Халифалик давлатида соғлиқни сақлаш сиёсати
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Халифалик давлатида соғлиқни сақлаш асослари
Фавқулодда вазиятларда ишларни бошқариш
Сув тошқинлари, зилзилалар, эпидемиялар, урушлар ва шу каби бошқа фавқулодда вазиятларда Халифа ишларни оптимал тарзда давом эттириш учун махсус чора-тадбирларни кўради. Жамият ҳаёти тўхтаб қолмаслиги учун ва фавқулодда вазиятлар содир бўлган жойларда фавқулодда чоралар кўриши учун механизм ва режаларни белгилаб, буни назорат қилиш учун ҳар бир соха бўйича мутахассислар ва ваколатли одамларни тайинлайди. Фавқулодда вазиятлар учун сарф-ҳаражатлар таъминланиши лозим бўлади. Мусулмонлар хазинасида – байтул молида мол бўлса, ундан фавқулодда вазиятларда эҳтиёжларни қоплаш учун маблағ сарфланади. Агар мол бўлсама, бундай эҳтиёжлар учун бой одамларга солиқ солинади. Агар солиқларни тўплашни кутиб қолишда зарар етиши хавфи бўлса, давлат қарз олади ва уни сарфлайди. Кейин шу мақсадда йиғилган солиқлар эвазига қарзни тўлайди. Расулуллоллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар:
وأيُّما أهْلِ عَرصَةٍ أصبَحَ فيهم امْرُؤٌ جائِعٌ، فقد بَرِئَتْ منهم ذِمَّةُ اللهِ تَعالى.
“Қайсидир қишлоқ аҳли орасида кимдир кечаси билан оч қолиб, тонг оттирса, ўша қишлоқ аҳлидан Аллоҳ таъолонинг зиммаси пок бўлади.” Аҳмад Ибн Умардан чиқарган ва Аҳмад Шокир уни саҳиҳ деган. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам Парвардигори томонидан ривоят қилган ҳадисда марҳамат қиладилар:
ما آمن بي من بات شبعانَ و جارُه جائعٌ إلى جنبِه و هو يعلم به
“Ким қўшниси очлигини била туриб, ўзи тўқ бўлиб ётса, у менга иймон келтирмабди”. Баззор бу ҳадисни Анасдан Ҳайсамий ва Мунзирий ҳасан деган иснод билан чиқарган.
Давлат фавқулодда вазият содир бўлмай туриб уни олдини олишга ҳаракат қилади ва бунинг учун лозим бўлган барча чора-тадбирарни хозирлаб қўяди. Бахтсиз ҳодисалар – улар хоҳ алоҳида ҳодисалар бўлсин, хоҳ умумий офатлар бўлсин – сув тошқинлари, зилзилалар, эпидемик ва эпидемияга алоқадор бўлмаган пандемияни олдиндан аниқлаш ва бу балолардан, содир бўлишидан аввал огоҳлантириш борасида илм-фан эришган энг замонавий услуб ва воситаларни, техник ускуналарни ишга солади. Бу ускуналар, юз бериши эҳтимоли бўлган фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун ҳар доим шай аҳволда туради. Агар бундай вазиятларни манъ этишнинг имконияти бўлмаган вазиятда ҳам, ҳеч бўлмаганда, уларни энг яхши тарзда бартараф этишга шай туриш лозим бўлади. Бунинг учун асбоб-ускуналар, тайёргарлик, уй-жой, бошпана, дала касалхоналари, олдиндан хозирлаб қўйилган ўзгача муносиб масканларнинг мавуд бўлиши, уларнинг тайёрлигини вақти-вақти билан кузатиб туриш ҳамда уларни энг замонавий жиҳозлар билан таъминлаш лозим бўлади. Агар ҳокимлар Исломни чиройли татбиқ этсалар, Уммат ҳам муҳосаба ҳамда “уларни тўғрилаб туриш”ларини чиройли қилсалар, яъни ўз вақтида ҳокимларни ҳисоб-китоб қилиб, улар тойилган тақдирда дарҳол уларни тўғри йўлга солиб турсалар, уларнинг ишилари тўғри ва барқарор бўлади, Аллоҳнинг изни билан энг қийин муаммоларни ҳам енгиб ўтадилар. Аллоҳ таъоло марҳамат қилади:
وَلَوْ أَنَّ أَهْلَ الْقُرَىٰ آمَنُوا وَاتَّقَوْا لَفَتَحْنَا عَلَيْهِم بَرَكَاتٍ مِّنَ السَّمَاءِ وَالْأَرْضِ
“Агар қишлоқ аҳли иймон келтирсалар ва тақво қилсалар, албатта, Биз уларга осмон ва ердан барокат эшикларни очурмиз”. [7:96].
