Туркия ва Сурияда юз берган зилзила шаҳидлари борасида Ҳизб ут-Таҳрир таъзияси

3677
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

 Туркия ва Сурияда юз берган зилзила шаҳидлари борасида Ҳизб ут-Таҳрир таъзияси

الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُمْ مُصِيبَةٌ قَالُوا إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ * أُولَئِكَ عَلَيْهِمْ صَلَوَاتٌ مِنْ رَبِّهِمْ وَرَحْمَةٌ وَأُولَئِكَ هُمُ الْمُهْتَدُونَ

«Бирор мусибат келганда: «Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз У зотга қайтгувчилармиз», дейдиган собирларга хушхабар беринг. Ана ўшаларга Роббилари томонидан саловот (мағфират) ва раҳмат бордур. Ана ўшалар ҳақ йўлни топгувчилардир»

Туркия ва Суриядаги даъватни кўтариб чиқаётган азиз ака-ука ва опа-сингилларимизга ҳамда барча даъват аҳлига…

Туркия ва Суриядаги сабр қилаётган ва Аллоҳдан ажр кутаётган биродарларимизга ва бутун Ислом Умматига…

Ҳизб ут-Таҳрир Туркия ва Сурияда юз берган зилзила шаҳидлари борасида таъзия изҳор этади. Ҳизб олий ва буюк Аллоҳдан ўтганларни қуйидаги ҳадиси шарифнинг тасдиқи сифатида охират шаҳидларидан қилишини сўраб қолади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган муттафақун алайҳ ҳадисда Росулуллоҳ ﷺ бундай деганлар:

«الشُّهَدَاءُ خَمْسَةٌ الْمَطْعُونُ وَالْمَبْطُونُ وَالْغَرِقُ وَصَاحِبُ الْهَدْمِ وَالشَّهِيدُ فِي سَبِيلِ اللَّهِ عَزَّ وَجَلَّ»

«… Шаҳидлар беш турли бўлиб, улар вабодан ўлган, қорин оғриғидан ўлган, чўкиб ўлган, хароба соҳиби (вайрона остида ҳалок бўлган) ва Аллоҳ Азза ва Жалланинг йўлида шаҳид бўлган кишилардир».

Аллоҳ Таборака ва Таолога дуо қилиб, жароҳат олган ва зарар кўрганларга касалликнинг ҳеч қандай асарини қолдирмай, тезроқ шифо беришини сўраб қоламиз.

Аллоҳнинг лутфи ва марҳамати ила омон қолганларнинг бундан кейинги ҳаётларини Аллоҳ Субҳанаҳу ва Росули ﷺга итоат қилиб, гўзал суратда ўтказишларини сўраймиз.

Бу зилзила фалокати мусулмонлар қалбида Исломнинг чуқур илдиз отганини кўрсатди. Зеро, харобалар остидан ўз биродарларини қутқариб олар эканлар, улар Аллоҳу Акбар, дея такбир айтиб турдилар. Бу такбирлар, хусусан, Африн шаҳридаги Жандарис минтақасида вайроналар остида туғиб, сўнг ўзи вафот этган онанинг чақалоғини чиқариб олаётганларида ҳам… ёки Ғазиантепдаги вайрон бўлган бинодан бир аёлни чиқариб олишга уринаётганларида сочлари кўриниб қолмаслиги учун аёлнинг рўмол сўраган пайтида ҳам, шунингдек, Қаҳрамонмараш шаҳрида бир кишини қутқариб олиш учун ҳаракат қилаётганларида, намози қазо бўлмаслиги учун у кишининг таҳоратга сув сўраган пайтида ҳам янграб турди… Ҳа, бундай ҳолатларнинг барчасида мусулмонлар тилларидан Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар садолари тинмади.

Мўмин бошқа одамларга ўхшамайди. Чунки у Аллоҳнинг қазосини қайтариб бўлмаслигини, бу фақат Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолога маълум бир ҳикмат сабабли содир бўлишини билади. Шунинг учун Аллоҳнинг розилигини истаб, бошга тушган ҳар қандай нарсага сабр қилади. Имом Муслим Суҳайбдан ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ ﷺ марҳамат қилганлар:

«عَجَباً لِأَمْرِ الْمُؤْمِنِ إِنَّ أَمْرَهُ كُلَّهُ خَيْرٌ وَلَيْسَ ذَاكَ لِأَحَدٍ إِلَّا لِلْمُؤْمِنِ إِنْ أَصَابَتْهُ سَرَّاءُ شَكَرَ فَكَانَ خَيْراً لَهُ وَإِنْ أَصَابَتْهُ ضَرَّاءُ صَبَرَ فَكَانَ خَيْراً لَهُ»

«Мўминнинг иши ажойиб-да. Чунки унинг ҳар бир ишида яхшилик бор. Бундай имконият мўминдан бошқа ҳеч кимда йўқ. Мана, агар унга бирор хурсандчилик етса, шукр қилади-да, бу унга яхшилик бўлади. Бордию, унга ёмонлик етса, сабр қилади, бу ҳам унга яхшилик бўлади».

Ҳеч шубҳа йўқки, мусулмон юртларида бирин-кетин фалокатлар юз бермоқда. Зилзилалар, сув тошқинлари, қурғоқчилик, қаҳатчилик, урушлар, ички жанглар, қашшоқлик, очлик… каби фалокатлардан барча юртларимиз азият чекмоқда. Табиий офат, дея аталган фалокатлар гарчи қазо доирасида эса-да, бироқ, эҳтиёт чораларини кўриш, бепарволик қилмай, мусулмонларга тўғри ғамхўрлик кўрсатиш уларнинг ишларини бошқараётган давлатнинг бурч ва вазифасидир. Агар мусулмонларнинг Халифалик давлати бўлганда эди, барчаларини бирлаштирган, мусибат етган пайтда дардларига шерик бўлган, уларга ғамхўрлик кўрсатган, муаммоларини елкасига олган ва уларни барча хайрли ишларга етаклаган бўлар эди… Бу билан мусулмонлар бошқаларнинг ёрдамига муҳтож ҳолатда қолмасдилар.

Аллоҳ вафот этган биродарларимизни раҳмат айлаб, жароҳат олганларга шифо берсин ва ушбу фалокатда омон қолганларни Ўз паноҳида асрасин. Бошида айтилган оятни яна бир бор такрорлаш билан сўзимизни тамомлаймиз:

الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُمْ مُصِيبَةٌ قَالُوا إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ * أُولَئِكَ عَلَيْهِمْ صَلَوَاتٌ مِنْ رَبِّهِمْ وَرَحْمَةٌ وَأُولَئِكَ هُمُ الْمُهْتَدُونَ

«Бирор мусибат келганда: «Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз У зотга қайтгувчилармиз», дейдиган собирларга хушхабар беринг. Ана ўшаларга Роббилари томонидан саловот (мағфират) ва раҳмат бордур. Ана ўшалар ҳақ йўлни топгувчилардир» [Бақара 156]

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун.

Биродарингиз

Ато ибн Халил Абу Рошта

Ҳизб ут-Таҳрир амири                                                       

18 ражаб 1444ҳ

9 феврал 2023м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here