بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Эрдоган Шом тоғути билан ярашишга шошмоқда
Устоз Носиршайх Абдулҳай
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Сурия
вилоятидаги матбуот бўлими аъзоси
Америкадан қўзғолонни бўғизлаш ва малайи Асад режимини сақлаб қолиш вазифасини олган Эрдоган режими, кутилганидек, тоғут Асад режими билан тезроқ ярашиш ва шу орқали уни қутқариб қолишдек бир неча ойдан бери юзсизлик билан очиқ-ошкор айтаётган фитна ниятини изҳор қилиб, бу жиноятини Шом аҳлига зўрлаб тиқиштиришга уринмоқда. Масалан, Туркия ташқи ишлар вазири Чавушўғли ўтган август ойида Сурия мухолафати, дейилаётганларни қонхўр режим билан ярашишга чақирганидан бери турк режимининг баёнот ва қилмишлари деярли ҳар куни битта йўналишга қараб тезлашиб кетди. Бу йўналиш турк режими билан Шом қонхўри ўртасидаги муносабатни мустаҳкамлашдан ҳамда айни мақсадни амалга оширишда озод этилган ҳудудлардаги хоин жангчи етакчилар ва ҳукуматлардан фойдаланишдан иборат. Ҳукуматлар эса, бевосита Америка буйруғи билан айни мақсадни амалга ошириш ва халқни бу мақсадга хоҳ ихтиёран, хоҳ мажбуран рози бўлишга ундаш вазифасини зиммаларига олишган. Америка бўлса, бир томондан, Асад режимига қарши эканини иккиюзламачилик билан даъво қиляпти. Чунки бир томондан Асадни диктатор, дея атаб, иккинчи томондан, уни ағдарилишдан сақлаб қолиш учун ҳамда қўзғолонни йўқ қилишига имконият яратиш учун кечаю кундуз ҳаракат қилмоқда.
Чавушўғли баёнотида Туркиянинг Сурияда назорат қилаётган ҳудудларни «Сурия ҳукумати», деган режимга топширишга ҳамда «террор»га қарши курашиш ва сиёсий жараённи амалга ошириш учун Асад режими билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканини маълум қилди. Туркия, бир вақтнинг ўзида, Сурия Демократик Кучларига қарши қуруқлик амалиёти олиб бориш билан ҳам таҳдид қилмоқда. Нияти уни Асад режими чангали остига киритиш ва минтақаларни режимга топширишдир.
Эрдоган минтақада тинчлик ўрнатиш йўлида Асад билан учрашиши мумкинлигини билдирди. Буни у Москвада Туркия-Сурия-Россия мудофаа вазирлари ва уларнинг разведка ходимлари ўртасидаги учрашув ортидан айтди. Маълумки, Туркия-Сурия разведка алоқалари қўзғолон бошлангандан бери бир кун ҳам тўхтаган эмас.
Илгари Эрдоган «Сурия режими билан муносабатларни тиклаш билан ишлар ўз ўрнига қайтади, чунки сиёсатда доимий рақиб бўлмайди», деган. Бу Туркиянинг қонхўр режимнинг обрўсини қайта тиклаш ва у билан муносабатларни нормаллаштиришга берилган АҚШ буйруқларини биттасини ҳам қолдирмай бажо келтиришда жиддийлигини кўрсатади. Таъкидлаш лозимки, Эрдоган ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаш, сайловда ғалаба қозониш ва ўзига қарши тобора маломат тошини отаётган мухолафатни заифлаштириш, шу билан бирга, ўзининг ва чегараларининг хавфсизлигини таъминлаб олиш учун мазкур ишлардан фойдаланиб қолмоқчи. У чегаралар хавфсизлигини таъминлашни Адана шартномасига ўзгартиш киритиб, масофани 5 километр узунлик ўрнига 30 километр узунликка етказиш орқали амалга оширмоқчи.
АҚШ давлат департаментининг минтақавий матбуот котибаси «Асад режими билан муносабатларни нормаллаштиришнинг унга нисбатан АҚШ томонидан киритилган санкцияларга таъсир қилмаслигини ҳамда диктатор президент бўлиб тураверар экан, санкциялар сақланиб қолиши»ни таъкидлади.
Турк режими ярашувга нисбатан Сурия халқининг ғазабнок реакциясини кўрди ва ўз сиёсатчиларини сўз ва атама ўйини олиб боришга ундади. Улар энди – Сурия мухолафатидан асло воз кечмасликлари, «Сурия билан Туркия ўртасидаги муносабатларнинг мухолафат гуруҳларига зарар бермаслиги» ҳамда Туркиянинг 2254-сонли БМТ резолюцияси асосидаги сиёсий ечимни татбиқ қилишга ҳаракат қилаётгани ҳақида гапиришадиган бўлди. Гўё бу улкан ярашувга олиб борадиган ва юрту фуқарони қайта жаллод кундасига қўядиган ечим эмасдек!
