Матбуот баёноти
Жозеп Боррель баёноти Европа Иттифоқининг мўртлигини фош этмоқда
Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррелнинг 2022 йил 13 октябр пайшанба куни қилган нутқи ирқчилик мазмунида бўлди. Унга кўра, Европа «боғ», дунёнинг қолган қисми эса «чакалакзор» эмиш. У сўзини давом эттириб, ҳатто Европа давлатларига нима қилишни ҳам белгилаб ўтди: «Бу чакалакзор боғга ҳужум қилиши мумкин. Боғбонлар бунга эътиборли бўлишлари керак. Бироқ, боғбонлар уни деворлар ўраш билан ҳимоя қила олмайди. Чунки кичик чиройли бир боғни чакалакзордан ҳимоя қилиш учун баланд деворлар билан ўраб олиш тўғри ечим эмас. Балки боғбонлар чакалакзорларга боришлари, яъни европаликлар дунёнинг қолган қисми билан янада кўпроқ мулоқот қилмоқлари лозим. Акс ҳолда, дунёнинг қолган қисми Европага юриш қилишлари турган гап». Аммо у Амирликлар дохил бир неча давлатлардан танқидлар эшитгач, бу баёноти учун узр сўради ва баёноти нотўғри тушунилганини, оммавий ахборот воситалари бу баёнотни ўз оқимидан буриб юборганини иддао қилди.
Мазкур баёнот Европанинг асл башарасини, яъни Европа гуллаб-яшнаши ва дунёнинг қолган қисми мустамлака бўлиши керак, деб билишини фош қилди. Европаликларнинг тинчлик ва барқарорликка оид шиорларидан мақсади биринчи ва иккинчи жаҳон урушларида Европа мамлакатлари ўртасида содир бўлган урушларни тўхтатиш эди. Дунёнинг қолган қисми вайроналар остида қоладими, коррупция ва талон-торожга дучор бўладими, улар учун бунинг аҳамияти йўқ!
Европа Иттифоқи ташкил топгандан буён ўзаро низо ва халқлар ўртасида бўлиниш каби кризислардан боши чиқмай келади. Бу кризисларнинг биринчиси шуки, Европа Иттифоқи ягона вужуд эмас, балки бир иттифоқдир. Бу эса уни халқларнинг ўзига хос ўжарликлари билан доимий равишда муроса қилишга мажбур қилади. Шунинг учун ҳам ҳеч бир давлат иттифоқ тузилгандан бери унга етакчилик қила олмаган. Ҳар сафар улардан бири етакчиликни эгаллашга уринганда, унинг мўртлигини фош этадиган можаро юзага келади. Британиянинг 2020 йилда иттифоқдан ажралиб чиқиши ҳам унинг мўртлигининг бир кўриниши, холос. Айни дамда Европа халқлари устидан даҳшат ва қўрқув муҳити ҳукм сурмоқда. Чунки улар ҳам бошқалар қатори «Шимолий оқим-1» ва « Шимолий оқим-2» қувурлари ёпилганидан кейин ва Россиядан суюлтирилган газ оқими тўхтатилганидан кейин нефть ва газ нархининг ақл бовар қилмайдиган даражада кўтарилишига дуч келмоқда. Ўз навбатида, бу уларни қишда талаб қилинадиган юқори иситиш харажатларига тайёргарлик кўриш учун нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехларини ёпишга ҳамда индивидуал даражада иқтисодий тежамкорлик чора-тадбирларини кўришга мажбур қиляпти.
Ҳа, чиндан ҳам бу муҳит аждодлари икки жаҳон урушини бошдан кечирган халқлар учун ўта даҳшатли. Ҳозирги авлодлар урушдан, ҳатто у ҳақда ўйлашдан анча йироқ. Урушнинг ўрнини ҳаётдан завқланиш, роҳат-фароғат эгаллаган. Шунингдек, қашшоқлик ёппасига эшик қоқаётганини ҳис қилаётган халқлар учун ҳам бу муҳит жуда даҳшатлидир.
Шунингдек, 2020 йил коронавирус эпидемияси чоғида ўзини «боғ», деяётган Европанинг томлари йиқилиб, ҳувуллаб қолди. Қарабсизки, «боғ» отхонага айланди. Ҳар бир «отхона» иттифоқ таркибидаги миллий давлат томонидан алоҳида бошқариларди. Улар «соғлиқни сақлаш чоралари», баҳонасида қўшнилари билан чегараларини ёпиб қўйди. Бу эса, тиббий ёрдамларнинг эркин ҳаракатланишига тўсиқ бўлди. Натижада «Европа халқлари бирлиги», деган шиорнинг ёлғонлиги намоён бўлди.
