Фаластин атрофидаги сиёсий хатти-ҳаракатлар: уларнинг сабаб ва мақсадлари

0
2495

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Фаластин атрофидаги сиёсий хатти-ҳаракатлар: уларнинг сабаб ва мақсадлари

Доктор Иброҳим Тамамий

Ҳизб ут-Таҳрирнинг муборак Фаластин

заминидаги матбуот бўлими аъзоси

«Мен ҳеч бир маъмуриятда бу қадар мисли кўрилмаган изчил хатти-ҳаракатларни кўрмаганман». Бу АҚШнинг Вашингтондаги Халқаро тинчлик учун Карнеги жамғармаси таҳлилчиси ва собиқ музокарачи Аарон Дэвид Миллернинг сўзлари бўлиб, у бу гапини Американинг Фаластин масаласи бўйича Яқин Шарқдаги хатти-ҳаракатларига нисбатан айтмоқда. Тўғри, Американинг Фаластин масаласи бўйича бугунги кунда амалга ошираётган хатти-ҳаракатлари бу турда ва бу даражада қилинаётган биринчи хатти-ҳаракатлари эмас. Чунки минтақада айни шу масала бўйича жуда кўп хатти-ҳаракатлар амалга оширилган. Масалан, аввал ҳам ёки яқинда ҳам бир қанча сиёсий режалар тузилган. Уларнинг энг кўзга кўрингани икки давлат лойиҳаси бўлиб, бу лойиҳа Фаластин масаласини йўқ қилиш ва можарога барҳам бериш учун АҚШнинг кетма-кет келаётган маъмуриятлари томонидан кун тартибига олиб чиқилган эди. Лекин Аарон Дэвид таъкидлаганидек, бу галги хатти-ҳаракатлар мисли кўрилмаган даражада кенг қамровли бўлди. Биз ушбу мақоламизда шуларга тўхталиб ўтиб, уларнинг сабабларини ҳамда улардан кўзланган сиёсий мақсадларни ёритиб ўтамиз.

Бу хатти-ҳаракатлар ғайриодатий тарзда бўлди. Чунки улар Оқ уйга янги АҚШ маъмурияти келиши ортидан эмас, балки яҳудий вужуди учун янги ҳукумат тузилиши ортидан амалга ошди. Бундан шу нарса тушуниладики, демак, бу хатти-ҳаракатлар икки версиядан бирини амалга оширишга қаратилган. Биринчи: яҳудий вужудида янги ҳукумат, яъни Американинг тинчликка эришиш ва курашга барҳам бериш лойиҳасини ёқлайдиган ҳукумат тузилиши ортидан бу хатти-ҳаракатлар икки давлат ечимини амалга оширишга қаратилган бўлиб, ҳозирда АҚШ маъмурияти айни лойиҳани татбиқ қилиш учун фурсатдан фойдаланиб қолмоқчи бўляпти. Лекин бу версия яҳудий вужудида юзага келган сиёсий воқеликка бутунлай тескари. Чунки ҳукуматга келганлар тавротий ақидага эга бўлган ўнг қанот миллатчи яҳудийлар бўлиб, улар икки давлат лойиҳасини рад этиб, Фаластиннинг фақат яҳудийлар учун миллий ватан бўлишини талаб қиладилар. Иккинчи версия шуки, бу хатти-ҳаракатлар келгуси ҳукуматнинг икки давлат лойиҳасини четлаб ўтадиган маълум сиёсатларини тўхтатиш учун қилинмоқда. Биз буни қуйида батафсил ёритиб ўтамиз.

