Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти матбуот конференцияси ўтказди

333
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир Судан вилояти матбуот конференцияси ўтказди

Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти (ҳижрий 1444 йил 3 жумодулаввал, милодий 2022 йил 27 ноябр якшанба куни кундуз соат ўн бирда) «Низони бартараф этадиган, бўлинганларни бирлаштириб, душманни ғазаблантирадиган дастур лойиҳаси тақдимоти», деб номланган матбуот конференциясини ўтказди. Кўплаб журналистлар, сиёсатчилар, фаоллар, тадқиқотчилар ва жамоатчилик ишлари ходимлари билан тўлган ушбу конференция залида барчага Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати дастур лойиҳаси номли китобча тарқатилди.

Таъкидлаш лозимки, матбуот анжуманида биринчи Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судандаги расмий нотиғи устоз Иброҳим Усмон (Абу Халил) нутқ сўзлаб, Ҳизб томонидан юрт муаммоларини ҳал этиш учун тақдим этилган Халифалик давлатининг дастур лойиҳасига изоҳ бериб ўтди. Устоз ўз нутқида «Ушбу дастур аҳкомлари Аллоҳнинг Китоби ва Росули ﷺнинг Суннатлари, саҳобалар ижмои ва шаръий қиёсдан тўғри ижтиҳод билан ишлаб чиқилди», деди.

Кейин, адвокат устоз Ҳатим Жаъфар нутқ сўзлаб, дастур моддаларини ҳуқуқий жиҳатдан тушунтириб ўтди ҳамда унинг илоҳий ваҳийга асослангани ва ҳаёт муаммоларига ечим бериш имкониятини баён қилди.

Анжуманнинг ўзаро баҳс-мунозаралар бўлимида иштирокчилар жуда фаол бўлдилар. Мулоқот ва баҳс-мунозараларга қўшимча, бир қанча оммавий ахборот воситалари ходимлари томонидан саволлар берилиб, реакциялар билдирилди. Жумладан, журналистлар уюшмаси ходими устоз Имодуддин Мусо, Ал-Воқия телеканалидан Аҳмад Абкар Мандуб, Ватан газетасидан Ҳоний Усмон, Ахборул Явм газетасидан Рашид Аҳмад, устозлар Суфён Нуринул Интибоҳ билан Ҳоний Усмон, Эҳромул Явм газетасидан Наҳла Муслим ва сиёсий фаол Сарват Ҳодий ва бошқалар. Анжуманда ўзининг ҳар доимги фахрли ташрифи билан ёзувчи журналист Муҳаммад Мабрук ҳам иштирок этди. Шунингдек, «Нил Арзақ» телеканали билан «Ҳилол» телеканали ходимлари ҳам қатнашиб, устоз Абу Халилдан интервью олишди.

Роя газетасининг 2022 йил 7 декабр чоршанба кунги 420-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here