Британияда нималар бўляпти?

351
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Британияда нималар бўляпти?

 Устоз Жамол Харвуд

Ўтган уч ой ичида Британияда 3та бош вазир, 4та молия вазири келиб кетди. Ҳукмрон Консерваторлар партиясининг мухолафатдаги Лейбористлар партиясидан 30 фоизгача ортда қолаётганлиги ижтимоий сўровлардан маълум бўлди. Ваҳоланки, Лейбористлар партиясида мамлакатга етакчилик қилиш учун маҳорат ва мақом етишмайдиган сиёсатчилар ўтирибди. Ўзига тегишли Ковид карантини қонунини бузгани учун суд қилиниб, айбдор деб топилиб, сўнг жаримага тортилган Борис Жонсонни алмаштиришга қарор қилингач, Консерваторлар партияси янги ҳукуматдаги бош вазирликка қобилиятсиз Лиз Трассни танлади. Жонсон ўзининг харизматик услуби билан партия аъзолари ва сайловчилар ичида халқчилликка эга бўлса-да, бироқ у ғоят бузуқ ва яроқсиз режимни бошқарди. Британия Европа Иттифоқидан чиққан экан, Жонсоннинг мероси бунинг асоратларини «енгил» кечишини таъминламайди. Чунки Шимолий Ирландия ҳамон Европа Иттифоқи қамалида қолмоқда. Бундан ташқари, ковид учун 400 миллиард фунт стерлингдан зиёд маблағ сарфланган, шу жумладан 45 миллиард фунт стерлинг асосан бизнесга қайтарилмас кредитлар сифатида ажратилган бўлса-да, уларнинг аксари фирибгарлик билан сарфланди. Ҳимоя воситалари ҳамда «синов ва кузатиш» ускуналарининг катта қисми сиёсатчиларнинг «дўстона» бизнес шерикларига қаратилди.

Жонсоннинг яна бир мероси инқирозга ботган иқтисодиёт бўлди. Инфляция даражасининг 10 фоиздан ортганлиги, давлат қарзи рекорд даражада кўтарилганлиги ва энергия нархларининг осмонга чиқиб кетаётганлиги, буларнинг барчаси кўпчилик учун долзарб савол бўлиб қолмоқда. Кейин бош вазирликка Жонсонга қарши норозилик сифатида биринчилардан бўлиб истеъфога чиққан молия вазири Риши Сунак келди. Ҳолбуки, у ҳам ковид карантини қонунини бузгани учун айбдор деб топилиб, жармага тортилган. У на мамлакат иқтисодиётини ўстирган ва на халқни инфляциядан қутқарган бир қатор иқтисодий сиёсатларга меъморлик қилган. Устига-устак, судхўрлик ставкаларининг ошиши (ҳозирда ипотека кридитларининг 6 фоиздан ошиши) манзарасида аҳоли бошқа томондан ҳам азоб-уқубат чекмоқда (масалан, кредит фоизлари ошишидан, рецессиянинг яқинлашиб келаётганидан ва бизнеснинг муқаррар ёпилишидан қийинчилик чекмоқда).

Борис Жонсон истеъфосидан кейин Консерваторлар янги бош вазирликка сайлов ўтказишди ва унда Лиз Трасс ғолиб чиқди. Бу аёл функционал сиёсатчи, унда харизматик услуб йўқ. Сунаккача у ўзининг яқин дўсти Квази Квартент билан биргаликда маслаҳатчи сифатида янги иқтисодий сиёсатлар ишлаб чиққан бўлди. Нима бўлганда ҳам, бу раҳбарларнинг (солиқларни пасайтириш, харажатларни кўпайтириш, ўсишга умид қилиш каби) режалари муваффақиятли чиқиши амри маҳол бўлишига қарамай, ўзлари мамлакатнинг бойларидан ёрдам умид қилишяпти. Бундай режалар барча кучли бозорларни қўрқитди ва Жорж Баркер кабиларни «Financial Times» газетасига «бу бозорлар эркин бозордан орқада қолди», дейишга ундади.

JLT (Давлатнинг қимматбаҳо қоғозлар бозори) пастлаб кетди, судхўрлик ставкалари кўтарилиб, фунт стерлинг кескин тушиб кетди. Кейин бунга Англия Банкининг олтин бозорни қутқариш режаси ўртага чиқди ҳамда Трасс сиёсатларининг шармандали инъикоси юзага келди.

«The Economist» газетасида Трасс ҳақида бундай дейилди:

«Шуни эсда тутиш лозимки, Британия сиёсий тарихида бош вазир сифатида ҳокимиятда энг қисқа вақт ўтирган шахс Трасс бўлди. У Даунинг-стритга 6 сентябрда кирди. Унинг ҳукумати 23 сентябрда «молиялаштирилмаган солиқларни камайтириш ва энергия нархини кафолатлаш» пакети билан судралишни бошлади.

Лиз Трасс ва Квази Квартент ҳукумат рулини атиги 45 кун бошқарганидан кейин ҳокимиятдан кетишга мажбур бўлишди. Улар истеъфо беришгач, Консерваторларга яна бошқа бош вазир ва ҳукумат вазирлари группасини олиб келишга тўғри келди. Риши Сунак, ҳатто Борис Жонсон билан ишлагандаги муваффақиятсизликларига қарамай, «бош ирғаб маъқулланиш» бахтига муваффақ бўлди. Илгари «Goldman Sachs» банкининг банкири бўлган 42 ёши Сунак Британиянинг замонавий даврида энг ёш ҳукмдори бўлди. Бироқ, мамлакатда бу иқтисодий кризиснинг давом этиши кутилмоқда. Чунки инфляция ҳамон 10 %, Ипотека ставкалари 6 %дан юқори бўлиб, кўтарилиш арафасида… Қиш яқинлашиб келгани сари мамлакат фуқароларидан кўпи фақирлашиб бормоқда.

Умуман олганда, Британия сиёсати билан уйғун бўлиб, қоришиб кетган Консерваторлар партияси истеъдод соҳибларига, давлат арбобларига ва ишончлиликка эга эмас. Лиз Трасс тажрибаси улкан хато бўлди. Лиз Трасс билан Квази Квартентнинг иккаласида ҳам асосий молиявий ишларда қобилият етишмаслиги ва мини бюджетларида хатолар ҳам мавжудлиги сабабли кетишга мажбур бўлишди. Аммо собиқ банкир Сунак асосий молиявий қобилиятга эга, у энди бозорларни рози қилиш ва Американинг кўнглини олиш учун тежамкорлик сиёсати олиб боради. Шуниси эътиборлики, Байден Трасснинг иқтисодий режаларини, шу жумладан, бизнес учун солиқларни камайтириш чорасини очиқ танқид қилган. Шунинг учун Сунакнинг Америка истакларига кўпроқ итоат қилиши ҳамда харажатларни камайтириш ва Марказий Банкка рақамли валюталарни жалб қилиш каби халққа унча манзур бўлмаган қатор сиёсатларга киришиши мумкин. Чунки у оммани кўпроқ назорат қилиш ва солиқларни оширишга юборилган «вакил» бўлиб, бош вазирлик муддати озлигига қармай (2024 йилги сайловларда Консерваторларнинг маълум вақт майдондан нари кетишлари кутилмоқда), заиф пароканда партияга етакчилик қиляпти ҳамда қашшоқликнинг ортиши билан бирга, тобора бўлиниб кетаётган бир давлатни бошқаряпти.

Роя газетасининг 2022 йил 16 ноябр чоршанба кунги 417-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here