Атроф муҳит саломатлиги

2107
0

Халифалик давлатида соғлиқни сақлаш сиёсати

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Атроф муҳит саломатлиги

  Албатта инсон саломатлиги атроф муҳит билан  боғлиқдир. Атрофимиздаги ҳаво, бизлар ичаётган сув ва истеъмол қилаётганимиз озиқ-овқатлар соғлигимизга катта таъсир кўрсатади. Бу нарсаларнинг саломатлиги эса, бизларнинг уларга нисбатан йиллар ва ўн йиллар мобайнида  тўхтовсиз, маҳаллий ва шунингдек, оламий миқёсда қилаётган муомаламизга боғлиқдир. Атроф муҳит саломатлиги – деб таърифланишининг сабаби шундаки, атроф муҳит саломатлиги ижтимоий соғлиқни сақлаш соҳасига эътибор қаратадиган, инсон соғлиғини ривожлатиришга ҳамда соғлом ва осуда жамиятни ривожлантришга ўз хисасини қўшадиган соҳа, деб саналади. Шунинг учун ҳам атроф муҳит саломатлиги умумхалқ саломатлигини ўз ичига олувчи хар қандай низомнинг асосий жузъидир. Шу муносабат билан одамларни ҳимоя қилиш ва жамиятларга соғлом муҳитни яратиш учун ҳаво, сув ва озиқ-овқат таркибидаги кимёвий ифлосланиш моддаларини ва бошқа экологик зарарларни камайтириш бўйича сиёсат ва дастурларни ишлаб чиқишга харакат қилиш лозим. Капитализм атроф муҳитга эътибор бермасдан саноатлантиришни жорий қилди. Бу билан тупроқ, ҳаво ва сув ифлосланишидан азият чекаётган шахарларга ахлоқсизлик, касаллик ва ўлимлар кириб келди. Қишлоқ хўжалиги ерлари, дарёлар ва денгизлар ҳалокатли қолдиқлар ва саноат чиқиндилари билан ифлосланди. Капиталистик очкўзлик натижасида биологик хилма-хиллик озайиб кетди. Натижада, капиталистик давлатлар бу йиртиқларни ямашга тушдилар. Ифлосланишни назорат қилиш ва уларнинг олдини олиш учун идора ва ташкилотларни, шу жумладан, углерод солиғи ва бошқаларни ташкил этдилар.

  Аммо Исломда эса, саломатликни сақлаш юзасидан тозалик ва атроф муҳитни бошқаришнинг аҳамияти жуда кўп йирик мусулмонлар шахарларининг меъморий режаларида ўз аксини топган. Бунинг сабаби шундаки, Ислом инсоннинг атроф муҳитга қилган алоқасини охиратдаги ажру-савобга боғлайди. Шунинг учун Ислом инсон зеҳнини тоза ва мусаффо атроф муҳит аҳамиятига қаратади. Шунингдек, Ислом бутун инсоният саломатлигини сақлаш юзасидан ҳам тозаликка аҳамият қаратади. Бунинг учун ифлосланишни озайтиришга чақиради. Ички, руҳий  хотиржамликка, қўлда мавжуд бўлган нарсага ризо ва қаноат қилишга чақиради. Дарҳақиқат, Аллоҳ таъоло инсонни ердан яратди. Инсонни ерга халифа қилди ва ердаги нарсалардан фойдаланиши учун унга барча нарсани бўйсиндириб берди. Аллоҳ азза ва жалла айтади:

 هُوَ أَنشَأَكُم مِّنَ ٱلۡأَرۡضِ وَٱسۡتَعۡمَرَكُمۡ فِيهَا فَٱسۡتَغۡفِرُوهُ ثُمَّ تُوبُوٓاْ إِلَيۡهِۚ

 У сизни ердан пайдо қилди ва уни обод қилишингизни талаб қилди. Бас, Ундан мағфират сўранг, сўнгра Унга тавба қилинг.  [11:61].

  Яна деди:

وَسَخَّرَ لَكُم مَّا فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَمَا فِي ٱلۡأَرۡضِ جَمِيعٗا مِّنۡهُۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَٰتٖ لِّقَوۡمٖ يَتَفَكَّرُونَ

Ва сизга осмонлардаги нарсаларни ва ердаги нарсаларни – ҳаммасини Ўз томонидан беминнат хизматкор қилиб қўйди. Албатта, ана шунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят(белги)лар бордир. [45:13].