Президент Эйзенхауэр замонидан буён Американинг Фаластин масаласини ҳал қилиш учун ишлаб чиқиб келган тасаввур ва лойиҳаси «27 минг квадрат километрли Фаластин харитаси» доирасида иккита давлат қуришга асосланган. Бу эса, 1967 йилги ҳудудлар, деб номланмиш чегараларга асосланиши керак эди. Бироқ, инглизларнинг 1967 йилдаги ёмон ниятли макр-ҳийласи ҳамда уларнинг малайи қирол Ҳусайннинг Америка босимидан қочиш учун Ғарбий Соҳилни яҳудий вужудига бериб юбориши, буларнинг барчаси манфур икки давлат лойиҳасини тўхтатиб қўйди ва яҳудийлар уни амалга оширишдан ўзларини олиб қочадиган бўлиб қолишди. Лекин шунча қоқилиш ва муваффақиятсизликларга қарамай, Америка ўз лойиҳасини тиқиштиришда қаттиқ туриб келмоқда. Буни АҚШ ташқи ишлар вазири Блинкеннинг минтақага қилган яқиндаги сафари чоғида «Қўшма Штатлар икки давлат ечимини амалга ошириш тарафдори», деган сўзлари тасдиқлаб турибди. (Ал-Жазира нет, 2023 йил 1 феврал). Америка бу лойиҳани яҳудий вужуди ўрнатган воқеликка риоя қилиш учун ғоят мослашувчанлик билан амалга оширишга уриняпти. Муҳими фаластинликлар учун бир давлат бўлсин, унинг чегарасининг аҳамияти йўқ. Трамп ҳаракат қилган нарса ҳам айнан мана шудир. Лекин ҳозир Байден маъмурияти Россия, Европа ва Хитой билан боғлиқ катта масалалар билан банд бўлгани учун вазият бироз бошқачароқ. Бу масалалар АҚШ ташқи сиёсатидаги устувор йўналиш бўлиб, Америка ҳозирда яҳудий вужуди ва бутун минтақа бўйлаб шамол тескари эсаётган икки давлат ечимини амалга ошириш билан эмас, балки мана шу ишлар билан шуғулланиб, диққатини шуларга қаратиб келмоқда.

Ҳа, минтақадаги бу хатти-ҳаракатлар Нетаньяхунинг миллатчи ўнг қанот партиялар билан иттифоқ тузиб, янги ҳукумат ташкил қилишга муваффақ бўлиши ортидан амалга ошмоқда. Зеро, Фаластин аҳлини кўчириб, Ғарбий Соҳилни аннекция қилинишини талаб қилаётган бу партиялар билан Нетаньяху парда ортидан сиёсий мансаб ва мажбуриятлар бўйича келишиб олди. Бу эса, яҳудий вужудидаги ушбу сиёсий ўзгаришни кўраётган Американи қаттиқ хавотирга солди. Чунки бу вужуд тинчгина, ортиқча шовқин-суронсиз Ғарбий Соҳил томон кенгайиш ва уни қўшиб олиш учун шу пайтгача қулай фурсат кутиб келаётган эди. Энди эса, таврот истериясига, ҳойи-ҳавасига тушиб, икки давлат қуриш сиёсий лойиҳасини четлаб ўтмоқда ҳамда Ғарбий Соҳилни аннекция қилишга ҳаракат қилмоқда. Ўз навбатида, бу аҳвол яҳудийлар томонидан у ерда кўплаб жиноятлар содир этилишида, уй-жойлар бузиб ташланиб, яҳудийларга турар-жой қуришда ўз аксини топмоқда… Ҳатто бундай вазият портлаш нуқтасига келиб қолди… Минтақага бўлган сиёсий хатти-ҳаракатларнинг кенг қамровда ва тўхтовсиз бўлишига сабаб ҳам мана шу. Мақсад, вазиятни тартибга солиш, Ғарбий Соҳил ва Қуддусда яҳудий вужудини жиловлаш, масалани идора қилиш учун асосларни ишлаб чиқиш ҳамда кескинликни олдини олишдир. Чунки кескинлик минтақани ёқиб юбориши ва бошқа муҳимроқ масалалар билан банд бўлаётган Американинг ишларини чалкаштириб юбориши мумкин.

Табиий савол туғилади: Хўш, бу хатти-ҳаракатлар вазиятни сокинлаштиришга муваффақ бўладими? Муваффақ бўлолмаса, нима бўлиши мумкин?

