Ислом Уммати учун ўзининг энг яхши Умматлигини қайтариб олиш ҳамда душманнинг қалъаларини мустаҳкамлаётган кимсаларни туфлаб ташлаш вақти келди

0
413

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ислом Уммати учун ўзининг энг яхши Умматлигини қайтариб олиш ҳамда душманнинг қалъаларини мустаҳкамлаётган кимсаларни туфлаб ташлаш вақти келди

Ислом Уммати бугун сараланиш даврини бошдан кечирмоқда. Бу даврда Аллоҳ Азза ва Жалла ҳақ билан ботил ўртасини ажратиб, ростгўйлик билан мунофиқлик ўртасини сараламоқда. Бу билан мунофиқлар фитнасини йўқ қилиб, холис инсонлар фаолиятини Ўзининг фазли ила, яхшиликка васила қилмоқда. Бугун Уммат учун ўзининг энг яхши Умматлигини қайта тиклаш ҳамда душман қалъаларини мустаҳкамлашга ҳисса қўшаётган ҳар бир кимсани данак каби туфлаб ташлаш вақти келди. Бу давр Уммат қўлини ўз фарзандлари орасидаги холис инсонлар қўлига берадиган ва биргаликда Ислом давлатини барпо этишни ўзларининг тақдирий масалаларига айлантириб, муаммоларини ушбу давлатни барпо этиш билан ҳал этадиган даврдир. Ҳозирги фурсат, шунингдек, ушбу давлатни барпо этиш йўлида молу жонларини қурбон қилиб, энг олий орзу ва ғояларини Роббилари ризосига айлантириб, икки дунёнинг ютуғи ва шарафига ноил бўлиш фурсатидир. Шояд, Аллоҳ Таоло уларнинг ҳолатини хавф-хатардан сўнг хотиржамлик ва ғолиблик ҳолатига ўзгартирса, ёвузлик ва туғён қалъаларини вайрон этиб, харобалари узра буюк Ислом биносини, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик биносини барпо этиш билан бутун оламга раҳмат улашса.

لِمِثْلِ هَذَا فَلْيَعْمَلْ الْعَامِلُونَ

«Бас, амал қилгувчилар мана шундай (мангу бахт саодат) учун амал қилсинлар!» [Соффат 61]

Роя газетасининг 2022 йил 7 декабр чоршанба кунги 420-сонидан

NO COMMENTS