли, Уммат учун фойдали деб билинмас, ўша баҳс шайтоний баҳс, ношаръий баҳсдир. Фитнани булоғи бўлиб, у баҳсга қўшилганлар Умматни қопоқлашига ўз “хисса”ларини қўшаётган бузғунчи, худбин инсонлардир.

Биз қолоқ жамиятда яшаб, ҳам бу дунёда хору-зор бўлмайлик, ҳам Охиратда шарманда, юзи қаролардан бўлмайлик десак, у ҳолда баҳсларимиз мавзусини шахслар ҳақида эмас, фикрларга кўчирайлик. Юқорида “жамият” ҳақида бир оз тўҳталдик. Энди хозирги кундаги бузуқ фикрларнинг асоси бўлган ‘демократия”ни бир фикрлаб кўрайлик. Инсонларни ҳам коинотдаги бошқа махлуқотларни ҳам Аллоҳ яратганлиги кўпчилик инкор қилмайди. Энди Яратувчи Аллоҳ ҳаётимизга аралашишга ҳаққи йўқ деган фикр, Дин давлатдан ажратилгандеган фикр қайси ақлдан чиқаяпти, қайси фактга асосланган?! Ахир бу фикр асосига ҳаётимизни, давлатимизни, алоқаларимизни, келажагимизни қуряпмиз, наҳотки шундай муҳим иш фактсиз бўлса?!

Шу каби Мустақиллик фикри, бу фикр бизларға қандай келиб қолди?” ёки чегараларимизни фалол-фалол йиллари чиқарилган қарорлар асосида делимитации қилишфикри, нега ота-боболартмизни қирғинлар қилган руслар чегараларимизни чизиб бериши керак?” фикрлари ҳақида ёки жамият қандай ислоҳ қилинади ва унинг учун нима қилиш керак мавзуси, эканомика сиёсатининг асоси нима бўлиши керак?мавзуси, ижтимоий ҳаёт нимага асосланиши керакмавзулари ҳамда “бу мавзуларни оммани ичирга қандай олиб киритиши тўғри бўлади деган мавзуси ҳам ўзаро баҳсларимизга асос бўлиши керак. Бу каби асосий мавзулар аниқ ечиб олинса, улар ҳақида тўғри фикрлар топа олсак ҳамда ўша янги топилган тўғри фикрларга мувофиқ туйғуларимизни шакиллантира олсак, муҳит ўнгланади, фикр юритиш тўғриланади. Кейин қолган тўғри фикрларга етишимиз мумкин бўлади. Чунки бу каби асосий мавзулар ҳамма фикрларнинг манбаи, одамлардаги кўз-қарашларнинг асоси ҳасибланади. Бу фикрлар тўғриланмас экан хато фикрлардан жамиятни тозалаб бўлмайди, юксак жамият сари юролмаймиз. Аксинча, жамиятни юксалтириш ўрнига қолоқликни “умри”ни узайтирган бузғинчилардан бўламиз. Бундай хатода саркашлик қилиш қалбида марази-касали бор мунофиқларнинг ишидир. Аллоҳ Таоло айтади:

وَمِنَ ٱلنَّاسِ مَن يَقُولُ ءَامَنَّا بِٱللَّهِ وَبِٱلۡيَوۡمِ ٱلۡأٓخِرِ وَمَا هُم بِمُؤۡمِنِينَ () يخَٰدِعُونَ ٱللَّهَ وَٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَمَا يَخۡدَعُونَ إِلَّآ أَنفُسَهُمۡ وَمَا يَشۡعُرُونَ () في قُلُوبِهِم مَّرَضٞ فَزَادَهُمُ ٱللَّهُ مَرَضٗاۖ وَلَهُمۡ عَذَابٌ أَلِيمُۢ بِمَا كَانُواْ يَكۡذِبُونَ () وإِذَا قِيلَ لَهُمۡ لَا تُفۡسِدُواْ فِي ٱلۡأَرۡضِ قَالُوٓاْ إِنَّمَا نَحۡنُ مُصۡلِحُونَ () ألَآ إِنَّهُمۡ هُمُ ٱلۡمُفۡسِدُونَ وَلَٰكِن لَّا يَشۡعُرُونَ

Ва одамлардан «Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирдик», дейдиганлари бор. Ҳолбуки, улар мўмин эмаслар. Улар Аллоҳни ва иймон келтирганларни алдамоқчи бўларлар. Ҳолбуки, сезмаган ҳолларида фақат ўзларини алдарлар. Қалбларида касал бор. Аллоҳ касалларини зиёда қилди. Ва ёлғон гапирганлари учун уларга аламли азоб бор. Ва қачон: «Ер юзида бузғунчилик қилманг», – дейилса, «Биз фақат ислоҳ қилувчилармиз», – дерлар. Огоҳ бўлингки, улар – ўшалар бузғунчилардир, лекин ўзлари сезмаслар. [2:8-12].

(давоми бор).

Муфаккир Муслим

NO COMMENTS