Халифалик давлатида аҳоли саломатлигини сақлаш

3377
0

Халифалик давлатида соғлиқни сақлаш сиёсати

               Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Халифалик давлатида аҳоли саломатлигини сақлаш

Аҳоли саломатлигининг умумий асослари

  Аҳолининг саломатлиги тоза ичимлик суви, озиқ-овқат, атроф муҳит тозалиги, эмлаш ва бошқа соҳалар каби бутун бир кулл(умумий) сифатида жамоатнинг саломатлигига таъсир кўрсатадиган омилларга боғлиқдир. Аҳоли соғлиғини сақлашнинг мақсади соғлиқни бутун давлат даражасидаги сиёсат йўли орқали ривожлантиришга қаратилади. Аҳоли соғлиғини сақлаш давлат томонидан амалга ошириладиган канализиция тармоқларини қуриш ва табиий қўриқхоналарни ташкил этиш каби ишларни ўз ичига олади. Шунингдек, у йўл ҳаракати қоидалари, шовқин-сурон кўтармаслик ва атроф муҳит ифлосланишини одини олиш каби Халифа табанний этадиган қонун-қоидаларни ўз ичига олади. Аҳоли соғлиғини сақлашда даволашдан кўра касалликларни олдини олишга кўпроқ эътибор қаратилади. Шунинг учун касалликлардан сақланиш соғлиқни сақлашдаги энг муҳим омиллардандир. Масалан, дунёнинг кўпгина мамлакатларида ош тузига арзон йод қўшилиши бу мамлакатларда йод тақчилигидан келиб чиқадиган қалқонсимон без касалликлари ва ақлий заифлик ҳолатларини, фолий кислатасини қўшилиши эса, ёпишқоқ найча нуқсонларини сезиларли даражада камайтирди.

Аҳоли соғлиғини сақлаш қуйидаги йўналишларни ўз ичига олади:

1-Тоза ичимлик суви, озиқ-овқат, ҳавонинг софлиги, атроф муҳитнинг саноат корхоналари чиқиндиларидан тозалиги меъёрларини сақлаш билан омма халқ соғлиғига хавф соладиган хатарлардан аҳолини сақлаш.

2  – Касалликлар намуналарини кузатиш, халқ саломатлигига хавф туғдирадган омилларни чеклаш ҳамда бу каби муаммоларга ечимлар топиш орқали аҳоли саломатлигини яхшилаш. Гоҳида бу чекиш ёки семириб кетишга боғлиқ тенденциялани аниқлаш орқали амалга ошади ёки аҳолини бундай салбий омиллардан ҳимоя қилиш учун чекловлар киритиш билан бўлади. Аҳоли соғлиғига хавф туғдирувчи муҳим салбий омиллар юзага келиши биланоқ уларга қарши курашиш учун режа ва сиёсий муносабатлар ишлаб чиқилади. Масалан, жамоат жойларда чекишни тақиқлаш ёки соғлом овқатланиш услубини тарғиб этиш шулар жумласидандир.

3 – Омма халқ саломатлигига алоқадор бўлган фавқулодда ҳолатлар учун хозир ва шай туриш. Бу ошқозон-ичак касалликларининг тарқалишини ҳам ўз ичига олади.

4 – Эмлаш, сканер орқали тиббий кўрикдан ўтказиш каби соғлиқни сақлаш програмалари. Ушбу кўрикни режалаштириш ва тартиблаш умумхалқ саломатлигини сақлаш даражасида бўлади. Бироқ, бундай текширувнинг ижроси маҳаллий даражада ёки шахслар учун бирламчи тиббий ёрдам даражасида бўлгани афзалдир. Шунинг учун бу масалага жисмоний шахслар учун профилактик тиббий ёрдамга доир қисмда тўхталамиз.

  Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасида марказлашмаган бошқарув тизимининг аҳамияти

  Аҳоли саломатлигини сақлашдан мақсад бутун давлат учун умумий даражага қўйиладиган сиёсатлар орқали саломатликни мустаҳкамлашдир. Лекин, бунинг ижроси маҳаллий ёки минтақавий даражада бўлади. Яъни, вилоятлар ва умола(район)лар даражасида бўлади. Шунинг учун меъёрлар (стандартлар) давлатнинг умумий доираси учун соғлиқни сақлаш органи томонидан белгиланади. Шу боис ҳам умолалар саломатликни кузатиб боришда каттароқ фаолий қудратга эга бўладилар. Бунга қўшимча улар ишлаб чиқилган сиёсатларга мувофиқ муайян амалий эҳтиёжларни ижро қилишга бўлган қудратга ҳам кўпроқ эгалик қиладилар. Гоҳида бу канализация тизимларини, атроф муҳитнинг ифлосланишига қарши курашишни ва қурилиш биноларини ривожлантиришини ўз ичига олади. Бу иш ҳукм марказий қолиши билан бир қаторда бошқарувни минтақаларга кўчиришдаги халифалик минҳожига мос келади. Пандемиялар каби оммавий мусибат содир бўлганда қарорнинг марказдан олиниши албатта фойдалироқ бўлади. Бироқ, Ковид-19 пандемиясига қарши курашиш шуни кўрсатдики, касалликларни маҳаллий суратда кузатиб бориш, омма халқ саломатлиги учун иқлимий, минтақавий программаларни татбиқ этиш касалликнинг қай турда эканлигини тушиниш учун зарурдир. Бу кузатув эмлаш ва тиббий кўрикдан ўтказиш программаларини тартибга солиш учун зарурий омилдир.

Жамият саломатиги асосланадиган мукаммал-интеграциал сиёсатларни ишлаб чиқиш

  Бу ерда атроф-муҳит, уй-жой, гигена, озиқ-овқат махсулотларини ишлаб чиқариш, камбағаллик ва шу каби жамият саломатлигига ўз таъсирини кўрсатадиган жуда кўп омиллар мавжуд. Уларнинг саломатлик низомига бевосита алоқаси йўқ. Бироқ, уларнинг жамият соғлигига, саломатлигига жуда катта таъсири бор. Бу омма халқ саломатлигининг жуда кўп жихатларида интеграциал сиёсий қарорларни қабул қилишни тақазо этади. Исломда ҳукм марказий экан, албатта бу муносиб умумий сиёсатларни қабул этишни кафолатлайди. Саломатликка таъсир кўрсатадиган турли соҳаларни бирлаштириш учун қулай фурсат яратади.

Аҳоли соғлиғини сақлашнинг  қуйидаги энг муҳим соҳаларига тўхталиб ўтамиз:

  1. Озиқ-овқатни, озиқлантиришни ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш.
  2. Атроф-муҳит тозалиги: Бунга сувнинг сифатини ва ҳавонинг тозалигини кузатиб бориш ҳамда атроф-муҳитнинг ифлосланишини олдини олиш киради.
  3. Умумий саломатликни назорат остига олиш.
  4. Зооноз(ҳайвоний) касалликларнинг тарқалишини назорат қилиш ва уларнинг олдини олиш.
  5. Ошқозон-ичак касалликларининг ёйилишидан сақланиш ва юқумли касалликлар тарқалган пайтда карантин режаларини қўллаш.

     Аммо иммунизация ва скринг тестлари каби жисмоний шахслар билан ишлаш контекстидаги соғлиқни сақлаш дастурларининг бошқа омиллари хақида жисмоний шахсларининг соғлиқларини сақлашга алоқадор бўлган қисмда тўхталиб ўтамиз.

         Озиқ-овқат, озиқлантириш ва озиқ-овқат хавфсизлиги

Озиқ-овқатни кўпайтириш ва мувозанатли овқатланишни таъминлаш

  Албатта очлик ва тўйиб овқатланмаслик бутун дунёда аҳоли саломатлигига хавф туғдираётган энг муҳим таҳдидлардан бўлиб, уларнинг таъсири ОИТС, безгак ва сил касалликларидан ҳам каттароқдир. Хозирги ҳисоб-китобларга кўра, 690 миллионга яқин одам очликдан азият чекмоқда. Бу дунё аҳолисининг 8.9 % ига тенг. Уларнинг аксарияти (381 миллиони) Осиёда, яна 250 миллиони Африкада. Озиқ-овқат хавфсизлига келсак, мелодий 2019 – йилда тахминан 750 миллион киши озиқ-овқат хавфсизлигининг ўткир даражасига дучор бўлган ва икки миллиардга яқин одам бу муаммога дуч келган. Улар хавфсиз, тўйимли ва етарли озиқ-овқатга етиш имкониятига эга бўлмаганлар.

