Набий ﷺнинг мавлудлари Уммат ва давлат мавлудидир

283
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Набий ﷺнинг мавлудлари Уммат ва давлат мавлудидир

Устоз Асъад Мансур

Набий ﷺнинг мавлудлари самога ёйилиб, зулматни тарқатиб, Ер курраси ва ундаги инсониятга зиё улашган Нурдир. Биз биламизки, Аллоҳ Таоло мана шу нур ила инсониятнинг ҳидоят топишини хоҳлади. Шунинг учун ким куфр келтириб, ҳақдан юз ўгирса азобга, ким Аллоҳга имон келтириб, тақво қилса жаннатга лойиқдир.

Муҳаммад ﷺнинг мавлудлари буюк воқеадир. Ушбу воқеа тарихни ўзгартирди, шу воқеа билан барча умматлардан олий кўҳна Уммат туғилди, шу воқеа билан энг буюк ва энг қудратли давлат барпо бўлди. Набий ﷺнинг мавлуди инсонларни зулматлардан нурга, динсизлик чакалакзорларидан илм-фан, мафкура ва ахлоқда энг юксак мартаба йўлига чиқарди… Шунингдек, энг тараққий топган, олий маданиятли ва энг тўғри уйғотувчи ҳазоратни олиб келиб, ҳамма соҳада илғорлик ва ижодкорликни вужудга келтирди.

Саводсиз, етим бир инсоннинг шундай ишларни амалга ошириши ақлга сиғадими?! Мафкура ва фалсафани билмаган, дин ва ҳазоратларни олдиндан ўрганмаган, ўқишни ҳам, ёзишни ҳам билмаган бир киши! Шу ҳолдаги шахсдан булар қандай қилиб амалга ошиши мумкин?! Ҳа, бу ҳақиқатда Пайғамбарликдан бошқа нарса эмас! Акс ҳолда, шундай бир ҳолатдаги инсон бу ишларни қилишга муваффақ бўлолмасди.

Қурол-яроғсиз, ёрдамчи ва тарафдори ҳам, одамларни ўзига жалб қилгудек бирор мақом-мансаби ҳам, дўст ва душман сотиб оладиган мол-давлати ҳам йўқ… У кишига заиф ҳол, камбағал, ўртача, куч-қудратга эга бўлмаган инсонлардан бошқаси имон келтирмади. Улар одамлар тортиб олишмаслиги учун динларини яширардилар. Бас, шундай ҳолдаги инсонлар билан қандай бир давлат қуриш мумкин?!

Ул зот бу кишилар билан шундай бир гуруҳга асос солдиларки, барчалари Исломга ошуфталик ва севги билан киришди, у зотнинг покиза қўлларидан таълим ва сақофат олгани ишқ-муҳаббат ила шошилишди. Ул зотнинг ҳузуридан бир нафас ҳам ажрала олишмади, фақат ухлаш ва бола-чақа боқиш учун ажралдилар, холос. Ул зот бу инсонларни жаҳолат мафкураси билан тўқнашиладиган ва Қурайш зодагонларига қарши курашиладиган иккинчи босқичга тайёрлади. Синов ва имтиҳон бўлмиш ушбу босқичда улар кофирлар қўлидан ашаддий азобларга дуч келишди… Бироқ, сабр қилишди, собит туриб, аҳд-паймонларини ўзгартиришмади ва бир давлатга етакчилик қила олишга тайёр баркамол бир Ҳизбга айланишди.

Аллоҳ уларнинг қалби ростгўй, холис, собит ва фидоий эканини билди ва уларнинг етакчисига нусрат талаб қилишни ваҳий қилди. Ул зотга Аллоҳ нусрат ва ғолибликни ваъда қилди, аммо бунинг учун саъй-ҳаракат қилишни, сабаб ва мусаббаботларни маҳкам ушлашни ҳам фарз этди. Чунки нусрат олтин патнисларда келмайди, балки обдан текшириш ва синовлар ортидан келади. Шунинг учун, ул зот қавмлар эшикларини қоқиб, уларнинг етакчилари билан гаплашдилар… Кимлари қаршилик қилди, кимлари шарт қўйди… Аммо ул зот ҳаммасидан бош тортдилар, фақат Аллоҳ учун, жаннат учун холис нусрат талаб қилдилар. Ва ниҳоят, Аллоҳ нусрат аҳли сари етаклаб, ул зот давлат барпо этдилар, байроқлар тикиб, Аллоҳ йўлида ҳақ жиҳод олиб бордилар.

