Мусулмонларинг конституциясини оламлар Парвардигори Аллоҳ Субҳанаҳу белгилаб берган

1509
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Мусулмонларинг конституциясини оламлар Парвардигори Аллоҳ Субҳанаҳу белгилаб берган

Бизга кофирлар малайларининг рухсати керак эмас

Устоз Абдулхолиқ Абдун Али

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан вилоятидаги

матбуот бўлими аъзоси

Маълумки, Судан улкан сиёсий бўшлиқда яшамоқда. Шунинг учун расмийлардан кризисдан қутулишнинг йўли, деган иддао билан «ташаббус ва конституциявий таклифлар» тўғрисидаги гапларни эшитаётганимиз ажабланарли эмас. Арабия телеканали хабарида бундай дейилади: «Судан халқининг Миллий ярашув ташаббус гуруҳи матбуот котиби Ҳошом Шувоний яқинда ушбу гуруҳнинг матбуот конференциясида ўтиш даври конституцияси бўйича таклиф киритмоқчи эканини маълум қилди ҳамда барча суданликларни оқилона ва улкан келишувга эришиш учун ушбу таклифни қўллаб-қувватлаш, муҳокама қилиш ва ўзгартириш киритишда ҳамкорлик қилишга чақирди».

Бир ойдан кўпроқ вақт муқаддам Адвокатлар уюшмаси бир конституция таклиф қилган эди. Ундан олдин шайх Тоййиб Жадд ташаббуси чиқди. Шайхдан олдин Судан Озодлиги халқ ҳаракати раиси, ўтиш даври кенгаши аъзоси Молик Аққор ҳарбий бошқарув билан фуқаролик бошқарувини мувофиқлаштириш, фуқаролик ҳукумати тузишга келишиш ва давлатнинг турли органлари ўртасида ваколатлар ва вазифаларни белгилаш тўғрисида таклиф киритди. Ушбу ташаббусни Суданда аккредитация қилинган дипломатик корпус аъзоларига тақдим этиб, Судан мустақилликка эришгандан буён бошдан кечираётган сиёсий муаммони ҳал этишга ҳисса қўшади деган умидда улардан айни ташаббусни татбиқ этилиши учун қўллаб-қувватлашларини талаб қилди.

2022 йил 18 январда Анадолу веб-сайтида бундай хабар нашр қилинди: «Судан мамлакатдаги сиёсий кризиснинг уч ойдан бери давом этиши билан минтақавий ва халқаро ҳаракатларга гувоҳ бўлмоқда. Ушбу ҳаракатларда БМТ ташаббуси бошчилигида олтита ташаббус, шунингдек, «IGAD» давлат агентлиги ташаббуси, Африка Иттифоқи ташаббуси ва Жанубий Судан ташаббуси ўртага ташланган».

Маҳаллий даражада, яқинда иккита ташаббус пайдо бўлди. Улар Миллий Уммат партиясининг йўл харитаси ҳамда Судан университети маъмурлари ташаббуси. 2022 йил 18 январда Анадолу веб-сайти «Судан кризиси… ташаббуслар тайёр, ечимлар йўқ» сарлавҳали мақола нашр қилди. Мақола сарлавҳасининг ўзи ушбу ташаббус, конституция ва ечимларнинг муваффақиятсизлигига етарли далилдир. Чунки ўнгдан ҳам, сўлдан ҳам, ҳар томондан залолатга кираётган сиёсатчилар ва илмонийлар дастидан Судан мисоли тажриба ўтказилувчи сичқонга ўхшаб қолди… Одамларни бахтсизликдан янада бадбахт ва хор ҳаётга етаклаётган бу тажрибалар мустамлакачи кофирларнинг минҳожига эргашишнинг табиий оқибатидир. Зотан, бу кофирлар илмонийликни ёйишда ва уни мана шу янги илмонийлар миясидаги конституциянинг ўзгармас асосларига айлантиришда устаси фаранг бўлиб кетишган.