Чавушўғли «биз Сурия мухолофати рози бўлмагунча режим билан муносабатларни нормаллаштириш ва учрашишга асло ҳаракат қилмаймиз», деди! У, шунингдек, «Туркиянинг Асад билан яқинлашишига қарши чиққанлар ўзларининг шахсий омбициялари асосида ҳаракат қиляптилар», деди. Бу гапи билан Туркиянинг хатти-ҳаракатларига ва Асад режимига ялтоқлик қилаётганига нисбатан Шом аҳли реакцияси ва ғазабини арзимас қилиб кўрсатмоқчи бўлди. Чавушўғли Сурия мухолафатининг ярашувга ҳеч қандай қаршилик қилмаяпти, деб кўрсатмоқчи. Ҳолбуки, ўзи январ ойи ўртасида россиялик ва суриялик ҳамкасблари билан учрашмоқчилигини таъкидлаганидан кейин, учрашувни кечиктирганини айтди… Чунки озод этилган бутун минтақа халқларининг қўзғалганини ҳамда турк режимининг қонхўр билан нормаллашиш орқали қўзғолон ортидан пичоқ ураётганига қарши йирик норозилик намойишлари бошланиб кетганини кўрди. Шунингдек, нормаллашувга ҳали бери шароит пишиб етилгани йўқ, деган маънода Америкадан келган очиқ миссияни ҳам кўрди. Масалан, АҚШ давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайс ўз мамлакати Асад режими билан бирор давлат ўртасида алоқаларнинг қайта тикланишига сабаб бўлувчи ҳар қандай нарсага рози эмаслигини таъкидлаб, жумладан, «биз Асад режими билан муносабатларни нормаллаштирмаймиз ва нормаллаштираётган ҳар қандай давлатни қўллаб-қувватламаймиз», деди. Бироқ, бир вақтнинг ўзида у 2254-сонли резолюция орқали ярашувнинг бошқа услубини татбиқ илишда давом этаётганини таъкидлади. Прайснинг бу баёноти турк режими Асад режими билан ўзаро яқинлашаётган ва Россиянинг бу режим билан қизғин дипломатик алоқалар олиб бориб, у билан Туркия ўртасида баёнотлар алмашуви бошланган бир пайтга тўғри келяпти. Эрдоганнинг собиқ маслаҳатчиси Ясин Актайга келсак, у қаршимизга чиқиб, қочқинлар муаммосини ҳал этиш «Ҳалабни қайтариб олишдир», дея ёлғон уйдирма гапларни қиляпти ва бу билан халққа навбатдаги фалаж қилувчи уколни саймоқчи бўляпти… Аммо бу энди ўтмайди.
Рейтер агентлигининг Туркиядаги юқори мартабали бир мулозимдан иқтибос келтирган ҳолда хабар қилишича, Анқара мухолафат фракцияларининг Асад билан бўлажак учрашувга нисбатан реакцияларидан хабардор, бироқ, Туркия ўз сиёсатини белгилаб олган. «Биз Москвадаги учрашувда Туркияга суриялик муҳожирларнинг киришини энди хуш кўрмаслигимизни таъкидлаганмиз», деди яна бир мулозим.
Туркиянинг бу ҳаракати баъзиларга қандайдир бурилиш ва ўзгариш нуқтасига ўхшаб кўринмоқда. Бироқ, бу нарса унинг асл позицияси бўлиб, Америка сиёсати доирасида ҳаракат қилишидан келиб чиққан. Бу ерда бор-йўқ ўзгарган нарса эса, қисқа қилиб айтганда, илгари парда ортидан қилиб келинган ёмон ниятдаги иш бугун очиқ-ошкор қилинмоқда, холос.
Умматнинг ростгўй кишиларининг бу учрашувга нисбатан реакциялари фитначилар командасини ларзага солди. Аммо бунинг акси ўлароқ, ҳайъатлар, кенгашлар ва донор давлатларга асло осийлик қилмайдиган жангчи гуруҳ етакчилари дохил ўзини қўзғолон вакиллари, дея ёлғон даъво қилганларнинг реакцияси эса, маккорлик ва муғомбирликдан иборат бўлди. Улар Умматнинг ғазабини ўчиришни ният қилиб, қўзғолончилар нафасини ўчиришга уриниш билан хиёнатларига хиёнат қўшмоқдалар.
Баъзи жангчи етакчилар Дамашқдаги жиноий режимга таҳдид қиладиган, ўзларини худди ярашувга қарши кўрсатиб, кериладиган бўлиб қолишди, ҳолбуки, уларнинг ўзлари айни заминда амалда ярашувни татбиқ қилишяпти… Айнан мана шулар фронтларни музлатишди ва уларни очишга ҳаракат қилаётган ёки чақираётган инсонларни қувғин қилишяпти… Айнан мана шулар режимни ағдарайлик ва унинг фронтларини мудофаа қилаётган етакчиларни ағдарайлик деяётган кишиларни овозини ўчиришяпти… Айнан мана шулар турк кучларини Сурияга киритишди ҳамда унинг ва рус босқинчиларнинг конвойларини мудофаа қилишди… Айнан мана шулар шармандалик ва ориятсизлик билан қонхўрга ўтиш йўлакларини очиб бериш ва у билан муносабатларни нормаллаштиришда жонбозлик, фидоийлик кўрсатишяпти. Айнан мана шулар ўзларига буюрилгандек, одамларни турли номлар билан айтилаётган таслим бўлиш ечимларига рози қилиш учун астойдил тазйиқлар ўтказишяпти.