Ўн йил ҳукмдор сифатида ичкарида бино қуриш, ташқарида жиҳод қилиш билан машғул бўлдилар. Шахсан ўзлари йигирма тўққизта ғазоту жанг-жадални олиб бордилар, 100дан зиёд сария-рота юбордилар, бу ҳақда Ибн Ҳажар Асқалоний ривоят қилгани каби. Давлат шундай бино этилади: ичкарида Ислом аҳкомларини татбиқ этиш, ташқарида уни жиҳод билан етказиш.

Хўш, ул зот бу услубни қандай билдилар?! Ҳизбга асос солиб, уюшма, ташкилот, сақофат маскани бунёд этишни, фикрий ва сиёсий курашга шўмғишни, нусрат талаб қилиб, байъат сўраш ва давлат эълон қилишни… кейин ички ва ташқи сиёсат, бошқарув, ижтимо ва иқтисод низомини ишлаб чиқишни, буларнинг барчасини қандай қилдилар?! Ҳақиқат шуки, буларнинг барчасини фақатгина ваҳийдан олдилар. Акс ҳолда, мазкур ҳолатдаги бир инсоннинг фикр, илм, фалсафа, сақофат ва динлардан бехабар бўлган қавмдан уммат шакллантириб, улар ёрдамида энг буюк давлатларни мағлуб этган, асрлар давомида дунёни бошқарган давлатни барпо этиши ақлга сиғадими!

Шу боис, ақлан ул зотнинг йўлига эргашмоқ ва сийратларини ушламоқ шарт, нега ҳам шарт бўлмасин, ахир ул зотга эргашмоқнинг фарзлигига қатъий далиллар мавжуд бўлса?!

Кимда-ким Набий ﷺни яхши кўришини даъво қилаётган бўлса, бас, ул зотга эргашсин, ўзига ул зотни намуна қилиб олсин ва ул зотнинг юз йил олдин кофирлар томонидан ағдарилган давлатини қайта барпо этишга ҳаракат қилсин. Мавлуди Набийни нишонлаш зиёфат ва байрамлар уюштириш, қасида ва нашидалар айтиш, ширинликлар тарқатиш билан бўлмайди. Йўқ, балки мавлуди Набийни нишонлаш ул зотнинг йўлларига қаричма-қарич, қадамма-қадам эргашиш ва бундан қилча оғишмаслик билан бўлади.

Набий ﷺ фақатгина динни етказувчи бўлмаган, балки Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан ҳукм юритувчи ҳукмдор ва давлат раҳбари бўлганлар. У зот Аллоҳ йўлида жиҳод қилувчи қўшинга қўмондонлик қилиб, режа-тактикалар тузар эдилар. Пайғамбаримиз ﷺ буюк сиёсатчи бўлганлар. У зот шартнома ва сулҳлар тузиб, жанг эълон қилар, шунингдек, ҳарбий қўмондонлар, муовин, волий ва мулозимлар тайинлар, уларни ишдан бўшатар, элчилар қабул қилар, вақти келганда уларни қабул қилмай, қайтариб юборар эдилар.

Пайғамбар ﷺ Исломни етказиб, инсонларга таълим берар эдилар. Аммо мактаб таълими ҳамда мияларга маълумотларни тўлдириш, одамларни йиғлатиб, шу билан кифояланадиган маърузалар қилиш асосида таълим бермадилар. Балки Ислом аҳкомларини воқе-ҳодисаларга тушириб, улар орқали муаммоларни ҳал қилдилар ва одамларни дунёю охират бахт-саодатига эриштириш учун манфаатларни қабул қилдилар, зарарларни даф этдилар. Одамларни у ер, бу ерда кўчиб юрадиган китобларга ёки компакт-дискларга ёхуд илмига амал қилмайдиган уламоларга айлантириш учун эмас, балки, шояд улар Аллоҳнинг азобидан сақлансалар, дея динни ўргатдилар.

