NGO’s ташкилотлари жосуслик уялари бўлиб, агентлар етиштириб чиқариш ҳамда жамиятларни бузадиган заҳри қотил сақофат тарқатиш билан шуғулланади

2752
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

NGO’s ташкилотлари жосуслик уялари бўлиб, агентлар етиштириб чиқариш ҳамда жамиятларни бузадиган заҳри қотил сақофат тарқатиш билан шуғулланади

Доктор Иброҳим Тамимий

Ҳизб ут-Таҳрирнинг муборак Фаластин

заминидаги матбуот бўлими аъзоси

«Фаластиндаги фуқаролик жамияти ташкилотларининг 80 %и Моссад ва глобал разведка учун уя ҳисобланиб, Фаластин жамиятини бузиб, вайрон этишга қаратилган. Бу ташкилотлар билан «исроиллик» расмийлар доим алоқа қилишади ва у ердаги айрим расмийлар орқали уларни бевосита ва глобал разведка хизматлари орқали билвосита бошқариб туришади.

Ушбу фуқаролик ташкилотларининг роли жамиятни мустаҳкамлашга эмас, балки унинг парчаланишига ҳисса қўшиш учун турли хил ички муаммоларни излаб топиш ва қўзғашдан иборатдир. Бу ташкилотлар Фаластин фуқароси ҳаётининг барча жабҳалари ҳақида маълумот тўплашга ва уларни душман разведкаси қўлига ҳеч қандай қийинчиликсиз ва тўсиқсиз топширишга усталик билан ўргатилган. Ўз навбатида, душман разведкаси айни маълумотлар орқали Фаластин аҳлининг кучи қаерда, заиф жиҳати қаерда эканини ўрганиш, сўнг уларнинг ҳаракатларини назорат қилиш режаларини ишлаб чиқишда босқинчи яҳудийларга ёрдам беради».

Бу иборалар давлат хизмати ходимлари касаба уюшмаси раҳбари Бассом Заккорнага мансуб бўлиб, у ўзининг 2012 йил 1 июлда Маан агентлигида эълон этилган баёнотида фуқаролик жамияти ташкилотларининг 80 %ига таъриф берган.

Бу тўғри таъриф бўлиб, мен уни жосуслик ва сақофат қуроли бўлган «NGOs» жамоат ташкилоти ҳақидаги ушбу мақоламда келтирмоқни муносиб кўрдим. Ҳа, «NGOs»нинг фаолияти икки нарсага чекланган: сиёсий ва сақофий. Сиёсий жиҳатдан, режим устидан сиёсий назоратнинг йирик давлатлар қўлида ушлаб турилиши кўзланган. Сақофий жиҳатдан эса, Ғарбнинг динни ҳаётдан ажратиш ва турли-туман атамадаги эркинликларга асосланган сақофатини ёйиш кўзланган. Шунингдек, Ғарбнинг ҳеч қандай дин, мафкура, тизим ва умматни тан олмайдиган, балки ғарбча конституция ва назарияларга асосланган сақофат манбаи устига қурилган бошқарув тизимининг шакли ва механизмини ёйиш ҳам мақсад қилинган. Биз ушбу мақоламизда айни ташкилотларнинг мусулмон юртларидаги исломий ҳазоратини нишонга олган зулматли сақофий жиҳатларига диққат қаратамиз. Ёзувчи Сэмюэл Хантингтон «Ҳазоратлар тўқнашуви… жаҳон тартибини қайта тузиш» номли китобида Фернан Броделдан иқтибос келтиради: «Ҳар қандай инсон замонавий дунёга қанчалик қизиқса ва унда ишлашни қанчалик хоҳласа, демак, бугунги кунда дунёдаги мавжуд ҳазоратларни биз белгилашимиз лозим бўлади. Токи, бу ҳазоратларнинг чегараларини, марказларини, атрофини, у билан боғлиқ бўлган умумий ва хусусий формулаларни аниқлай олайлик… Акс ҳолда, оқибат даҳшатли адашишга олиб келиши муқаррардир». Демак, бу муфаккир ва сиёсатчилар Ғарбнинг илмоний ҳазорати ва капиталистик системаси билан тўқнашадиган қандайдир ҳазоратнинг мавжудлиги нимани англатишини билишяпти. Бас, қандайдир ҳазорат эмас, балки ваҳи билан боғланган ва ўн уч асрга яқин дунёда ҳукм сурган ҳазорат бўлса, шунингдек, ақидаси жаҳоннинг тўртдан биридан зиёд аҳолиси эътиқод қилган Уммат ақидаси бўлиб, бу аҳоли йирик бойликларга тўла, муҳим стратегик жойлашувга эга бир юртларда яшаса, қандай аҳволга тушишлари мумкин?! Бунга қўшимча, бу юртларда Ислом системасини татбиқ қилиш ва унинг ҳазоратини бутун дунёга олиб чиқиш учун қайта давлат барпо этишни мақсад қилган тирик сиёсий ҳаракат ва ташкилот бор бўлса?!

