Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига: Ислом Уммати билан халқаро алоқалар яқин келажакда жуда ўзгаради!!!

541
0

01

 

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) бош котиби Николай Бордюжа Москвада афғон мухбирларига Афғонистон ва Америка ўртасидаги икки томонлама шартнома мавзусида интервью бериб: «КХШТ Афғонистоннинг Америка билан икки томонлама хавфсизлик шартномасига имзо чекиши масаласида унга асло босим қилмайди», деди. Шунингдек у юртдаги беқарорлик ва қуролли гуруҳлар фаолияти кучайганидан хавотирини билдириб, ўзлари террорчи ташкилотлар рўйхатини тузишганини ва Россия КХШТ аъзоларига бу ташкилотларга қарши курашда ёрдам беришга тайёрлигини эълон қилди. У мазкур рўйхатдаги ал-Қоида, Туркистон исломий ҳаракати ва Ҳизб ут-Таҳрир каби айрим ҳаракатларнинг номини ҳам эълон қилди. Шунингдек у КХШТга аъзо давлатлар минтақаларида фаолият олиб бораётган бундай ҳаракатларнинг энг хатарлиси Ҳизб ут-Таҳрир деб таъкидлади («Pajhwok» ахборот агентлиги).

Бу кофирнинг баёнотини танқид қилиб, ҳамда кофирларнинг минтақада Ислом Умматига қарши фитналарини фош қилиш учун Ҳизб ут-Таҳрир – Афғонистон вилояти матбуот бўлими қуйидаги нуқталарга эътиборни қаратади:

1 –  Терроризм термини Ислом ва мусулмонларнинг душманлари томонидан мусулмонларни қирғин қилиш учун, буюк Ислом динимизга, Ислом Умматини бирлаштириш ва мусулмонларнинг ягона Халифалик давлатини қайта тиклаш учун фаолият олиб бораётган исломий ҳаракатларга қарши курашиш ўйлаб топилган. Бироқ Уммат айни пайтда энг хатарли ҳақиқий террористлар Америка, Россия, НАТОга аъзо давлатлар ва бошқа салибчилар эканини тўлиқ идрок қиляпти.

2 –  Барча кофирлар ва салибчилар биргаликда Умматнинг ягона давлатда бирлашишининг олдини олиш учун Ислом Умматига қарши уюшмоқда. Бир неча йил олдин улар Чеченистонга биргаликда қарши туришган эди. Бугун эса Суриядаги исломий қўзғолонга қарши бирлашишмоқда. Америка, Россия, Европа иттифоқи, Хитой, Эрон ва бошқаларнинг барчаси бир-бирига ўхшаш позицияни эгаллашган. Уларнинг барчаси қодир бўлганича бегуноҳ мусулмонларни қирғин қилиши учун Башар Асадни қўллаб-қувватламоқда.

3 –  Барчага маълумки, Ҳизб ут-Таҳрир бошқа қуролли исломий жамоалардан фарқли ўлароқ пайғамбаримиз Муҳаммад A тариқатига мувофиқ ҳаракат қилади. Ҳизб ут-Таҳрир дунёнинг барча томонларида сиёсий ва фикрий кураш орқали даъватни – ҳеч қандай моддий иш билан шуғулланмаган ҳолда ва ҳеч қандай қуролли ҳаракатсиз – ёяди.

4 –  Америка ва НАТОга қарши кураш учун тузилган Россия етакчилигидаги КХШТ Версаль келишувининг сиёсатини давом эттирмоқда. Бу сиёсат АҚШ ва НАТОни Афғонистонда терроризм ҳамда наркотрафикка қарши кураш билан банд қилиб қўйишдан иборат. Бу эса Россияга ўзининг ҳарбий, иқтисодий, стратегик ва сиёсий лойиҳаларини кучайтириб олишига имконият беради.

5 –  КХШТнинг Ҳизб ут-Таҳрирни ҳарбий ҳаракатлар рўйхатига киритиши Ҳизбнинг воқеси ва унинг фаолиятига тамоман зиддир. Чунки Ҳизб ут-Таҳрир ҳарбий ҳаракат эмас. Ҳизб ут-Таҳрир сиёсий ҳизб бўлиб, унинг мабдаи Ислом, ғояси фикрий ва сиёсий кураш орқали Исломий Халифаликни тиклаб исломий ҳаётни қайта бошлашдир. Бу давлат келажакда ҳақ рисолатни бутун дунёга ёяди.

6 –  Уларнинг ўзларига нисбатан энг хатарли ҳаракат Ҳизб ут-Таҳрир деган гаплари мутлақо тўғри. Чунки Ҳизб ут-Таҳрир Ислом Уммати билан уйғун энг кучли сиёсий ва фикрий етакчи сифатида майдонга чиқди. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бу Ҳизбнинг фикрларини Уммат орасида ёйиш орқали уни баракотли қилди. Ҳизб мусулмонларни бирлик ва юксаклик сари етаклаш учун уларнинг қўллаб-қувватловини қўлга киритмоқда.

Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло Ислом Умматини Исломий Халифалик тикланиши билан мукаррам қилган пайтда Ислом Умматига нисбатан халқаро алоқалар мувозанати тамоман ўзгаради. Ўша пайтда на Хавфсизлик Кенгаши, на НАТО, на КХШТ мухлис мусулмонларни турли айблар билан айблашга, узоқ йилларга қамашга ва уларга азоб беришга асло имкон топа олмайди. Ўша пайтда кофирлар Ислом Умматига қарши асло уруш эълон қила олмайди. Бунинг акси ўлароқ Ислом Уммати барча тоғутларга қарши жиҳод эълон қилиб, бутун дунёга Ислом даъватини ёяди.

«(Бу) Аллоҳнинг ваъдасидир. Аллоҳ Ўз ваъдасига хилоф қилмас. Лекин кўп одамлар билмаслар»    [Рум 6]

 Ҳизб ут-Таҳрир – Афғонистон вилояти матбуот бўлими

E-Mail: hizbuttahrir.af@gmail.com

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here