Халифалик давлатида соғлиқни сақлашни молиялаштириш
Шаръий далиллар давлатга хавфсизликни таъминлаш, медицина ва халқ таълими каби Умматнинг асосий эҳтиёжларини қондиришни вожиб қилган. Шариъат соғлиқни сақлаш тақазо этадиган маблағларни давлат хазинаси – байтул-мол – зиммасига юклаган. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади; Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар:
مَنْ تَرَكَ مَالاً فَلِوَرَثَته وَمَنْ تَرَكَ كَلاًّ فَإِلَيْنَا
“Ким молу-мулк қолдииб кетган бўлса, у меросхўрларига берилади. Ким етим-есир қолдириб кетган бўлса, бас у бизнинг зиммамиздадир”. Бухорий ўзиниг саҳиҳида ривоят қилган.
Муслим Жобир томонидан чиқарган ҳадисда айтилади:
بَعَثَ رَسولُ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عليه وسلَّمَ إلى أُبَيِّ بنِ كَعْبٍ طَبِيبًا، فَقَطَعَ منه عِرْقًا، ثُمَّ كَوَاهُ عليه
“Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам Убай ибн Каъбга табиб юбордилар. Табиб унинг томирини кесди ва уни куйдирди.”
Ҳоким “Ал-Мустадрок”да Зайд ибн Асламдан, у отасидан ривоят қилган ҳадисда айтилади:
“Мен Умар ибн Хаттобнинг замонида қаттиқ оғриб қолдим. Шунда Умар менга бир табиб чақирдилар. Табиб мени пархезга буюрди. Пархезнинг қаттиқлигидан мен фақат уруғ шимардим”.
Демак, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам давлат бошлиғи сифатида Убай ибн Каъбга табиб юбордилар. Иккинчи рошид халифа Умар разияллоҳу анҳу ҳам Асламни даволаши учун унга табиб юбордилар. Бу икки мисол шунга далолат қиладики, соғлиқ ва медицина халқнинг асосий эҳтиёжи бўлиб, улар давлат ўзининг бу соҳага муҳтож бўлган аҳолиси учун бепул таъминлаши вожиб бўлган асосий эҳтиёжлар сарасига киради.
Соғлиқни сақлашга байтул молдан маблағ ажратилади. Агар соғлиқни сақлаш билан боғлиқ зарурий ишлар чиқиб қолса, масалан, минтақада талабга жавоб берадиган шифохона мавжуд бўлмаган ҳолатда янги шифона қуришга байтул молда маблағ етишмаса, бу ҳолда давлат соғлиқни сақлаш учун зарурий бўлган эҳтиёжни қоплаш учун бой кишиларга солиқ солади. Негаки, халифа мусулмонларнинг манафаати қаерда бўлса, у ерда уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиши вожиб ва уларга ёрдам бериши лозим. Ёрдам берилмаса, мусулмонларга зарар етиши мумкин. Зарарни даф этиш халифага ҳам, шунингдек, мусулмонларга ҳам вожиб. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар:
لَا ضَرَرَ وَلَا ضِرَارَ، مَنْ ضَارَّ ضَارَّهُ اللَّهُ، وَمَنْ شَاقَّ شَاقَّ اللَّهُ عَلَيْهِ
“Зарар бериш ҳам, зарар кўриш ҳам йўқ. Ким зарар етказса, Алллоҳ унга зарар етказади. Ким машаққатга солса, Аллоҳ уни машаққатга солади”. Ҳоким бу ҳадисни “Ал-Мустадрок”да ривоят қилган ва уни Муслим шартига кўра саҳиҳ деган.
Мусулмонларнинг манфаати ҳимоя қилинмаслиги ва уларга кўрсатиладиган ёрдамнинг мавжуд бўлмаслиги оқибатида уларга етадиган зарарни инобатга олган ҳолда халифа ҳам, мусулмонлар ҳам бундай ҳимоя ва ёрдамларни кўрсатишлари вожиб бўлади. Чунки, бунга эътиборсизлик зарарни кетказади. Демак, бу мусулмонларга фарз бўлиб саналади. Буни халифага фарз қилган нарса ишларни бошқаришдан кўриниб турибди. Буни мусулмонларга ва халифага фарз қилган нарса эса, далилларнинг умумийлигидан келиб чиқади. Негаки, Расулуллоллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг; “Зарар бериш ҳам, зарар кўриш ҳам йўқ”, деган сўзлари умумийдир. Шунингдек, “Ким машаққатга солса,” деган сўзлари ҳам умумий. Шунинг учун бу халифани ҳам, мусулмонарни ҳам ўз ичига олади. Соғлиқни сақлаш инсонлар ундан беҳожат бўла олмайдиган масолиҳ ва марофиқ – манфаат ва қулайликлар – бўлгани учун у зарурий эҳтиёжлардан деб ҳисобланади. Дарҳақиқат, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам даволанишга буюрганлар. Абу Довуд ўз Сунанида Усома ибн Шурайкдан чиқарган ҳадисда келади, Усома айтадилар:
