بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Яман аҳли ва ражаб ойи
Ҳизб ут-Таҳрир – Яман вилояти матбуот бўлими нашр қилган баёнотда бундай дейилади:
«Яман аҳли ҳар йили ражаб ойининг биринчи жумасини ўзлари учун муҳим кун, яъни аждодларининг Исломга киргани куни сифатида нишонлайдилар. У кунда Ислом неъмати учун Аллоҳга ҳамд ва шукрона айтадилар. Дарҳақиқат, ўшанда имом Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ ﷺнинг вакили сифатида Санъога келиб, Яман аҳлини Аллоҳнинг динига даъват қилган ва у ерда катта Санъо жоме-масжидига асос солган. Ривоят қилишларича, Али розияллоҳу анҳу Санъога етиб келиб, Ҳамдон қабиласига шундай бир хутба ўқидики, қабила аҳли хутбасидан таъсирланиб, илк куннинг ўзида барчалари Исломга кирадилар. Шунингдек, улуғ саҳобий Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу Жанад (Жанадия) районига етиб келиб, Жанад масжидини қуради, Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу Тиҳома районига етиб келиб, Забид шаҳрида Ашъарийлар масжидини қуради».
Матбуот баёнотида яна бундай дейилди:
«Ўша пайтда Яман бўлишиб олинган эди: Бир тарафда қабилавий кучлар Ҳамир, Ҳазрамавт, Кинда ва Ҳамдони ўзларига бўлиб олган бўлса, иккинчи томонда форслар ҳокимияти Адан ва Санъони бошқарарди, учинчи томонда Нажрондаги Жайб римлик ҳабашларнинг нуфузи остида эди. Жайб Нажрон насронийлари жойлашган ердир. Бу бўлиниш ва бўлишиб олишларни Исломдан бошқаси йўқ қилолмади. Чунки Яман аҳли урушсиз омматан Исломга кирди ва бу ҳижратнинг олтинчи асри билан делегатлар йили бўлмиш ўнинчи йили ўртасида амалга ошди. Бироқ, Росулуллоҳ ﷺ вафот этгандан сўнг Яман аҳлидан маълум қисми муртад бўлди. Шунда халифа Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Яманга учта қўшин юборди. Натижа Яман аҳлидан баъзиларнинг ўлдирилиши ортидан Яман аҳлининг қайта Исломни қабул қилишлари билан тугади. Аллоҳ пешонасига яхшилик ёзилганлар Исломга қайтишди. Ана шундан бошлаб Яман аҳли қабила ёки оила тушунчасига эмас, Уммат тушунчаси атрофига бирлашди. Кейинчалик улар Исломни ёйишга ўз ҳиссаларини қўша бошладилар. Масалан, Амр ибн Ос ва бошқаларнинг қўшинида исломий фатҳларга чиққанлари каби. Яман аҳлидан кўпчилиги Шом ўлкасида ва бошқа исломий юртларда қарор топишди. Испания-Андалусдаги қалъалар уларнинг номларидан гувоҳлик бермоқда, Гранададаги Ҳамдон қалъаси, Севилладаги Хавлон қалъаси, Яҳсуб қалъаси ва бошқа қалъалар каби. Бундан ташқари, Ироқ, Шом ва Андалус ҳам яманлик буюк инсонларга гувоҳлик бермоқда, жумладан, уламолардан қози Омир ибн Шароҳил Шаъбий, Масруқ Ҳамдоний, Толҳа ибн Маъриф Ҳамдоний Ёмий, Иброҳим Нахаъий Мазҳижлий, Аштар Нахаъий ва бошқалар каби. Улардан энг машҳурлари Сунна имоми Молик ибн Анас, қози Иёз Яҳсубий, етук амирлардан Абдураҳмон Ғофиқий ва Андалус соҳиби Мансур ибн Абу Омир Муофирий каби».
Баёнот сўнггида Яман ва ҳикмат аҳлига бундай мурожаат қилинди:
«Эй Имон ва ҳикмат аҳли! Аждодларингиз Ислом учун мана шуларни берган, аммо сиз Ислом учун нимани бердингиз?! Сиз Исломни бир четга суриб, кофир Ғарбнинг қонунларини ҳаёт тузуми ва турмуш тарзи сифатида олдингиз. Кейин эса, кучингизни бир-бирларингизга қарши ишлатдингиз. Ўзаро жанглар оқибатида бир-бирингизнинг қони ноҳақ тўкилди. Бундан эса, душманларингиз фойдаланмоқда. Сиз ҳукмдорларингизга бўйсуниб, сизга не-не азобларни тотдиришларига, Аллоҳ нозил қилган аҳкомлардан бошқа нарсаларни татбиқ этишларига, ўзингиз очликдан қийналаётган бир пайтда бойликларингизни кофир Ғарбга бериб юборишларига қўйиб бердингиз. Шу боис, бундай ҳолатдан чиқишингиз лозим. Аслида, сиз Аллоҳ буюрганидек динни ташувчилари бўлишингиз керак ва бунга лойиқсиз. Бас, шундай экан, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш учун Ҳизб ут-Таҳрир билан биргаликда ҳаракат қилинг ва дунё ва охиратнинг хайру неъматларига ноил бўлинг».
Роя газетасининг 2022 йил 8 феврал чоршанба кунги 429-сонидан