  Озиқланиш сифатига эътибор қаратиш лозим. Чунки, мувозанатли озиқланиш сифатли саломатлик учун зарурий омилдир. Юқори даражадаги машаққатларга сабаб бўлувчи озиқ-овқат хавфсизлигининг йўқлиги ва соғлом овқатланишга қодир бўлмаслик қуруқ донга ёки балиқ, ёғли махсулотлар, сут махсулотлари, мева-чева ва сабзавотлари бўлмаган сифатсиз озуқаланиш одатига олиб келади. Соғлом озиқаланишга бугунги кунда дунёда уч миллиардан ошиқ одамнинг имконияти йўқ. 1.5 миллиардан ошиқ шахс минимал озуқавий моддаларни ўз ичига олган озиқ-овқатга эга эмас. Соғлом овқатланишга қурби етмайдиган кишиларнинг аксарияти (1.9 миллиард) Осиёда, (965 миллиони) Африкада яшайдилар. Яна бошқалари Лотин Америкасида ва Қариб хавзасида (104.2 миллион) яшайдилар. Уларнинг озроқ қисми (18 миллиони) Шимолий Америка ва Европада кун кечирадилар.

  Албатта, бу рақамлар – айниқса ўсиш саломатлик мезони бўлиб турган бир пайтда – саломатликка бевосита ўзининг салбий таъсирини кўрсатишига ишора қилади. Ҳисоб-китобларга кўра, 2019-йилда 5 ёшгача бўлган 21.3 % (144 миллион) бола ривожланишда нуқсонлардан азият чеккан. 6.9 % и (47 миллиони) исрофгарчиликдан ва 5.6 % и (38 миллиони) семириб кетишдан азият чеккан. Бу очликнинг сабаби озиқ-овқатнинг етарли миқдорда ишлаб чиқарилмаганида эмас, балки, озиқ-овқат ва озиқ-овқат махсулотларини ишлаб чиқариш ва озиқ-овқатдан фойдаланиш учун зарур бўлган ресурсларнинг нотўғри тақсимланиши , шунингдек, озиқ-овқатдан тўғри фойдаланиш учун билим ва ироданинг етишмаслигидир.

Халифалик давлатида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш

  Озиқ-овқат хавфсизлиги давлатнинг урушлар, қамаллар, қурғоқчиликлар ва фалокатлар каби оддий ва истисноий ҳолатларда ўз аҳоли учун озиқ-овқат ва сув каби асосий эҳтиёжларни таъминлай олишга бўлган қудратидир. Озиқ-овқат манбаълари мавжуд бўлиб, у ишлаб чиқариш ва одил тақсимотга муҳтож бўлади. Одамлар сонининг кўпайиб кетиши, сувларнинг ва қишлоқ хўжалиги ерларининг камайиб кетиши одамларнинг очликдан ўлишларига сабабдир, деган гапнинг соғлиқни сақлашда ҳеч бир асоси йўқ. Олимлар: агар дунёдаги қишлоқ хўжалиги ерларидан тўғри фойдаланилса, улар дунёдаги хозирги аҳоли сонидан ўн баробар кўпини озиқлантирар эди ва озиқлантирганда ҳам, юқори истеъмол даражасида озиқлантирар эди – деб ҳисоблайдилар.

