Ҳукумат ҳар бир литр ёқилғидан йўл таъмирига пул олиб туришни таклиф қилди
Хабар: Вазирлар маҳкамаси “Қирғизистоннинг солиқдан ташқари тушумлар тўғрисидаги кодекси”га йўлларни таъмирлаш ва сақлаш учун ёқилғининг ҳар бир литридан маълум миқдорда пул олиш имконини берувчи ўзгартириш киритишни таклиф қилмоқда.
“Бу ерда “ким кўпроқ ҳайдаса, кўпроқ ҳақ тўлайди” тамойили амалда қўлланилган ва ҳамма сифатли йўлларда ҳаракатланадиган мамлакатлар амалиётини назарда тутади”, – дейилади қонун лойиҳасининг асосий изоҳида.
Вазирлар маҳкамаси бундай ўзгартиришни йўлларни таъмирлашга ҳамда хизмат кўрсатишга маблағ етмаётгани учун таклиф қилмоқда. Ҳозирги вақтда Йўл жамғармасида пул жарима пуллардан ҳамда ёқилғи мойларининг акциз солиғидан 50% тушиб туради.
“Ушбу манбалардан олинадиган даромадлар прогнози уларнинг йўлларимизни талаб даражасида кўтариш учун етарли эмаслигини кўрсатади. Мамлакатимизда йўлларни хавфсиз стандарт ҳолатда сақлаш учун йилига 10 миллиард сомга яқин маблағ талаб этилади. Дарҳақиқат, республика бюджетидан 2 миллиард сомга яқин маблағ ажратилмоқда, бу эса йўлларни тўғри сақлаш учун 1 км йўлга 100 сомга яқин маблағни ташкил этади”, – деб ҳисоблайди Вазирлар маҳкамаси.
Айни ҳужжатда ҳокимият шиналар, покришкалар ва ёқилғи мойларини қайта ишлаш учун қайта ишлаш тўловларини жорий қилишни таклиф қилмоқда. Улар ушбу турдаги маҳсулотни импорт қилувчилар томонидан тўланади.
Изоҳ: Капиталистик тузумда бюджет халқдан йиғиладиган солиқлар ҳисобига тўлдирилади. Капитализмни татбиқ қилаётган Қирғизистон ҳукумати ҳам бюджетни тўлдириш ва ташқи қарзни тўлашни халқ зиммасига юклаш учун солиқларнинг янгидан-янги турларини ўйлаб топмоқда. Ўтган йилнинг ёз ойида Жогорку Кенешда бўлиб ўтган йиғилишда Вазирлар маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров “Йўл фонди” орқали ҳар бир автомобилдан солиқ йиғиш масаласи кўриб чиқилаётгани, жорий этиладиган янги солиқ тури йўллар таъмири ва ташқи қарзларни тўлаш учун йўналтирилишини маълум қилган эди.
Июн ойи охирида бўлиб ўтган ЖК йиғилишда Вазирлар маҳкамаси раиси ташқи қарзни тўлаш масаласи бюджетнинг харажатлар қисмида алоҳида ўрин тутишини маълум қилган ва агар Қирғизистон қарзни ўз вақтида тўламаса, бир қанча объектлар бошқаруви бошқалар қўлига ўтиб кетиши мумкинлигини эслатиб ўтган эди. Маълумки, кейинги беш йил давомида Қирғизистон ташқи қарзларни тўлаш учун йилига 400 миллион доллардан зиёд маблағ йўналтириши зарур. Аммо Қирғизистоннинг ҳозирги иқтисодий ҳолати ҳар йили бунча маблағ йўналтиришни кўтара олмайди. Шу сабабли ҳам ҳукумат турли хил солиқ, мажбурий суғурта ва тўловлар топиш орқали буни оддий халқ – солиқ тўловчилар зиммасига юклашга уринмоқда…
Исломда закотдан бўлак хеч қандай мажбурий солиқлар мавжуд эмас. Давлат закотни солиқ эмас ибодат эътиборида йиғади. Закот бюджет камомадлари ёпиш, давлат ишларини идора қилиш ёки фавқулотда ҳолатлар учун олинган қарзларни адо этишга сарфланмайди. Бунинг учун давлат мулки ишлатилади. Закотни шариат белгилаб берган ўринларгагина сарфлайди, оддий халқнинг солиқ тўловчи бўлиб қолишга рухсат бермайди. Аксинча бойлардан закот олиб муҳтожларга тақсимлаш орқали жамиятда фаровон ҳаёт ва мувозанатни таъминлайди.
Абдураҳмон Одилов