Марокаш ҳукмдорлари яҳудийларни жиноятлари учун мукофот сифатида улар билан муносабатларни нормаллаштиришмоқда

1271
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Марокаш ҳукмдорлари яҳудийларни жиноятлари учун мукофот сифатида улар билан муносабатларни нормаллаштиришмоқда

Марокаш маслаҳат кенгаши яҳудий вужуди билан бўладиган икки шартномани маъқуллади. Буни кенгашдаги 167 аъзо маъқуллаган бўлса, 15 аъзо қарши чиқди. Биринчи шартнома Марокаш билан яҳудий вужуди ўртасидаги савдо айирбошлаш ҳажмини оширишга ва бунинг учун барча зарур чораларни кўришга қаратилган бўлиб, икки томон ўртасидаги нормал иқтисодий муносабатлардаги барча тўсиқларни, жумладан, қонунлар, қоидалар ёки камситувчи процедураларни олиб ташлашни назарда тутади. Марокаш билан яҳудий вужуди ўртасидаги ҳаво қатновлари хизматларига оид яна бир шартнома эса, икки томон ўртасидаги парвозларни тартибга солишга қаратилган.

Бунга Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини матбуот бўлими ўз сайтида қуйидагича изоҳ берди:

«Шубҳасиз, Марокаш ҳукмдорлари ҳамда у ердаги исқирт сиёсий элита инглизлар малайларидир. Улар Уммат душманларини яқин дўст тутишда қатъий туриб, бунинг ҳаром эканига ҳам, Умматнинг бунга қаршилигига ҳам эътибор беришмаяпти.

Марокаш, Туркия, Қатар, Амирликлар, Иордания, Судан, Баҳрайн, Миср ва бошқа исломий юртлардаги ҳукмдорлар яҳудий вужудига мана шундай хизматларни тақдим этишда, улар билан муносабатларни нормаллаштиришда давом этишмоқда, бунга нисбатан Умматнинг норозилигини эътиборга олишмаяпти. Улар, шунингдек, яҳудийларнинг ҳар куни фаластинлик аёллар, болалар ва қарияларга нисбатан ҳамда Ақсо ва муқаддас даргоҳларга қарши содир этаётган жиноятларидан кўз юмишмоқда. Афтидан, бу ҳукмдорлар яҳудийлар ва уларнинг раҳбарларининг ҳар куни содир этаётган жиноятлари, қилаётган ниятлари ва бу ниятларини тез орада амалга оширишга берган очиқ ваъдаларини ўзларининг мана шундай нормаллашув қилмишлари билан қаршилашаётган кўранади».

Матбуот изоҳи сўнггида бундай дейилди:

«Ҳақиқатдан, бу ҳукмдорлар яҳудийларнинг тиргаклари ва жирканч вужудларининг ҳимоячиларидир… Шу боис, аввало бу ҳукмдорлар тахтдан йиқитилмагунча Фаластин учун озодлик йўқ.

Роя газетасининг 2022 йил 28 декабр чоршанба кунги 423-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here