  Одамларнинг эҳтиёжларини қондириш ва бозорларни озиқ-овқат махсулотлари билан тўлдириш Халифанинг бурчидир. Етакчи одам қишлоқ хўжалиги моллари ва озиқ-овқат махсулотлари таъминоти озайиб кетадиган уруш ҳолатлари, қахатчиликлар, катта-катта талофатлар ҳисобини олиб қўйиши лозим. Халифа ҳар бир шахснинг озиқ-овқат, кийим-бош ва бошпанага эга бўлиши учун масъулдир. Агар шахс бу эҳтиёжлар қашисида ўз-ўзини қондиришига имконияти бўлмаса, унинг бу эҳтиёжлари байтул молдан ёки тегишли жойлардан таминланиши вожиб. Усмон ибн Аффондан ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар:

«ليس لابن آدم حقٌّ في سِوَى هذه الخِصال: بيتٌ يسكنُه، وثوبٌ يُواري عَوْرتَه، وجِلْفُ الخُبزِ والماء».

  “Мана бу хислатлардан бошқасида одам боласининг ҳаққи йўқ: бошпана бўладиган уй, авратларини яшириб турадиган кийим, бир парча нон ва сув”. Термизи ривоят қилган. Ҳамда саҳиҳ ҳадис деган.

  Аммо озиқ-овқат хавфсизлигига эришишга келсак, у асосий озиқ-овқат махсулотларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва қишлоқ хўжалиги ерларини замоний, илмий восита услублардан фойдаланган ҳолда ишлатиш орқали асосий озиқ-овқатни таъминлашни тақазо этади. Дарҳақиқат, Ислом ерга қайта ҳаёт бағишлаш, уни тирилтириш масаласини Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг мана бу сўзлари билан ечиб қўйди:

 مَن أحيا أرضًا ميِّتةً فَهيَ لَهُ وليسَ لعِرقٍ ظالِمٍ حقٌّ

  “Ким ўлик ерни тирилтирса, бас у ер уникидир. Бу ерда золим тер учун ҳақ йўдир”. Термизий ривояти. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам яна айтадилар:

 مَن كانَتْ له أرْضٌ فَلْيَزْرَعْها، أوْ لِيَمْنَحْها أخاهُ

  “Кимнинг ери бўлса, у ерда зироатчилик қилсин ёки уни ўз биродарига берсин”. Бухорий ривояти. Шунингдек, озиқ-овқат махсулотларини тўлдириш учун инсонга  муҳим озуқа бўлган махсулотларни унчалик аҳамиятли бўлмаган махсулотлардан олдинга қўйиш лозим. Сувсизликка қарши курашиш, сабзавот ва мева уруғларининг сифатини яхшилаш учун ва қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунадаларига қарши курашиш воситаларини ишлаб чиқариш учун тадқиқот марказларини ташкил этиш лозим. Қишлоқ хўжалигининг ички ва ташқи маркетингини таъминлаш лозим. Чорвачиликка, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига, айниқса, озиқ-овқат махсулотларини узоқ муддат сақлашни йўлга қўйишга эътибор қаратиш лозим. Энг янги замонавий услублар билан чорвачиликни ривожлантиришга аҳамият бериш лозим. Фермерларни, чорвадорларни давлат томонидан қўллаб-қуватлаш, махсулот етиштиришни кўпайтириш учун зарур бўлган ем-хашак ва ўғитларни ғамлаш лозим. Шунингдек, импорт йўли билан озиқ-овқатни таъминлаш шаръан жоиз. Фақат бу ерда муъминлар устидан кофирлар учун йўл-ҳукмронлик бўлмаслиги шарт. Худди шундай, буғдой ва сабзавот каби асосий махсулотларга ҳамда балиқ, тухум, гўшт, сут ва улардан ишлаб чиқариладиган махсулотлар каби хайвон ва парранда махсулотлари ишлаб чиқарилишига эътибор қаратиш лозим.

  Ушбу озиқ-овқатларни йиллар давом этадиган узоқ муддатга сақлаш имкониятини яратиш лозим. Масалан, буғдойни бошоғи билан ёки янчилган дон ҳолатида сақлаш, хурмо, анжир, узум ва зайтунни қуритилган ҳолда сақлаш, гўштни қуритилган ва концерва қилинган ҳолда сақлаш шулар жумласидандир. Саҳиҳи Муслимда Оиша онамиздан ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар:

 لا يَجُوعُ أهْلُ بَيْتٍ عِنْدَهُمُ التَّمْرُ

  “Хурмоси бўлган уй аҳли оч қолмайди”. Яна марҳамат қилдилар:

يا عائِشَةُ، بَيْتٌ لا تَمْرَ فيه جِياعٌ أهْلُهُ -أوْ جاعَ أهْلُهُ

  “Эй Оиша! Хурмоси йўқ уйнинг аҳли очдир ёки аҳли оч қолибди”. Муслим ўз Саҳиҳида ривоят қилган.