   Исломда ҳайвонотларни таом учун ёки бошқа эҳтиёж учун ўлдириш мубоҳ. Лекин, уларни исрофгарчилик қилиб, ҳеч бир сабабсиз ўлдиридиган кишилар учун ҳисоб-китоб бор. Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар:

ما مِن إنسانٍ يقتُلُ عُصفورًا فما فوقَها بغيرِ حقِّها ، إلَّا سألَهُ اللَّهُ عز وجل عنها يومَ القيامةِ

  “Ким бир чумчуқними, ундан юқорисиними ноҳақ ўлдирса, Аллоҳ азза ва жалла қиёмат куни у кишини шу хақда сўроқ қилади”. Ё Расулаллоҳ, чумчуқнинг ҳаққи нима, деб сўралди. Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

 حقها أن يذبحَها فيأكلَها ولا يقطعَ رأسَها فيرميَ بِهِ

“Унинг ҳаққи (уни) сўйиб ейиш, бошини узиб улоқтириб юбориш эмас”. Ҳоким ривояти. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади:

وَتُمِيطُ الْأَذَى عَنِ الطَّرِيقِ صَدَقَةٌ

  “… ва йўлдан озор берувчи нарсани олиб ташлашинг ҳам садақадир”. Муслим ўз “Саҳиҳ”ида чиқарган. Ислом атроф-муҳитга наф келтирадиган нарсани пайдо қилишни мадҳ этган. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар:

ما من مسلمٍ يغرسُ غرساً أو يَزْرَعُ زَرْعاً فيأكلُ منه طيرٌ أو إنسانٌ أو بهيمةٌ إلاَّ كان له به صدقة

  “Бирор мусулмон дарахт ўтқазса ёки экин экса, натижада унинг экканларидан қуш, инсон ёки хайвон еса, албатта бу унинг учун садақа ҳисобида бўлади”. Бухорий ривояти.

Ислом атроф муҳитга, табиатга зарар келтиршни ҳаром қилди. Чунки, табиат инсоннинг тиргагидир. Аллоҳ таъоло табиатни, атроф муҳитни булғаганларни азоблашини айтди:

وَإِذَا تَوَلَّىٰ سَعَىٰ فِي ٱلۡأَرۡضِ لِيُفۡسِدَ فِيهَا وَيُهۡلِكَ ٱلۡحَرۡثَ وَٱلنَّسۡلَۚ وَٱللَّهُ لَا يُحِبُّ ٱلۡفَسَادَ

Ва бурилиб кетганда, ер юзида бузғунчилик қилиш ҳамда экин ва наслни ҳалок этиш учун ҳаракат қиладир. Аллоҳ эса бузғунчиликни суймас. [2:205].

Дарҳақиқат, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам атроф муҳит тозалигигини сақлашга ўзларининг мана бу сўзлари билан урғу бердилар:

 اتَّقوا الملاعنَ الثلاثَ : البَرازُ في الموارِدِ ، و قارِعَةِ الطَّريقِ ، و الظِّلِّ

  “Уч лаънатланган ўриндан эхтиёт бўлинглар; булар табиий бойликлар устида, йўл ўртасида ва одамлар ўтирадиган сояда ҳожат чиқаришдан иборатдир!”. Ҳоким “Ал-Мустадрок”да ривоят қилган ва уни исноди саҳиҳ ҳадис деган.

Атроф муҳитни муҳофаза қилиш учун Халифалик давлати ҳавонинг софлигини, сувнинг тозалигини ва озиқ-овқатнинг сифатини кузатиб бориш учун мониторинг жорий қилиши лозим. Ушбу мониторинг  доирасига атроф муҳитни кузатиш, кимёвий ёки радиактив ифлосланишнинг олдини олиш, одамларнинг уй ва ёввойи ҳайвонлардан фойдаланиш ва улар билан ўзаро таъсирланиши натижасида келиб чиқадиган юқумли касалликларга қарши курашиш ҳам киради.

   Қуйида атроф-муҳит саломатлигидаги энг муҳим омилларга тўхталиб ўтамиз:

