بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Жинояткор учлик ва Шом қўзғолонига қарши тил бириктирув
Москва билан Анқара хабарига кўра, 2022 йил 28 декабр чоршанба куни Москвада Туркия-Россия-Сурия мудофаа вазирлари ҳамда разведка раҳбарлари музокара ўтказган. Россия ахборот агентликларининг мудофаа вазирлигига таянган ҳолда қилган хабарларида «Улар Сурия кризисини ва қочқинлар муаммосини ҳал қилиш ҳамда Суриядаги экстремистик гуруҳларга қарши биргаликда курашишни муҳокама қилганлар», дейилади.
Ўз навбатида, Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти матбуот бўлими раиси устоз Аҳмад Абдулваҳҳоб ўзининг 2022 йил 6 январ жума куни нашр қилинган матбуот баёнотида «терроризмни ўйлаб топган кимсаларнинг ўзлари «терроризм»га қарши курашиш ва Шом қўзғолонини йўқ қилиш учун учрашишди», деди ва Шом аҳлига мурожаат йўллаб, қуйидагиларни таъкидлади:
«Эй муборак Шом заминидаги мусулмонлар!
Турк режимининг Шом тоғути режими билан учрашиши қўзғолонингизни бутунлай йўқ қилиш учун ташланган қадамлардан биридир. Туркия-Россия-Сурия мудофаа вазирлари учрашуви билан, бир вақтнинг ўзида, уларнинг разведка раҳбарлари учрашуви ҳам ўтказилаётган экан, бу учрашувлар маълум оқибатлардан огоҳлантирмоқда…
Турли номлар билан аталаётган ва ўзларини турк режимига гаров қилиб бериб, уни ўзларига сиёсий етакчи қилиб олган бу хоин жангчи раҳбарлар ўзларини маълум вақт фойдаланиб бўлингандан кейин воз кечиладиган ва улоқтириб ташланадиган вақтинчалик бир қўғирчоқ эканликларини англаб етишганда эса, вақт кеч бўлади. Гап шундаки, бу вужудларнинг ҳар бири нишонга олинган ва ҳаммалари қўлма-қўл ишлатиладиган бир матодан бошқа нарса эмаслар. Уларнинг бор бўлиш ва йўқ бўлишларига уларни қўллаб-қувватлаётганлар қарор беради. Буни Туркия ташқи ишлар вазири Човушўғлининг турк кучлари жойлашган ҳудудларнинг Шом тоғутига топширилиши тўғрисидаги баёноти ҳам исботлаб турибди».
Устоз Абдулваҳҳоб Шом аҳлига хитобан бундай деди:
«Эй Ислом диёри маркази бўлмиш Шомдаги мусулмонлар!
Турк режимининг роли ҳамда унга ишонувчи жангчи гуруҳлар раҳбарларига сиёсий жиҳатдан етакчилик қилаётганлиги, шу билан Шом қўзғолонини ҳалокатга етаклаётганлиги очиқ кўриниб қолди. Бу эса, турли гуруҳлардан иборат сиз Шом аҳлимиздан зудлик билан ушбу нодир қўзғолонингизни қутқариб қолиш сари ҳаракатга келишни талаб қилади. Бироқ бу нарса турк режими томонидан ясалган ҳозирги сиёсий етакчилардан воз кечиб, қўзғолонингизни ўзгармас мақсадларига амал қилувчи ва уни ўз ғоясига элтувчи сиёсий етакчиликни қабул қилмагунингизча асло амалга ошмайди. Чунки ҳамма қўзғолонимизга итдек ташланиб, уни йўқ қилишни, берган улкан қурбонликларингизни зое кетказишни хоҳлаяпти.
Шунинг учун сиз ростгўй аҳлимиз кофир Ғарб қўйган тузоқларни парчалаш учун ўз саъй-ҳаракатингиз ва энергиянгизни бирлаштирмоғингиз керак, айниқса, ҳозир Шом тоғути ҳалокат ва кризисларни бошдан кечираётган, Россия режими Украина ботқоғига ботган, Эрон режими ички муаммолари билан банд бўлган бир пайтда. Агар барчангиз бир бўлиб ҳаракатга келмасангиз бунинг оғир оқибатига ҳаммангиз бир бўлиб йўлиқасиз. Бас, уюшиб, жамоаларни ва қўзғолон кенгашларини ташкил қилинглар ҳамда сизни бир жойга келтириб, саъй-ҳаракатингизни онгли сиёсий холис етакчилик ортига бирлаштирадиган йўллардан юринглар. Зеро, қўлида лойиҳаси бор бўлган ушбу етакчилар сизнинг ака-укаларингиз ва фарзандларингиздир. Якка-якка ҳаракат асло натижа бермайди. Агар аниқ лойиҳасиз ва ҳидоят йўлидан бошқа йўлдан кетаверсак, саъй-ҳаракатларимиз ва қурбонликларимиз душман лойиҳасига хизмат қилади… Шундай экан, қарорларимизни қайтариб олайлик ва динимизга, заифҳол биродарларимизга ёрдам бериш учун ҳидоятли ва онгли йўлдан юрайлик. Биринчи мақсадимиз қонхўр режимни ағдариш ва харобалари узра Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик соясида Ислом ҳокимиятини барпо этишга ҳаракат қилиш бўлсин».
Роя газетасининг 2022 йил 11 январ чоршанба кунги 425-сонидан