Ҳақиқий мухолафат билан сохта мухолафат ўртасида

414
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳақиқий мухолафат билан сохта мухолафат ўртасида

Бугунги кундаги мухолиф, дейилаётган партияларнинг барчаси режимлар соясида ва уларнинг розилиги билан фаолият қилади. Улар қонуний партияси сифатида лицензия олган куниёқ ўзларини юртдаги сиёсий тузумга – хоҳ қироллик бошқаруви бўлсин, хоҳ республика – розиликларини намоён қилиб бўлишган. Режимларга рози бўлишнинг маъноси конституцияга, бошқарув шаклига ҳамда ҳокимиятга етиб бориш ва фаолият қилиш механизмига рози бўлиш, демакдир. Бас, партиялар буларга рози бўлса, уларнинг нимасини мухолафат дейиш мумкин?! Нима устида уларга мухолифлик қилишади?! Ахир, улар асл муаммо бўлмиш конституцияни ҳам, юртдаги бош тузумни ҳам маъқуллаб, Аллоҳнинг шариатини четга суриб, инсонга берган демократияга рози бўлишаётган бўлса. Демакки, амалда мухолафат йўқ. Фақат баъзи ишларда, олдинга ҳам, орқага ҳам юрмайдиган иккиламчи масалаларда мухолифлик бор, холос. Бу мухолафат режимга мойил партияларнинг иккинчи бир юзи бўлиб, «режим ичкарисида ўзгартириш қилиш имконияти бор», дея халқни алдаш билан режим умрини узайтиришмоқда. Воқеда шундай.  Амалий жиҳатдан эса, режимга мухолиф бўлган партия ҳокимиятни қўлга киритиш билан ўзидан аввалги режимнинг ўзи мухолифлик қилган сиёсатини жорий қиляпти. Аввалда режимпараст бўлган партиялар янги ҳукумат сиёсатига мухолиф партияларга айланишиб олиб, ҳукуматга келган пайтда айни сиёсатни жорий қилишяпти. Шундай қилиб, ҳукмрон режим сайловлар ўтказиш ва режимга мойил партиялар билан мухолиф партиялар ўртасида ҳокимият бўлишиш, деган масхарабозлик билан Уммат устидан кулаётган экан, бунда ўша партиялардан фойдаланяпти. Мусулмон юртларидаги мухолиф партияларнинг воқелиги мана шу. Модомики, Уммат устидан татбиқ қилинаётган тузумдан иборат бугунги кундаги дарду бало мана шу режимга мойил ва мухолиф бўлган партияларнинг лойиҳаси экан, демакки, Ислом Умматининг уйқуда давом этиши ғайритабиий ҳол эмас.

Роя газетасининг 2022 йил 7 декабр чоршанба кунги 420-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here