 Халифалик давлати озиқ-овқат махсулотларини сақлашни буғдой омборларини, складлар, катта-катта музлаткич иншоатларини барпо этиш орқали таъминлайди. Булар бир неча жойда, душманлардан ҳимояланган, бир-бирларидан узоқ, аҳоли пунктларига яқин жойларда бўлади. Озиқ-овқат махсулотларини бу жойларга олиб бориш ҳам ва улардан олиб келиш ҳам қулай бўлади. Давлат гигеник сақлаш шарт-шароитларининг мавжудлиги ва сақланадиган озиқ-овқат махсулотларининг хавфсизлигини назорат қилади. Ислом давлати таомни сон ва сифат жихатидан аҳкомлар билан одилона тақсимлайди. Бу аҳкомлар молни бойлар орасидагина айланиб юришидан қайтаради ва мусулмонларни боқишни вожиб қилади. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар:

ما آمن بي من بات شبعانَ وجاره جائعٌ إلى جنبِه وهو يعلم به

  “Қўшнисининг оч эканини била туриб, ўзи тўқ ҳолда тунаган(кечани ўтказган) киши Менга иймон келтирмаган бўлади”. Баззор Анасдан ривоят қилган. Яна айтадилар:

أَيُّمَا أَهْلِ عِرْصَةٍ بَاتَ فِيهُمُ امْرُؤٌ جَائِعٌ فَقَدْ بَرِئَتْ مِنْهُمْ ذِمَّةُ اللَّهِ تعالي

  “Қайсидир қишлоқ аҳли орасида бир киши кечаси билан оч қолиб, тонг оттирса, улардан Аллоҳ таъолонинг зиммаси пок бўлади”. Аҳмад ибн Умардан ривоят қилган.

Овқатланиш жойларида, бозорларда ва корхоналарда озиқ-овқат сифати

  Агар таом бузилган бўлса ёки уни тайёрлаш жараёнида гигена қоидаларига амал қилинмаган бўлса, албатта бундан турли касалликлар келиб чиқади ва инфекциялар тарқалади. Шунинг учун таом тайёрлаётган ва уни оммавий жойларида тақдим этаётган киши тозалик қоидаларига тўла амал қилиши ва тақдим этаётган таомининг сифатига эътибор қаратиши вожиб. Муҳтасиб (яъни муҳтасиб қози) бузилган ёки сохта таомлар сотилаётгани аниқланган ресторан ёки ошхона-дуконларни ёпиши, эгаларини эса, бепарволик қилган ёки атайлаб бузилган овқатни сотган бўлса, жазолаши вожиб. Бундай оқатланиш жойлари инсонларга тақдим этаётган овқатларининг сифати яхшилаб текширувдан ўтказилгандагина қайта очилишга рухсат берилади. Муслим ўзининг “Саҳиҳ”ида ривоят қилади. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳисобсиз кўп таомларнинг олдидан ўтиб қолдилар. Бас, қўлларини овқатга солган эдилар бармоқлари хўл бўлиб қолди. Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам:

 ما هذا يا صاحِبَ الطَّعامِ؟

“Бу нимаси, эй таом соҳиби?”, – дедилар.  Халиги одам:

Ёмғирни остида қолибди, ё Расулаллоҳ, – деди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам:

أفَلا جَعَلْتَهُ فَوْقَ الطَّعامِ كَيْ يَراهُ النَّاسُ

“Одамлар кўрсин учун уни таомларнинг энг устига қўймайсанми?!. مَن غَشَّ فليسَ مِنِّي

Ким алдаса, бас у биздан эмас”, – дедилар.

Муслим Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ҳам ривоят қилган. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилганлар:

مَن غَشَّنا فليسَ مِنِّا

“… ва ким бизларни алдаса, бас у бизлардан эмас”.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here