                        Ҳаво тозалиги

   Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоб-китобларига кўра, ҳар йили 7 миллион киши ҳаво ифлосланишидан вафот этади ва дунё бўйлаб ҳар ўн кишидан тўққиз киши юқори даражада ифлослантирувчи моддаларни ўз ичига олган ҳаводан нафас олади. Ҳисоб-китобларга кўра, юрак хасталиги ва юрак хуружидан вафот этган катталар ўлимининг тўртдан бир қисми ҳавонинг ифлосланиши ҳолатларига тўғри келади. Ўпка саратонидан вафот этганларнинг 29%и ва сурункали обструктив ўпка касалликларининг 43%и ҳаво ифлосланиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Радиактив чанг атроф муҳитнинг ифлосланишига аниқ таъсир кўрсатади. Унинг глобал ўлчамлари Чернобль ва Фукусима фожеаларида энг ёмон кўринишларда намоён бўлди. Мелодий 1986-йилда Чернобль аварияси Украинанинг 20 минг квадрат километр майдонини ифлосланишига олиб келди ва бутун Ғарбий Европада радиактив чанг вужудга келди. Япониядаги Фукусима атом электр станцияси 2011- йилнинг 12-мартида атмосферага радиоактивликни чиқара бошлаган ва у Тинч океани орқали АҚШга 5-6 кундан сўнг етиб борган.  Бу фожеага ўнлаб йиллар ўтган бўлса ҳам олимлар ҳануз Фукусима атом станциясидан чиққан радиактив ғуборларнинг янги-янги турларини кашф этмоқдалар.

   Ислом давлатида ҳаводаги турли чиқиндилар муаммосини ҳал этиш мақсадида, саноат корхоналари ҳавони ифлослантирувчи чиқиндилар ишлаб чиқаргани боис аҳоли турар жойларидан олисда қурилади. Саноат ва қишлоқ хўжалиги объектлари ва бошқа ифлослантирувчи манбаълар кузатув остига олинади. Хусусий мулк ёки умумий, давлат мулки бўлишидан қатъий назар бундай объект ва иншоъотлар тозаликка риоя қилиш қонун-қоидаларига бўйсундирилади. Давлат атроф-муҳитни ифлослантирувчи моддалар махсус рухсат берилган ҳудудлардан чиқиб кетишига йўл бермайди. Бундай ҳудудларни мутахассис олимлар белгилайдилар. Шунда атроф-муҳит мувозанатига энг кам миқдорда таъсир қиладиган чиқиндилар чиқарилишигагина рухсат берилади. Шунингдек, давлат саноат чиқиндиларини қайта ишлаш ва уларни қайта ишлатиш учун корхоналар қуришга эътибор қаратади. Қайта ишлаш ва фойдаланишга яроқсиз бўлган чиқиндилар чекка ҳудудларда утилизация қилинади, йўқ этилади. Аҳолини бундай чиқиндилардан, уларнинг зарар ва хатарларидан халос этиш учун янги, замонавий йўлларни ихтиро қилишлари учун олимлар гуруҳи ташкил этилади.

  Атроф-муҳит ифлосланишига жамиятга таъсир кўрсатадиган қонунбузарликлар сабаб бўлгани боис Ислом давлатида атроф-муҳитга зарарли чиқиндиларни чеклаш учун завод ва фабрикаларни назорат қилишдан муҳтасиб қозиси масъул бўлади. Бунинг учун у олимлар ва атроф-муҳит бўйича мутахассислардан ёрдам сўраши мумкин. Завод ва фабрика эгаларига рухсат этилган чегарадан ошиб кетишган тақдирда интизомий жазо чораларини қўллайди. Уларни жазо чоралари ҳам тўхтата олмаса ва улар артоф-муҳитни ифлослантиришда давом этишаверса, бундай завод ва фабрикалар ёпиб ташланади.

  Табиий атроф-мухит айниқса, ифлослантирувчи моддалар ҳаво ёки сув йўллари билан тарқаган бўлса, давлат чекловлари билан чегараланмайди. Шунинг учун Ислом давлати қўшни давлатларга атроф-муҳитни ифлослантиришларига ва  Ислом давлати ерларига саноат чиқиндиларини ташлашларига йўл қўймаслиги вожиб бўлади. Қўшни давлатлар томонидан бу шартларнинг бузилиши Ислом давлатига ва унинг субъектларига тажовуз, деб хисобланади. Бу эса, Халифанинг қарорига мувофиқ уларга қарши  жиҳод ва уруш эълон қилишни талаб этади.

                      Сувларнинг сифати

  Сув ҳаёт манбаи бўлиб, у ер юзининг қарийб 70 % ини қамраб олади. Аллоҳ таъоло марҳамат қилади:

أَوَلَمۡ يَرَ ٱلَّذِينَ كَفَرُوٓاْ أَنَّ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضَ كَانَتَا رَتۡقٗا فَفَتَقۡنَٰهُمَاۖ وَجَعَلۡنَا مِنَ ٱلۡمَآءِ كُلَّ شَيۡءٍ حَيٍّۚ أَفَلَا يُؤۡمِنُونَ

  “Кофир бўлган кимсалар осмонлар ҳам, ер ҳам (аввалдан) тўсиқ (яъни осмонлардан ёғин ёғмас, ердан эса, бирон гиёҳ унмас) бўлганини, бас, Биз уларни очиб юборганимизни (яъни осмондан ёғин ёғдириб, ердан гиёҳ ундирганинимизни) ва барча жонли мавжудотни сувдан (пайдо) қилганимизни кўрмадиларми?!” [21:30].