Гап таслим бўлиш нималигини билмайдиган мард мусулмонлар ва ғозийларнинг мақбараси бўлмиш муборак замин ҳақида кетяпти! Шу боис, ишлар таранг вазиятда қолиши табиий!… Агар бу вазиятга босқинчининг Ғарбий Соҳилни аннекция қилиш, одамларни кўчириш ва икки давлат лойиҳасини йўқ қилишга қаратилган ёвузликларини қўшимча қиладиган бўлсак, вазият сокинлашган пайтда, яна аввалгидан ҳам даҳшатли равишда қайта портламай қолмайди. Шундай экан, нисбатан сокинлик ўтмишда қолди. Лекин шундай бўлса-да, минтақадаги мазкур хатти-ҳаракатлар яҳудий вужудига босим қилиб, уни янги келишувларга қизиқтириш орқали тарангликни юмшатишга муваффақ бўлиши мумкин. Яъни навбатдаги муносабатларни нормаллаштириш ишлари, мужоҳидларни йўқ қилиш учун Рамаллоҳдаги маъмуриятнинг изчил хизматлар қилиб бериши, шунингдек, минтақа ва Эрон масаласида Америка билан ҳарбий ҳамкорлик қилиш каби ваъдаларга яҳудийларни қизиқтириш каби ишлар амалга ошиши мумкин. Бироқ, барибир вазият қайта портлаш ҳолатига келиши турган гап.

Бу хатти-ҳаракатлар орқали тарангликни юмшатишга муваффақ бўлолмасликларининг эҳтимоли кўпроқ. Чунки Фаластин масаласи Нетаньяхуга ёки Бен-Гвирга ёхуд Смотричга чекланган эмас. Балки миллатчи ўнг қанот сиёсий доира уларга овоз берган халқнинг учдан икки қисми билан ҳимояланган, қолган учдан бир қисми ҳам ўнг қанот партияларга мойил. Зотан, бу миллатчи партияларнинг ҳаммаси Нетаньяху ҳукумати ташқарисида бўлишига қарамай, жинояткорликда унинг коалициясидан қолишмайди. Бундан ташқари, яҳудий институтлар, ташкилотлар ва лоббиларнинг барчаси босқинчи вужуднинг бутун Фаластинни эгаллаш лойиҳасига қўшилишган. Улар фақат лойиҳани амалга ошириш тезлиги, механизми ва қўлланиш услуби борасида бир-бирлари билан ихтилоф қиладилар, холос.

Аслида, икки давлат лойиҳаси яҳудийлар фойдасига ҳамда уларни минтақада сақланиб қолиш учун тузилган. Шу боис, яҳудийларнинг бу лойиҳага исён қилишаётгани уларнинг ақлсиз қавм эканини намоён этиб, тугашларини ўз қўллари билан тезлатишаётганини кўрсатади. Ҳақиқатда, уларнинг тугашига яқин қолди ва буни Ғарб давлатлари, сиёсий дарғалари, ҳатто яҳудийларнинг тарихчи ва сиёсатчилари ҳам кўра биляптилар. Кўра билишгани учун ҳам барчаси кураш қайта ўз ўрнини топаётганидан, яъни Ислом билан куфр ва мусулмонлар билан яҳудийлар ўртасидаги кураш қайта бошланаётганидан огоҳликка чақиришяпти. Масалан, британиялик ёзувчи-журналист Дэвид Хёрст ўзининг «Улкан сионистик лойиҳага дарз етиши манзарасида Исроил ҳалокатга қараб кетяптими?!», номли мақоласида бундай деди: «Европага визаси бўлмаган ва кенг кўламли эҳтимолли урушнинг оқибатларини ўз зиммасига ололмайдиган ҳар бир исроиллик яҳудий учун бугунги вазият тревога сигнали бўлиши лозим… Чунки бу миллатчи диний ҳаракат дунёдаги 1.6 миллиард мусулмонга қарши уруш оловини ёқишни қасд қилган кўринади».

Шубҳасиз, Фаластин аҳли учун хавф жуда катта ва у кундан-кунга катталашиб бормоқда. Бир вақтнинг ўзида, бу Ислом Уммати учун хоин ҳукмдорларни ағдариш ва ушбу муборак заминни озод этиш сари ҳаракатланишга олтин фурсат ҳисобланади. Чунки ҳозир йирик давлатлар ўзлари билан ўзлари билан овора бўлиб қолишган… Уммат яҳудий вужудидан ва унинг жиноятларидан қаттиқ ғазабда ва бу вужуд ундан атиги бир қадам нарида, холос. Аллоҳнинг изни ила, Уммат уни бир соатда йўқ қилиб ташлашга қодирдир.

Роя газетасининг 2023 йил 15 феврал чоршанба кунги 430-сонидан

NO COMMENTS