Ғарб ҳазорати инсониятга руҳий бўшлиқ, ахлоқий таназзул, оилавий бузилишлар, аҳоли камайиши, қашшоқлик, очарчилик, бойликларни монополия ва талон-торож қилиш ва халқларга зулмдан бошқа нарса олиб келмаган бир пайтда, Ислом ҳазорати Ғарб ҳазорати билан тўқнашмоқда, у Ғарб ҳазоратига нисбатан альтернативани гавдалантириб, инсониятни бу куфр ҳазоратидан қутқаришни ўзининг кун тартибига қўйган… Шу боис, бундай ҳазорат бўлишининг хатари ва маъноси нимани англатишини фикрий ва сиёсий жиҳатдан тушунган Ғарб, табиийки, ўзининг ҳазоратини турли нодавлат шиор ва номлар остида ёйиш устида ишловчи сақофий қуроллар, айниқса, мазкур ташкилот ва жамиятларни ишлаб чиқмоқда. Бу ташкилот ва жамиятлар Совет Иттифоқида Ғарб сақофат доираларини яратишда ғоят муваффақиятга эришди ва бу доиралар Совет Иттифоқининг кўплаб муаммоларидан фойдаланиб, Иттифоқни ичдан кемириб вайрон қилишда катта ёрдам берди. Зеро, Совет Иттифоқи муаммолари капиталистик система муаммоларидан кам эмас эди. Бироқ, Совет Иттифоқида капиталистлар уста бўлиб кетган найранг ва фирибгарлик етишмаган. Айни мана шу муваффақиятли тажриба мусулмон юртларида Ғарб жамиятлари томонидан амалга оширилган сақофий ҳужумларга туртки бўлди, айниқса, йигирманчи аср охирлари ва йигирма биринчи аср бошларида. Социалистик система вайрон бўлиши ортидан Ғарб учун бирдан-бир душман Ислом ҳазорати бўлиб қолди.

Шундай қилиб, мусулмон юртларида бу жамиятлар шу даражада суръат билан кўпайдики, ҳатто масалан Фаластинда 2500тага етди. Ливанда – ички ишлар вазири Муҳаммад Фаҳмий «Жадид» телеканалига берган интервьюсида таъкидлаганидек – «11.5 минг ташкилот мавжуд бўлиб, уларнинг тенг ярми халқаро разведка қанотлари остида ишлайди». Исломий юртларнинг аксариятида ҳам ҳолат шундай.