  Шундай бўлса-да, инсон анҳорларни, денгизларни ва ер ости сувларини мисли кўрилмаган тезликда ифлослантирмоқда. Оғир металлар, зарарли кимёвий моддалар, микропластмассалар ва одамлар ва ҳайвонлар чиқиндиларидан келиб чиқадиган бактерияларлар ва хатто радиактив изтоплар —  буларнинг барчалари сувларимизни ифлослантирмоқда. Ичимлик сувлари вабо, тиф, шижелла, колиформ 0157 вирусларидан доимий ифлосланиш хатарига дучор бўлмоқда. Гепатит А вируси ҳам ичимлик сувларига таҳдид солмоқда. Норовирус вирусининг чўмилиш сувларига юқиши ичак касалликларининг тез-тез тарқалишига олиб келмоқда. Аммо Проутузуа  паразитлари Кретопоспориум ва Гиардияга ўхшаб, хлорлаш билан даволашдан омон қолиши мумкин. Паразит қуртлар шистозомиазни келтириб чиқаради. Ичимлик суви яна заводлардан, қишлоқ хўжалиги ўғитлари оқимидан, оқава сувлардан ҳам кимёвий ифлосланиш хатарига дучордир. Хатто қудуқ сувлари ҳам мишяк каби захарли элементлар билан ифлосланиши мумкин. Жаҳон Соғлиқни сақлаш Ташкилотининг 2019-йилдаги хисоботига кўра, камида миллиард шахс чиқиндилар билан ифлосланган сув манбаъларидан фойдаланадилар ва ҳар йили 485 000 киши ифлосланган ичимлик сувидан пайдо бўлган диарея сабабли ҳаётдан кўз юмади.

  Дарҳақиқат, Ислом сувларнинг сифатини ва уларнинг тозалигини муҳофаза этишга буюрди. Сув манбаларини ифлослантиришдан қаттиқ огоҳлантирди. Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳу ривоят қилади.  Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар:

اتَّقوا الملاعنَ الثلاثَ : البَرازُ في الموارِدِ ، و قارِعَةِ الطَّريقِ ، و الظِّلِّ

   “Уч лаънатланган жойдан эхтиёт бўлинглар; оммавий бойликлар устида, йўл ўртасида ва одамлар ўтирадиган сояда ҳожат чиқаришдан эхтиёт бўлинглар”. Ҳоким “Ал-Мустадрок” да ривоят қилган ва исноди саҳиҳ ҳадис деган.  Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам яна марҳамат қиладилар:

لا يَبُولَنَّ أحَدُكم في الماء الدَّائِم الذي لا يجْرِي، ثمَّ يَغتَسِل مِنه

  “Бирортангиз кейин ўзи ғусл оладиган оқар сувга харгиз бавл қила кўрмасин”. Муслим ўз “Саҳиҳ”ида ривоят қилган. Ибн Можжа Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳудан ривоят қилади. Айтадиларки;

أمرنا النبي صلى الله عليه وسلم أن نوكي أسقيتنا، ونغطي آنيتنا

“Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам бизларни мешқопларимиз оғзиларини ёпиб қўйишга ва идишларимизни ўраб қўйишга буюрдилар”. Бундан идиш ва мешқоплардаги сувларни сақлаш кўзда тутилган. Шунинг учун Ислом давлати сув манбаъларини тоза сақлашга аҳамият бериши, ичимлик сувларининг сифатини ҳамда уларнинг ифлослантирувчи моддалардан халослигини текшириб туриши лозим. Бунинг учун давлат сув омборларини қуради. Сувни ҳар-ҳил кирликлардан тозалайдиган лабаратория иншоатларини бунёд қилади. Чунки бошлиқ – имом – ўз халқидан масъулдир. Зарар бериш ҳам, зарар кўриш ҳам йўқ, деган, кенг тарқалган шаръий қоида асосида юриладиган бўлса ҳамда умумий ичимлик сувларини ифлослантиришни ҳаром қиладиган собиқ ҳадиси шарифларни амалга татбиқ этиладиган бўлса, сув бутун мусулмонларнинг мулкидир. Ислом давлатидаги ҳасаба идораси сувларни ва уларнинг тозалигини кузатиб боради. Сув манбаълрини ифлослантираётган шахсларга, корхона ва ташкилотларга нисбатан уларнинг жиноят ва қонунбузарликларига чек қўядиган жазо чораларини кўради.(давоми бор).

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here