بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти наркотикларга қарши кураш кампаниясини бошлади
Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлимининг Судан вилоятидаги вакилининг маълум қилишича, Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти наркотикларга қарши кураш кампаниясини бошлаш учун (ҳижрий 1444 йил 29 жумодуссоний, милодий 2023 йил 23 январ якшанба куни) Суна ахборот агентлигида матбуот конференцияси ўтказди.
«Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти наркотикларга қарши кампаниясини бошлади» номли матбуот анжуманида Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судандаги расмий нотиғи устоз Иброҳим Усмон Абу Халил билан Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси доктор Муҳаммад Абдураҳмон маъруза қилдилар.
Доктор Муҳаммад Абдураҳмон ўз маърузасида наркотик моддаларнинг қандай қилиб ишлаб чиқарилиб, тарқатилаётганлиги, уларнинг жамият ва шахсларга нақадар хавфлилиги, дастлаб Суданга 2013 йилдан олдин контрабанда қилиниб кичик миқдорда олиб кирилгани, кейин юртнинг аэропортлари ва портлари орқали тонналаб йирик миқдорда контейнерлар орқали олиб кириладиган бўлиб қолганлиги, бундан ҳукуматнинг ҳам хабари борлиги ҳақида гапирди. Шунингдек, сиёсий, хавфсизлик ва иқтисодий бўшлиқ оқибатида вазиятнинг ёмонлашиши наркотик моддаларнинг ёйилишига ҳисса қўшгани, аввалги режим ортидан янги ҳукуматларнинг бу масалага панжа орасидан қараганлиги эса, унинг кенг тарқалишини осонлаштириб, бозори чаққон товарга айлантиргани ҳақида ҳам сўз юритди.
Устоз Абу Халилга эса, қуйидагиларни таъкидлади:
«Ақл инсон учун жуда муҳим. Аллоҳ инсонни ақл билан мукаррам қилган бўлиб, Исломда ақл сақланиши ва авайланиши лозим бўлган жамиятнинг олий мақсадларидан бири ҳисобланади. Суданни наркотик моддаларга ғарқ қилиш замонавий сиёсий урушлардаги самарали қуроллардан бири ҳисобланиб, бу нарса тўртинчи ёки бешинчи авлод урушлари доирасига киради. Ҳақиқатда, бу урушда душман душманни ичкаридан йиқитишни, унинг давлатини ўзига бўйсундиришни ва иродасини ўғирлашни кўзлаган. Бундай хатарли уруш ҳарбийларнинг ўзини эмас, балки бутун жамиятни нишонга олган. Шу билан бирга, Ғарбнинг заҳриқотил фикрлари ҳам қирғинбарот қурол жиҳатидан наркотик моддалардан қолишмайди ва у аввало дин ва давлатга эга бўлган буюк Исломни ҳамда фуқароларнинг фикр ва сақофатларини нишонга олган. Фолькернинг Суданга ҳукмдор бўлиб олиши, Ғарб элчихоналари ва халқаро ташкилотларнинг мамлакатни ўз томорқаларига айлантириб олишлари, мустамлакачи ўрнатган фуқаролик жамияти ташкилотларининг фаолият қилишлари, мияларга демократик, илмонийлик ва фуқаролик фикрларининг жойланиши, хотин-қизларни ғарблаштириш ва ёшларни бузишга уриниш… буларнинг барчаси жамиятнинг ҳимоя деворини йиқитиб, барча нарсани ҳалол қилиб олишга ва вайрон этишга олиб келмоқда».
Устоз Абу Халил наркотик моддаларни йўқ қилиш учун Ҳизб етакчилик қилаётган ушбу йирик кампанияни «Наркотик моддалар урушида биз Халифалик билан ғолиб келамиз», дея номлади ва инша Аллоҳ, бу кампаниянинг улуғ Ражаб ойи мобайнида давом этишини таъкидлаб, бундай деди:
«Ушбу кампаниямиз ёшларга қаратилган бўлиб, тўпланадиган жойларда, жамоат жойларида, йиғилиш ва форумларда, маҳалла ва кўчаларда, семинарларда, жума хутбаларида, маъруза ва нутқларда, шунингдек дисклар, плакатлар ва бошқа воситаларда асосан ёшларга эътибор қаратганмиз. Шубҳасиз, Ислом Уммати наркотик моддалар ва бошқа душман устидан ҳақиқий ғалабага фақат Ислом давлати билан эришади. Ёлғиз Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатигина ҳимоячи ва қалқондир. Зеро, Росулуллоҳ ﷺ бундай деганлар:
«الْإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ»
«Имом-халифа қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади»».
Устоз ўзининг сўзини «Наркотик моддалар урушида биз Халифалик билан ғолиб келамиз», деган шиор билан тамомлади.
Анжуманнинг ўзаро мулоқот бўлимида кўплаб оммавий ахборот воситалари ходимлари ва жамоат ишларига қизиқувчи кишилар иштирок этиб, ўзларининг яхши муносабатларини билдирдилар ҳамда одамларнинг тақдирий масалаларига нисбатан Ҳизбнинг доимий ва одатий ғамхўр муносабатини юксак баҳоладилар.
Роя газетасининг 2022 йил 1 феврал чоршанба кунги 428-сонидан