Сўнгги кунларда Европа позицияларида пайдо бўлган Ғарб иккиюзламачилиги мисли кўрилмаган даражага етди. Бу ҳам ушбу мамлакатлар қабул қилган ва манфаатлар ўзгариши билан муносабатлар ҳам ўзгариб қоладиган капиталистик мафкуранинг асл башарасини фош этмоқда. Чунки бу мафкура моддий қадриятдан бошқа қадриятларни тан олмайди. Унинг учун инсоний, ахлоқий ва маънавий қадриятларнинг ҳеч қандай эътибори йўқ. Коронавирус пандемиясидан олдин Эрон билан бўлган иқтисодий алоқалари бунга далилдир. Пул, ресурслар ва хомашёларга эришиш қулайлиги ёки ликвидлиги капиталистик мамлакатларнинг тили ва динидир. Бу уларнинг Европа самолётларини Эронга сотиш шартномаларида яққол кўриниб турибди.
Бундан ташқари, сўнгги йилларда Европа Иттифоқига аъзо давлатлар қабул қилган мафкурадан келиб чиққан сақофатга доир муаммолар ҳам намоён бўлди. Бу муаммолар ушбу давлатларни интеграция сиёсатини қўллашга ундади. Мазкур сиёсат бўйича асосан мусулмонлар Ғарбнинг ўзига хос ақида ва турмуш тарзига аралашмаган ҳолда улар билан ҳамжиҳатликда яшаш ўрнига, Ғарб қадриятларига бўйсунишга мажбур қилинмоқда. Бу билан энди, «боғ»нинг хилма-хилликни ҳимоя қилиш ва ҳар кимга мослашиш каби ҳимоя қиладиган ва мақтанадиган олий қадрияти қолмади. Бу қадриятлар баъзан пайдо бўлса, эҳтиёжга қараб, кутилмаганда тўсатдан йўқ бўлиб қолади!
Эй мусулмонлар!
Жозеп Боррель оддий бир европалик расмий эмас. Балки у Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакилидир. Унинг баёнотлари барча европалик расмийларнинг кўз қарашларини ифодалайди. Тўғрироғи, Ғарбнинг дунёга, хусусан, мусулмонлар юртларига нисбатан кўз қарашини намоён этади. Бу эса, ўз манфаатларини рўёбга чиқарадиган бўлса, бутун чакалакзорни ҳам ёқиб юборишга тайёр мустамлакачининг кўз қарашидир. Шундай бўлгач, сиз Халифаликни қайта барпо этишга шошилмоғингиз лозим. Чунки ёлғиз Халифалик армиясигина Европанинг очкўзликларига ва унинг кетма-кет салибчилик ҳамлаларига қарши ҳимоя қалқони бўла олади. Аллоҳ Таоло бундай дейди:
﴿قَدْ بَدَتِ الْبَغْضَاءُ مِنْ أَفْوَاهِهِمْ وَمَا تُخْفِي صُدُورُهُمْ أَكْبَرُ قَدْ بَيَّنَّا لَكُمُ الآيَاتِ إِن كُنتُمْ تَعْقِلُونَ﴾
«Уларнинг сизларни ёмон кўришлари оғизларидан ошкор бўлди, дилларидаги адоватлари эса янада каттароқдир. Агар ақл юритсангиз, сизлар учун оят-аломатларни аниқ-равшан қилиб қўйганмиз»
[Оли Имрон 118]
Жозеп Боррель ва унинг ортида турган европалик раҳбарларга келсак, уларга Аллоҳ Таолонинг ушбу каломи билан мурожаат қиламиз:
﴿فَعَسَى رَبِّي أَن يُؤْتِيَنِ خَيْراً مِنْ جَنَّتِكَ وَيُرْسِلَ عَلَيْهَا حُسْبَاناً مِنَ السَّمَاءِ فَتُصْبِحَ صَعِيداً زَلَقاً + أَوْ يُصْبِحَ مَاؤُهَا غَوْراً فَلَن تَسْتَطِيعَ لَهُ طَلَباً + وَأُحِيطَ بِثَمَرِهِ فَأَصْبَحَ يُقَلِّبُ كَفَّيْهِ عَلَى مَا أَنفَقَ فِيهَا وَهِيَ خَاوِيَةٌ عَلَى عُرُوشِهَا وَيَقُولُ يَا لَيْتَنِي لَمْ أُشْرِكْ بِرَبِّي أَحَداً + وَلَمْ تَكُنْ لَهُ فِئَةٌ يَنصُرُونَهُ مِن دُونِ اللَّهِ وَمَا كَانَ مُنتَصِراً﴾
«Шоядки, Парвардигорим менга сенинг боғингдан яхшироқ (бир боғ) ато этар (сенинг боғингга эса) осмондан чақмоқлар юборур, бас, у сип-силлиқ ерга айланиб қолур. Ёки унинг суви (ерга сингиб кетиб, сен у)ни истаб ҳам топа олмай қолурсан». (Дарҳақиқат), унинг мева-боғи ҳалок қилинди. Ўзи эса ҳувуллаб қолган ишкомларини (кўриб) ва уларга сарфлаган нарсаларини (ўйлаб), чапак чалганича (афсус-надомат чекканича): «Қани эди, мен ҳам Парвардигоримга ҳеч кимни шерик қилмаганимда!» деб қолаверди» [Каҳф 40-42]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг
марказий матбуот бўлими