Ислом қадриятларини ҳимоя қилиш учун Халифалик керак

0
2721

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Ислом қадриятларини ҳимоя қилиш учун Халифалик керак

 Бутун дунё мусулмонлари кўз ўнгида 21-январ, шанба куни жирканч иш содир этилди. Швеция фуқароси, даниялик ўта ўнгчи партияси етакчиси Расмус Палудан Швеция пойтахти Стокгольмдаги Туркия элчихонаси олдида Қуръони Карим нусхасини ёқишга журъат этди.

 У бунга қадар Стокгольм мэриясига шундай акция ўтказиши ҳақида хабар берган. Кейинчалик, Швеция расмийлари унинг хавфсизлигина таъминлай олмаслигидан чўчиб, акцияни бошқа давлатда ўтказиш мумкинлигини айтган эди. Бироқ, у ўз тарафдорлари билан биргаликда Стокгольмда бу ифлос ишни амалга оширди, Швеция полицияси унинг хавфсизлигини таъминлаб берди.

 Расмус Палудан буни – Швеция ва Финландиянинг НАТОга кириши бўйича – Туркия ҳукуматининг позициясига қарши қилганини билдирган бўлишига, бошқа Ғарб давлатлари ҳам воқеани шу билан боғлашаётган бўлишига қарамай ҳақиқат яққол кўриниб турибди. Бу ҳақиқат – кофир Ғарбнинг Исломга душманлигидир. Чунки, Расмус бундай ишни биринчи марта қилаётгани йўқ. Ғарб ҳукуматларига келсак, Расмус Палуданнинг аввалги ишларини ҳам, бундан бошқа шу каби Ислом қадриятларини ҳақорат қилиш воқеаларини ҳам “инсон ҳуқуқлари”, “сўз эркинлиги” баҳонаси билан ҳимоя қилиб келишади.

 Албатта, бу воқеа – шунга ўхшаш бошқа кўплаб воқеалар каби – бутун дунё мусулмонларини ғазаблантирди. Дунёнинг турли мамлакатларидаги мусулмонлар бир хил туйғу билан кўчаларга чиқишди. Ифлос Расмус Полидан эса бу мусулмонларга қарата “қўлинглардан ҳеч нарса келмайди”, “мен бундай акцияларни давом эттираман” деб айтди.

 Дарҳақиқат, мусулмонлар ҳокимлари бунга қарши ҳеч нарса қила олишмайди. Аслида, бундай ишларга қўл урган кофирларни шариат буюригандай ўз ўрнига қўйиб қўйиш уларнинг Аллоҳ олдидаги масъулияти эди. (Ҳатто, бу воқеага бевосита алоқадор Туркия ҳукумати ҳам дипломатик “таҳдидлар”дан нарига ўта олмади, ўта олмайди ҳам). Аксинча, мусулмонлар устидаги ҳукмдорлар демократия ва унинг “қадриятлари”га қарши гапирган мусулмонларга “радикал”, “экстремист” ёрлиқларини ёпиштириб, таъқиб қилишади ва уларнинг “инсон ҳуқуқлари”, “сўз эркинлиги” каби бузуқ ғояларини ҳимоя қилиб келишади.

 Эй Қирғизистон халқи! Бутун дунё мусулмонлари қатори Қирғизистон мусулмонлари, шу жумладан, Ҳизб ут-Таҳрир – Қирғизистон бундай ифлос воқеани қаттиқ қоралайди.

 Эй Қирғизистон мусулмонлари! Сизлар бундай жирканч ишга фақат бугун гувоҳ бўлмаябсизлар. Агар Ислом ва мусулмонлар қалқони бўлган Халифаликни тикламас экансизлар бундан буён ҳам бундай хорликларни кўрасизлар. Шунинг учун сизларга ҳам бутун дунё бўйлаб бораётган Халифаликни тиклаш карвонига қўшилиш вақти келди. Бу рошид Халифаликнинг халифалари – ўтмишдаги Мўътасим, Хорун ар-Рашид, Сулаймон Қонуний каби халифаларнинг – Ислом ва мусулмонлар шаънини ҳимоя қилишдаги жасоратларини яна такрорлашади, ин ша Аллоҳ.

 Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

«إِنَّمَا الْإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مَنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ»

“Имом қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади”

 Ҳизб ут-Таҳрирнинг Қирғизистондаги матбуот бўлими

  1. 01. 2023

NO COMMENTS