قَالَ أَتَيْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم وَأَصْحَابُهُ كَأَنَّمَا عَلَى رُءُوسِهِمُ الطَّيْرُ فَسَلَّمْتُ ثُمَّ قَعَدْتُ فَجَاءَ الأَعْرَابُ مِنْ هَا هُنَا وَهَا هُنَا فَقَالُوا يَا رَسُولَ اللَّهِ أَنَتَدَاوَى فَقَالَ : تَدَاوَوْا فَإِنَّ اللَّهَ عَزَّ وَجَلَّ لَمْ يَضَعْ دَاءً إِلاَّ وَضَعَ لَهُ دَوَاءً غَيْرَ دَاءٍ وَاحِدٍ الْهَرَمُ
“Мен Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам хузурларига келдим. Саҳобалар гўё бошларида қуш қўниб тургандек жим эдилар. Мен салом бериб, ўтирдим. Шунда ҳар тарафдан бадавий араблар келдилар ва дедилар: Даволанамизми, я Расулаллоҳ. Шу пайт Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар: “Даволанинглар! Чунки Аллоҳ қандай касални пайдо қилган бўлса, албатта унинг давосини ҳам яратган. Қариликдан бошқа хамма касиликнинг давосини яратган”. Бу ҳадис Термизийда Усома ибн Шурайкдан мана бундай лафзда келади:
قَالَ قَالَتْ الأَعْرَابُ يَا رَسُولَ اللَّهِ أَلا نَتَدَاوَى قَالَ: “نَعَمْ يَا عِبَادَ اللَّهِ تَدَاوَوْا فَإِنَّ اللَّهَ لَمْ يَضَعْ دَاءً إِلا وَضَعَ لَهُ شِفَاءً أَوْ قَالَ دَوَاءً إِلا دَاءً وَاحِدًا) قَالُوا يَا رَسُولَ اللَّهِ وَمَا هُوَ قَالَ: “الْهَرَمُ”
“Бадавийлар; даволанамизми, ё Расулаллоҳ, деб сўрадилар. Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳа, эй Аллоҳнинг бандалари даволанинглар! Чунки, Аллоҳ қандай дард яратган бўлса, албатта унинг шифосини ҳам яратган. Магар, битта дардга даво яратмаган, дедилар. Шунда улар ; У қайси дард, деб сўрадилар. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам уларга : У қарилик дардидир”, деб жавоб бердилар.” Термизий бу ҳадисни саҳиҳ, ҳасан деганлар. Қарилик деганда кексайиб, заифлашиб, ўлими яқинлашиб қолган кекса ёш назарда тутилгандир. Яъни, бундан ўлимнинг давоси йўқ деган маъно чиқади. Даволаниш билан фойдага эришилади, зарар бартараф қилинади, бу эса умумманфаатдур. Бунга қўшимча, клиника ва шифохоналар мусулмонлар соғлиқларини тиклаш ва даволанишда мурожаат қилишадиган умумманфаат, қулайлик масканларидир. Бундай умумманфаат, қулайлик масканларини давлат қуриши ҳамда уларни бошқариши вожиб. Чунки, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг мана бу сўзларига мувофиқ давлат бундай ишларни бошқаришдан жавобгардир:
الإمام راع ومسؤول عن رعيته
“Имом бошлиқ ва у ўз халқидан масъулдир”. Бухорий Абдуллоҳ ибн Умардан чиқарган.
Давлат даволаниш ва медицинани – байтул молга халқ манфаати ва қулайлиги сифатида эвазсиз сарфлаши вожиб бўлган нафақа бўлгани учун – бепул таъминлаши вожиб бўлса-да, бироқ, табиб ёллаш ва унга ҳақ бериш жоиздир. Чунки, даволаниш жоиз. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам мазкур ҳадисда: “Эй Аллоҳнинг бандалари, даволаниглар!”, деб марҳамат қилдилар. Даволаниш манфаат бўлиб, ижарага олинган киши фойда кўриши мумкин. Бунга ижара таърифи мос келади. Бунинг қайтарилган жойи йўқ. Қолаверса,
احتجم رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ حَجَمَه أَبُو طَيْبَةَ وأعطاه بِصَاعين مِنْ طعام وكلم مواليه و خفف عنه
“Расулуллоҳ аллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳижома қилдирдилар. У зотни Абу Тойба ҳижома қилди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам унга икки соъ таом бердилар.” Бухорий Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилган. Ибн Аббосдан ривоят қилинади, айтадиларки:
احتجم النبي صلى الله عليه وسلم وأعطى الحجام أجره ولو علم كراهية لم يعطه
“Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳижома қилдирдилар. Ҳижомачига ҳаққини бердилар. Агар бунда кароҳият бўлганида, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам унга ҳақ бермаган бўлардилар”. Бухорий ривояти. Ҳижома ўша даврда кенг қўлланиладиган даволаниш турларидан эди. Демак, ҳижомага ҳақ олиш табиб ёллашнинг жоиз эканлигига далолат қилади. Дори-дармонлар савдоси билан шуғилланиш ҳам табиб ёллашга ўхшайди. Чунки, бу савдо ҳам мубоҳ бўлиб, унга Аллоҳнинг:
وَأَحَلَّ اللَّهُ الْبَيْعَ
“Аллоҳ савдони ҳалол қилди”[2:275], деган сўзининг умумийлиги далил бўлади. Бу савдони ҳаромга чиқарадиган бирор насс-ҳужжат келмаган.