Шом қўзғолонига шарт бўлган нарса Эрдоганнинг арқонини эмас, Аллоҳнинг арқонини ушламоқдир

0
223

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Шом қўзғолонига шарт бўлган нарса Эрдоганнинг арқонини эмас, Аллоҳнинг арқонини ушламоқдир

https://halabtodaytv.net/ веб-сайти (ҳижрий 1444 йил 1 робиуссоний, милодий 2022 йил 26 октябр чоршанба куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«Ғарбнинг бир мақоласида Туркиянинг Сурия миллий армиясининг барча гуруҳларини бирлаштириш ниятида экани айтилган. https://www.middleeasteye.net/ веб-сайтининг исми келтирилмаган юқори мансабли турк манбаларидан иқтибос келтиришича, Анқара Сурия миллий армиясини оддий армиялар каби ягона қўмондонлик остида қайта тузмоқчи. Турк манбаларига кўра, ушбу янги ташкил этишдаги биринчи қадамда мавжуд барча гуруҳларни тарқатиб юбориб, уларни миллий армиянинг янги таркибига қўшилади ва бу армия битта қўмондонликка бўйсунади. Аммо Таҳрири Шом бундан истисно этилган».

Роя:

Ҳар доимгидек, турк режими Шом тоғути билан ярашишдек АҚШнинг сиёсий ечимини амалга ошириш учун суръат билан қадам ташламоқда. Мана, миллий армия гуруҳларини битта қўмондонликка бирлаштиришдан ҳам Шом қўзғолонини режимни ағдариш учун Дамашқ сари етаклаш мақсад қилинмаган. Балки бундан қўзғолон қарорини тўла тортиб олиб, уни турк режими буйруғи билан ҳаракатланувчи битта қўмондонлик қўлига топшириш кўзланган. Туркия режими ўзининг ташқи ишлар вазири Човушўғлининг баёноти Шом қўзғолончиларида кескин реакция келтириб чиқарганини кўрди ва ҳамон қўзғолоннинг халқ қўллаб-қувватлови остида эканига амин бўлди. Сўнг, бу қарорни жангчи гуруҳларни мана шундай бирлаштириш орқали тортиб олишга қарор қилди ва шу орқали ўз истагини қўзғолонга зўрлаб ўтқаза оламан, деб ўйлаяпти. Асл бирлашиш бошидаёқ қўзғолончилар талаб қилган, туркияпараст гуруҳлар рад этган бирлашишдир. Яъни Аллоҳнинг мустаҳкам арқонини ушлашдир, қўзғолон йўлининг охири Сурия режими билан ярашиш, дея кечаю кундуз эълон қилаётган кимсанинг буйруқларига мувофиқ бирлашиш эмас.

Роя газетасининг 2022 йил 2 ноябр чоршанба кунги 415-сонидан

NO COMMENTS