Росулуллоҳ ﷺ Аллоҳнинг ҳар бир нарсани баён қилувчи, баъзи нарсаларни хос, баъзиларини умумий келтириб, баъзиларини мутлақ қилувчи, иккиламчи масалани туб илдизига боғловчи, комил, мукаммал ва кенг қамровли дин олиб келдилар. Ёки Китобда келмаган ҳукмни ҳам баён қилдилар… Буларнинг барчаси Аллоҳдан ваҳий сифатида бўлди ва шариат манбалари Китоб ва ул зотнинг Суннати билан камолига етди.

Набий ﷺни яхши кўрадиганлар мана шуларга эътибор беришмайдими?! Аллоҳнинг зикрига қалблари эриб, ўзларига келишиб, ул зот қилган ишни қилиш вақти келмадими?! Росулуллоҳ ﷺ куфр тузуми ҳукм сурган бир замонда бошқарувга шерик бўлишдан бош тортмадиларми?! Дарҳақиқат, ул зот ҳокимиятни тўлиқ олишда қаттиқ турдилар ва

«حَتَّى يُظْهِرَهُ اللهُ أَوْ أَهْلَكَ دُونَهُ»

«… Ё Аллоҳ бу динни ғолиб қилади ёки мен шу йўлда ҳалок бўламан …», деган машҳур сўзларини айтдилар.

Мана шу мабдаий позициядир:  ё Ислом ҳокимияти ёки шу йўлда ўлим.

Набий ﷺ ўз мавлудларини қўшиқ қилиб куйлаш, рақс тушиш, ноғора ва сурнайлар чалиш билан нишонлашни талаб қилганми?! Ёки ул зот кетма-кет қозонган нусратларни, тинимсиз нозил бўлаётган оятларни, ер юзида уларнинг татбиқ этилаётганини ва муаммоларга ечим бўлаётганини нишонлаганми?! Ахир рошид халифалардан бири бўлмиш Умар розияллоҳу анҳуга бир яҳудий – сизлар Китобингизда оятни ўқияпсизлар, аммо агар биз яҳудийларга битта оят тушганда эди, уни албатта ҳайит-байрам қилиб олган бўлар эдик, демаганмиди, сўнг Аллоҳ Таолонинг

﴿الْيَوْمَ أَكْمَلْتُ لَـكُمْ دِينَكُمْ وَأَتْمَمْتُ عَلَيْكُمْ نِعْمَتِي وَرَضِيْتُ لَـكُمُ الإِسْلَامَ دِيناً‌﴾

«Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон-тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) Исломни дин қилиб танладим»                                                           [Моида 5]

деган каломига ишора қилмаганмиди?! Кофирлар динимизнинг қиймати, буюклиги, бенуқсон ва мукаммаллигини, кенг кўламли мабда эканини илгари ҳам англашган, ҳозир ҳам англашмоқда. Бироқ, унга имон келтиришмади ва бунга ё қайсарликлари ёки ҳасадлари ёхуд ўз манфаат ва раҳбарликларини қаттиқ истаганликлари ё-да нафс-ҳаво ва шаҳватларига берилишганлари сабаб бўлди. Шунинг учун ҳам Исломга қарши уруш очиб, унинг давлатини қайта барпо этмоқчи бўлаётганларга қарши курашишяпти. Аммо улар истамасаларда, Росулуллоҳ ﷺ

«ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةٌ عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»

«Кейин Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади», дея башорат берганларидек, Ислом давлати албатта барпо бўлади. Ҳа, Аллоҳга қасамки, у албатта барпо бўлади, чунки аломатлари зоҳир. Нега ҳам барпо бўлмасин, ахир, у ғайб оламини ҳам, шоҳидлик оламини ҳам билгувчи Аллоҳнинг ваҳийси бўлса. Бас, ушбу давлатни барпо этиш учун ҳаракат қилаётганларга жаннат бўлсин ва у нақадар яхши маскан!

Роя газетасининг 2022 йил 2 ноябр чоршанба кунги 415-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here