Турк режими ўзининг ушбу қўғирчоқларини ботил асосида бирлашишга ундамоқда ва бу ажабланарли эмас. Чунки у сабот, азм-қарор ва қатъият кўрсатган халқ базасини ўзининг тил бириктирувларига ишонтириб олишни кўзлаган.
Шом аҳли тоғут Асад режимини ларзага солган қўзғолончилар эканини, буни мухолафат қилмаганлигини кўрсатиб қўйдилар. Зеро, ўз қарорини бериб қўйган бу мухолафат Асад режимини мустаҳкамлашга ва у билан ҳокимиятни бўлишиб олишга ҳаракат қиляпти. Қасддан ясалган бу мухолафат қўзғолончилар берган қурбонликларини сотган хоинлар бўлиб, бундай бошқа нарса эмаслар. Зотан, нафс-ҳаво, ҳокимиятпарастлик ва мол-давлатни ўзига дин билган кимсалар билан ёлғиз Аллоҳни ўзларига парвардигор деб билиб, Унинг ҳокимиятини барпо этиш ва битта давлатда шариатини татбиқ қилишга ҳаракат қилаётган зотлар ўртасида жуда катта фарқ бор.
Ҳа, Аллоҳ Таоло Шом аҳлини қонлари, моллари, номуслари, уй-жойлари ва тупроқлари, ҳамма нарсалари билан имтиҳон қилди… Барча синов ва машаққатларга шўнғиб, улардан муваффақиятли ўтдилар ва тоғут харобалари узра ҳокимиятни эгаллашга лойиқ эканликларини кўрсатдилар, агар тадбирни тўғри қилсалар, албатта. Айниқса, уларда қурбонлик бериш учун истак ва тайёргарлик омили етарли, жангни имон ва ақида жанги деб биладилар ҳамда «шаҳидлик ёки нусрат»ни ўзларига шиор қилиб олганлар. Айнан мана шу нарса давлатларни қўрқитмоқда. Шунинг учун ҳам, айниқса, режим тарафдорлари ўзларига бўлган ишончларини йўқотиб бўлишгач, бугун Шом аҳлини қўллаб-қувватлайдиган бўлиб қолишаётган бир пайтда, бу давлатлар ярашиш йўлига ўтишга мажбур бўлмоқда. Бундан ташқари, режим назорати остидаги айрим ҳудудлар унинг назоратидан чиқиб кетай деб қолди, Даръа, жанубдаги Ҳиврон ва Хомсдаги Талбиса ва бошқалар каби.
Хулоса қилиб айтганда, Уммат ҳаракатини бузиб кўрсатиш, жиловлаш ва ўйнатишдан ҳимоя қилиш лозим экан. Демак, шуни аниқ баён қилиш лозимки, масала фақат ярашувга рози бўлмасликдангина иборат эмас. Чунки бу босиб ўтганимиз бир босқичдир. Балки асосий қилиш шарт бўлган иш шундан иборатки, қўзғолончилар ўз ҳаракатларини тартибли, онгли ва Аллоҳ ризосини кўзлаган ҳолда қилсинлар, Туркиянинг қўзғолонимизни ҳолдан тойдирган сиёсий етакчилик сифатидаги ярашуви ва васийлигидан воз кечсинлар ҳамда озод этилган ҳудудлардаги унинг сиёсий ташкилотлари, хоин жангчи етакчилари ва функционал ҳукуматларни ағдарсинлар. Коалиция раисини Эъзоздаги намойишлардан қувиб солингани бунинг илк самарасидир. Уммат тортиб олинган ўз ҳокимияти ва қарорини қайтариб олиш учун ҳаракатини қайта бошлаши ҳамда ҳарбий, сиёсий ва халқ жиҳатидан қўзғолонни қайта бошлаши керак. Чунки нусрат-ғалабага эришиш учун барча зарур омиллар муҳайё… Режим устунлари ва бинолари ёрилиб, ликиллаб қолган бўлиб, худди шиширилган арслон қиёфасига ўхшайди. Зеро, яримтаки қўзғолон ҳалокат бўлиб, қўзғолон масаласи ҳаёт-мамот масаласига айланиб бўлди. Олдимизда денгиз, ортимизда душман турибди. Биз орқага қайтишга олиб борадиган техникаларнинг барчасини йўқ қилдик. Шунингдек, Американинг 2254-сонли БМТ резолюцияси асосида тўқиб чиқарган сиёсий ечими очиқ рад этилди. Қўзғолончилар ўз сафларини режимни ағдариш ва қурбонликлар охирини Ислом бошқарувига олиб бориш учун батафсил йўл харитасини чизиб берувчи холис онгли сиёсий етакчилик ортидан бирлаштирмоқлари даркор. Халоскорлик йўли мана шу. Бас, амал қилувчилар мана шунга амал қилсинлар.
Роя газетасининг 2022 йил 18 январ чоршанба кунги 426-сонидан