بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
АҚШнинг Абу Оқила ишини Халқаро жиноят судига кўтарилишига қаршилик қилганлиги Ғарб кафиллиги ҳақидаги гапларнинг афсоналигини кўрсатди
Қўшма Штатлар Ал-Жазира телеканалининг журналисти бўлган Ширин Абу Оқила ишининг Халқаро жиноят судига кўтарилишига қаршилик қилди ва бу билан суд тергов-суриштирувининг яҳудийларга бориб тақалишини истамади.
«Биз бунга қаршимиз», деди АҚШ давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайс. Сўнг «Халқаро жиноят суди ўз юрисдикцияси асосига эътибор қаратиши лозим, яъни у ваҳший жиноятларни жазолаш ва олдини олиш иши учун энг охирги нуқта бўлиши лозим», дея қўшимча қилди.
Бу хусусида Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини матбуот бўлими ўз сайтида матбуот изоҳи нашр қилиб, қуйидагиларни таъкидлади:
«Журналист Шириннинг АҚШ фуқароси ва Жаҳон миқёсида танилган журналист бўлганлиги ҳам, жонли эфир пайтида куппа-кундузи жонига суиқасд қилингани ҳам, унинг Жанин лагерини штурм қилишдек катта ҳодисани ёритгани ҳам, ҳеч бири фойда бермади. Чунки буларнинг барчаси Америка назарида Халқаро жиноят суди орқали ўрганилишга лойиқ жиддий сабаб эмас.
Американинг Ширин ишининг Халқаро жиноят судига кўтарилишига қаршилик қилганлиги шуни яна бир бор исботламоқдаки, Халқаро ҳамжамият «кафиллиги»га ишониш ва ундан яҳудий босқинчилари Фаластин аҳлига қарши содир этаётган тинимсиз жиноятларни тийиб қўйишини умид қилиш қуруқ хаёлпарастликдан бошқа нарса эмас. Халқаро ҳамжамиятга, унинг органлари ва ташкилотларига кўтарилган ишлар агар заиф халқлар билан боғлиқ бўлса, уларнинг тақдири – энг камида – шу ташкилотларнинг ғаладонида чанг босиш билан тугайди… Уларнинг бирортаси ҳам кўриб чиқилмайди ва унга оид қарор қабул қилинмайди».
Матбуот изоҳи бундай сўзлар билан тугатилди:
«Шаръий ва сиёсий фактлардан исботландики, Халқаро ҳамжамиятга суяниш мутлақо беҳудадир ҳамда яҳудийларни тийиб қўйиш ва давлатлараро даражада ҳимояланган босқинчиликларига барҳам бериш Уммат қўшинларининг айни мақсад сари жиддий ҳаракатга келиши билан бўлади».
Роя газетасининг 2022 йил 14 декабр чоршанба кунги 421-сонидан