Мисол учун, мустамлакачилик Иккинчи жаҳон урушидан кейин, олтмишинчи йилларда Совет Иттифоқи етакчилигидаги халқаро ҳамлага учрагач янги қиёфага кирди. Яъни исломий юртларга сохта мустақиллик беришдан иборат саҳна ўйини бошланиб, унда мустамлакачилик ҳарбий қўшинларини олиб чиқиб кетди, аммо ўзига содиқ малайлари орқали сиёсий нуфузини қолдирди. Бу малайлар малъун мустамлакачиликдан қутулганлари билан одамларни алдашди. Мустақиллик шиорлари остида бу «мустақил» давлатлар мустақиллик байроқларини ва давлат гимнларини, давлат конституциясини ишлаб чиқишди. Кейин мустамлакачилардан миллий конституция тузиб беришни умид қилиб гоҳ Шарққа, гоҳ Ғарбга чопишди. Ўзларида ҳеч бир Умматда топилмайдиган амалий фиқҳий қонунчилик мероси борлигига эътибор беришмади. Афтидан, Наполеон Мисрни босиб олганда қўлга киритган ва уни тўғри Францияга жўнатган «Имом Моликнинг Фиқҳ девони» Ғарб учун энг катта ўлжа ҳисобланган бўлса керак.

Биз мусулмонларга Ислом конституцияси билан ғайриисломий конституция ўртасида танлов берилмаган. Бизнинг дастуримиз фақат ва фақат Ислом дастури бўлиши шарт. Чунки ушбу Уммат ақидаси Исломдир. Бас, унинг маданиятини ҳам, ҳазоратини ҳам, фиқҳий ва қонунчилик меросини ҳам Ислом ўзида ифодалаган. Чунки Уммат айнан Ислом дастури аҳкомларига рози бўлади. Нафақат рози бўлади, ҳатто тўла-тўкис унга таслим бўлиб, уни татбиқ қилишдан қочиш учун ҳийла-найранг қўлламайди. Бунинг мисоли шуки, агар бир мусулмонга боқсангиз, унинг ўз моли закотини рози бўлиб, севиниб, таслим бўлиб бераётганини, аммо золим қонунлар томонидан бўйнига юкланган солиқларни тўлашда эса турли ҳийлалар қўллаётганини гувоҳи бўласиз.

Менинг бу ҳукмдорларга ҳамда Ғарбнинг маданияти, қонун ва конституцияларидан заҳарланганларга айтар сўзим: Кофир Ғарб остонасидан ялиниш билан ўзингизни қийнаманг, билъакс, бой қонунчилик меросингизни қидирсангиз, ундан таркибида мутлақо ғайриисломий нарса йўқ бўлган, ҳатто ғайриисломий нарсадан таъсирланиш ҳам бўлмаган мукаммал бир қонунлар тизимини топасиз. Дарҳақиқат, Ҳизб ут-Таҳрир Халифалик давлати учун моҳирлик билан арконлари мукаммал ва изчил дастур лойиҳасини ишлаб чиқди ва Ислом Умматига мурожаат қилиб, уни татбиқ ўрнига қўйиш учун ҳаракат қилишга чақирди ҳамда Умматни бу Ғарб маданиятидан заҳарланганларга қарата бундай дея ҳайқиришга ундади: Наҳотки, биз яқиндагина пайдо бўлган, ўз тузумига эга бўлмаган, бирор бир жойга ўрнашиб олиш учун бировлардан ёрдам сўрайдиган уммат бўлсак?! Асло ундай эмас! Биз ўн асрдан зиёд инсониятга эзгулик улашган кўҳна тарихга эга Умматмиз. Бугун қўлимизда бутун дунёни адашиш, зое кетиш ва зулм ҳолатидан чиқариш учун тақдим этаётганимиз лойиҳа бор. Ислом бутун оламга раҳмат бўлиб келган буюк диндир. Аллоҳ Таоло айтади:

﴿وَمَا أَرْسَلْنَاكَ إِلاَّ رَحْمَة لِلْعَالَمِينَ

«Биз сизни барча оламларга фақат раҳмат қилиб юбордик»                                      [Анбиё 107]

Биз мусулмонларнинг битта тузумимиз бор, у билан ҳукм юритишга ва бошқарилишга буюрилганмиз. У Халифалик тузуми бўлиб, уни барпо этиш учун ўзимиздаги бор имкониятни сарфламоғимиз, шу тузум билан Роббимизни рози қилмоғимиз ва тарқоқлигимизни бирлаштириб, номусимиз, молимиз ва бойликларимизни ҳимоя қилмоғимиз даркор. У билан Аллоҳнинг дўстларига тинчликни, душманларига урушни таъминламоғимиз даркор. Ана шунда Ислом дастурини татбиқ ўрнига қўямиз. Ўша кунда барча мўминлар Аллоҳнинг нусрати сабабли шодланурлар.

Роя газетасининг 2022 йил 7 декабр чоршанба кунги 420-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here