Бу жамиятлар сиёсий ишлардан ҳамда Ғарбга содиқ малайлар ва коррупцияга ботган расмий доираларни яратишдан узоқ равишда, асосий диққатини, Исломга фикрий ва сақофий ҳужум қилишга, хусусан, мусулмонлар ҳаётида сақланиб қолган шаръий аҳкомларга, Исломнинг фикр ва тушунчаларига қарши курашишга қаратган. Зеро, Ислом давлатининг йўқлигига ва юз йилдан зиёд вақтдан бери Ислом татбиқ қилинмаётганига қарамай, шунингдек, капиталистик тузум ҳукмронлик қилиб, одамларга зўрлик билан татбиқ этилаётганига қарамай, бу фикрлар, тушунчалар ва аҳкомлар мусулмонлар ҳаётида сақланиб қолган. Бу фикрлар, шаръий аҳкомлар ва тушунчаларнинг асосий қисми оилага тааллуқли бўлиб, улар никоҳ, эр-хотин ўртасидаги мустаҳкам аҳд-паймон, уларнинг ҳуқуқлари, фарзанд кўришлари, тарбия қилишлари, ҳамкорликлари, оилада эрнинг раҳбарлиги, харажат қилиши ва ғамхўрлик қилиши кабилардан иборат. Шунинг учун бу ташкилотлар шаръий аҳкомлар, Исломнинг фикр ва тушунчаларига қарши кураш билан бир қаторда, фаҳш, эркак ва аёл ўртасидаги бузуқ алоқа, эркак билан эркак, аёл билан аёл ўртасидаги бузуқ алоқа, фарзанд кўрмаслик учун бичиш, фарзандларни тарбия қилмаслик, агар исталмаган ҳолда бола бўлиб қолса, унинг тақдири етимхона бўлиши, шунингдек, эркак билан аёл ўртасидаги рақобат ва шериклик ҳамда буларнинг эгоизм, ва материализмга асосланиши каби ишларга эътиборни қаратди. Шу билан бирга, бу жамиятлар таълим муассасаларигача кириб бориб, жинсий тартибсизликка, эркинликларга, хусусан шахсий эркинликка ва динсизликка чақиришмоқда. Фитрат, дин, оила ва олий қадриятларга исён қилишга ҳамда секс, зино, бузуқлик, фисқ-фужур, кўчада ясаниб, очиқ-сочиқ юриш каби жамиятларни бузиб, вайрон қилувчи бу ва бошқа қилмишларга очиқ тарғиб қилмоқда. Бу ишлар Ғарб юртларини мисоли улкан исловотхонага айлантирдики, уларга чек қўйиш ўрнига, расман рухсат этилди… Шунингдек, бу қилмишлар оқибатида фарзанд ва туғиш йўқ бўлган пароканда жамиятлар, жинсини ўзгартирган бузуқлар билан тўла мактабу университетлар ҳамда пиёнистаю банги йигитлар ва ҳатто ичкилик ва гиёҳвандликдан олдин шахсий эркинлик билан маст бўлган йигит-қизлар изғийдиган кўчалар пайдо бўлди!!

Шубҳасиз, бу ташкилотлар мусулмон юртларидаги ёвуз ниятли Ғарб қуроллари бўлиб, бунинг ечими фақат уларни вайрон қилиб, йўқ қилиш ва Ғарбдан озуқаланаётган нафас йўлларини кесиш, буларга аралашганлару уларнинг тепасида турганларни жавобгарликка тортиш билан бўлади. Бироқ, буни амалга ошириш учун шундай бир давлат керакки, у ўзини, суверенлигини, ҳазоратини ҳурмат қилади ва бу давлат шундай система-мабдага асосланадики, унга зиён етказиш ва ҳужум қилиш улкан хиёнат саналади. Исломий юртларда Ғарбга малай ва суверенлигини йўқотган режимлар бор экан, бу нарсани бугунги кунда топиб бўлмайди. Аммо бу дегани айни ташкилотларга сукут қилиш кераклигини англатмайди. Йўқ, балки бу сиёсий ва фикрий жиҳатдан албатта бу ташкилотларни фош этмоқни, уларга қарши чиқиш, қарши курашиш ва фаолиятларига чек қўйиш учун одамларни ва жамоатчилик фикрини қўзғашни, юртларимизни айни ташкилотларга очиб берган ювиндихўр режимларни ағдариш ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш учун жиддий ҳаракат қилишни англатади. Зеро, Халифалик давлатигина Ғарбнинг юртларимизни тишлаётган тишларини суғуриб олиб, сочаётган заҳарларини пучга чиқаради ва Ислом системасини татбиқ қилиб, уни раҳмат, ҳақ ва адолат сифатида бутун дунёга олиб чиқади, нафақат мусулмонларни, балки инсониятни қутқаради.

Роя газетасининг 2022 йил 18 январ чоршанба кунги 426-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here