Куршат Мижан Халифаликни тиклашга чақирди
Фикрда бирлик ва кураш платформаси раҳбари Куршат Мижан, ирқчи Расмус Палуданнинг Қуръонни ёқиб юборишига қаттиқ муносабат билдирди. Мижан шанба куни Истанбулдаги Дания консуллиги олдида ўтказилган норозилик намойиши чоғида Исломнинг 13 асрлик ҳомийси бўлган халифаликни тиклашга чақирди.
“Ўзингизга маълум, қўғирчоқ, шарлатан ва Исломга қарши шайтон Расмус Палудан ўзининг оғаларига суяниб, буюк китобимиз Қуръони Каримга нисбатан жирканч ҳужумларини қўрқмасдан давом эттирмоқда. Европа давлатлари бу ифлосга полиция ҳимоясида рухсат беришмоқда ва бу билан унинг бу жиноятига шерик бўлишмоқда”, “Бу ҳаромининг масжид олдида Қуръонни ёқишига йўл қўйган Дания ҳукумати ва расмийларини нафрат билан қоралаймиз ва лаънатлаймиз” деди платформа раҳбари Куршат Мижан.
Шунингдек, Ғарбнинг иккиюзламачилигига эътибор қаратган Мижан сўзларини қуйидагича давом эттирди: “Инсон ҳуқуқлари тўғрисида конвенция қабул қилинган, ўзича демократ, маданиятли, либерал кўринган, аслида эса фашист, жиноятчи фанатик бўлган эй Европа, биз сизнинг кимлигизни яхши биламиз. Биз сизни ўрта асрлардаги зулматингизни, ичида шайтон бор деб, аёлларни тириклайин ёқиб юборганингизни ҳам биламиз. Сизнинг ёвоийлик, ваҳшийлик ва фашизм китобини ёзганингизни ҳам биламиз…. Салиб юришларингиз билан қилган ваҳшийликларингизни, сиз вайрон қилган тупроқларни, қатлиом қилган мазлумларни ҳали унутганимиз йўқ”, “Ўрта асрларда қандай бўлган бўлсангиз, Халифаликни парчаланганда ҳам, бугун ҳам худди ўшасиз! Асло ўзгармагансиз! Демократиянгиз ҳам, сохта цивилизациянгиз ҳам йўқ бўлсин! “2 миллиард мусулмоннинг муқаддас китобини ёқиб, ҳақорат қилиш инсон ҳуқуқларининг бузилиши эмасми? “Сўз эркинлиги ниқоби остида ифлос махлуқнинг пасткашлигига кўз юмиб, уни полиция ҳимояси билан қўллаб-қувватлаш Ислом ва мусулмонларга нисбатан нафратингизнинг белгисидир. Бу пасткашликдир. Бу ваҳшийликдир. Бу 2 миллиард мусулмоннинг бошсизлигидан фойдаланишдир!”.
Эй Ислом олами! Сизга айтар сўзимиз, уйғонайлик. Келинг, бу тарқоқликдан халос бўлайлик. Тезроқ халифаликни тиклайлик. Мусулмонлар халифалик байроғи остида ва ўз халифаси амри остида биргаликда ҳаракат қилсалар, дунёда йўқотилган тинчлик, адолат ва тартиб қайта тикланади.
Биз бу ердан президентимизга ҳам мурожаат қиламиз; Парламент қарори билан тугатилган халифаликни яна қайта парламент қарори билан қайтаришингизни истаймиз! Биламизки, халифалик тикланмас экан, мусулмонлар бирлаша олмайди, дунёда зулмлар тўхтамасдан давом этаверади.
Албатта, Қуръонимизга чўзилган қўл билан ҳисоб-китоб вақти келади! Кофирлар хоҳламаса ҳам, Аллоҳ Ўз нурини тамомига етказади. Бутун дунё бир бўлса ҳам Ислом нурини ўчира олмайди. Аллоҳ Таоло муқаддас китобимиз Қуръони каримни қиёматгача асрайди, унга чўзилган қўллар эса ҳалок бўлади! Биз ҳам ота-боболаримиз каби сўнгги нафасимизгача ўз юксак қадриятларимиз учун яшаймиз, курашамиз, керак бўлса, бу йўлда жон бериб, жон оламиз!
Изоҳ: Ҳақни баралла айтган Куршат Мижан биродаримиздан Аллоҳ рози бўлсин! Барча Уммат вакиллари худди шундай позицияни эгалламоқлари лозим. Чунки бугунги Исломий ўлкалар ҳукмдорлари ўзларини ҳақиқий маънода муҳосаба қиладиган умматни кўрмаётганлиги учун Муқаддас Қуръонимиз ва севимли Пайғамбаримизга нисбатан қилинаётган ҳақоратларга қарши фақат қоралаб қўйиш билангина кифояланишмоқда. Ваҳолангки, бундай қоралашлар куфр ўлкаларининг раҳбарлари тарафидан ҳам янграмоқда. Масалан Германия ташқи ишлар вазирлиги вакили Кристиан Вагнер, Оқ уй матбуот котиби Карине Жан- Пьер ва Россия ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Заҳарова Швецияда Қуръон ёқилишини қоралаб баёнот беришди. Шундай экан, Исломий ўлкалар ҳукмдорларининг булардан нима фарқи бор?
Дарҳақиқат, Куршат Мижан таъкидлаганидек, Мусулмонлар битта халифалик байроғи остида бирлашмас экан, бугунги ҳукмдорларнинг қоралашлари ва оҳ-воҳлари билан мусулмонларнинг муаммолари асло ечим топмайди. Зеро Халифалик давлати Аллоҳнинг изни ила Ислом ва мусулмонларга қарши ҳаддидан ошувчиларнинг танобини тортиб қўяди. Ушбу давлат фақат мусулмонлар юртларидагина эмас, балки, бутун дунёдаги барча зулмларни бартараф этадиган ва золимларга ўрнини кўрсатиб қўядиган ягона давлатдир.
Зоҳид Заргар