Матбуот баёноти
Наблус қирғини ва аҳлининг мардлиги қўрқоқ ҳукмдорларни фош этмоқда ва мусулмон армияларига мужда йўлламоқда!
Яҳудий вужуди армиясининг кўҳна Наблус шаҳрига уюштирган ҳужуми натижасида беш нафар мужоҳид, жумладан Арин Усуд жамоасининг энг кўзга кўринган етакчиларидан бири Вадиъ Ҳаваҳ шаҳид бўлди. Ҳужумда яна 20дан ортиқ киши яраланди, улардан бештасининг аҳволи оғирлиги айтилмоқда.
Яҳудий вужуди бош вазири Яир Лапид «Фаластин президенти, агар ўз ҳокимиятининг барқарорлигини истаса, майдонни назоратга олиши керак»лигини билдирди. Фаластин раҳбарияти матбуот котиби Набил Абу Радинанинг таъкидлашича, президент Маҳмуд Аббос яҳудийларнинг Наблусга уюштирган ҳужумларини тўхтатиш мақсадида АҚШ билан дарҳол алоқа ўрнатиш учун буйруқ берган. Шунингдек, Фаластин вазирлар кенгаши ҳам БМТ ва халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотларини яҳудий вужудининг Наблус ҳужумини тўхтатиш учун бу ишга аралашишга чақирди.
Босқинчи яҳудий вужуди содир этган барча ҳодисалар қайта-қайта исботлагани каби, Наблус ҳодисаси ҳам бу вужуднинг қўрқоқлиги ва қуролсиз шахслар олдида ҳам дош беролмаслигини яна бир бор исботлади. Бу вужуд қуролсиз шахс олдида шундай экан, агар Аллоҳ йўлида шаҳид бўлишга интиқ бўлган ва бу қўрқоқлар ҳаётни севгани каби ўлимни севадиган сон-саноқсиз армияларимиз оёққа турса уларнинг аҳволи қандай бўлар экан?! Шунингдек, Наблус ҳодисаси, яна шуларни ҳам тасдиқламоқдаки, бу вужуднинг жиноятлар содир этишига шароит яратиб бераётган ҳам, кечаю кундуз унинг хавфсизлигини таъминлаётган ҳам, унинг шунча жиноятларини кўриб-билиб туриб, миқ этмаётган ҳам, аксинча, у билан муносабатларни нормаллаштириш, чегараларни демаркация қилиш билан мусулмонларнинг бойликларини ўғирлашига рози бўлаётган ҳам исломий юртлардаги режимлардир! Кўриниб турибдики, муборак заминни озод этиш учун Ислом Умматининг вазифаси Аллоҳ йўлида жиҳод қилишдир. Уни озод этишдан бошқа ечим йўқ. Бу эса БМТ ва АҚШнинг аралашуви билан эмас, балки Уммат армияларининг нусрат бериши билан амалга ошади.
Фаластин режими ўзини ожиз қилиб кўрсатиш позициясини эгаллаган, ваҳоланки у ўзининг тиш-тирноғигача қуролланган ўн минглаб хавфсизлик хизматларини инсонлар ҳимояси ва мудофаасига сафарбар қилишга қодир. Зотан, дунёдаги мавжуд хавфсизлик хизматларининг вазифаси ҳам мана шундан иборат. Ёки бу режимнинг вазифаси яҳудий вужудини ҳимоя қилиш ва мужоҳидларни қувғин қилиб, қамоққа тиқишдан иборатми?!
Фаластин аҳлига қарши ҳужумларни тўхтатиш учун Америка билан алоқа ўрнатаётган Фаластин маъмурияти раҳбарининг позицияси тил бириктириш, менсимаслик ва сиёсий кўрликдир. Айнан мана шу Америка, яҳудий вужудининг жиноятларини оқлаб, Фаластин аҳлига зулму зўравонлик қилиши учун уни пул ва қурол-яроғ билан таъминлаётган куфрнинг бошидир. Фаластин аҳлини қирғин қилишлари ҳамда уларнинг покиза қонларини бўлажак сайловларга дастак қилишлари учун Бени Ганц ва Яир Лапидга яшил чироқ ёқиб берган ҳам мана шу Американинг ўзидир. Қайси ақлирасо инсон душмандан ёрдам сўрайди?! Ёки давлатлараро қарор асосида пайдо бўлган Фаластин режими қўлидан Оқ уй ва БМТ остоналарига ётиб олишдан бошқа нарса келмайдими?!
Умматнинг душманлари бўлмиш АҚШ, халқаро ҳамжамият ва халқаро ташкилотларга ёрдам кўзини тикиб, Ислом Уммати ва армиясидан юз ўгириш, шубҳасиз, энг оғир жиноят ва улкан хиёнатдир. Ахир, масалани ҳал этувчи ва унга барҳам беришга қодир куч Уммат армиялари эмасми?!
Уммат ва армияни ҳаракатга ундашнинг ягона йўли уларга мурожаат қилишдир. Уммат ва армиянинг ҳаракатга келиб, оёққа туриши эса, Фаластин аҳли халос бўлишининг ягона йўлидир. Шунинг учун ҳам душманлар ва уларнинг қўғирчоқлари ушбу мурожаатга қарши курашмоқда ва оммавий ахборот воситалари билан чалғитишга ҳаракат қилмоқда. Режимлар эса, бундай мурожаатни қилишмайди, жангчи гуруҳлар бу мурожаатни фойдасиз деб билишади, ваҳоланки Фаластин масаласини амалий ва ягона ечими шудир!
Эй муборак замин аҳли!
Агар сабр қилиб, динингизни маҳкам тутсангиз, Аллоҳ сизга машаққат ортидан албатта енгиллик беради ва сизга шундай қўшинларни тайёрлаб қўядики, улар Пайғамбарингиз ﷺнинг Меърож йўлини озод этадилар. Фотиҳлар биринчи марта Ақсо масжидига киришгани каби, улар ҳам кирадилар. Шундай бўлгач, динингизни, Умматингизни маҳкам ушланг ва Холиду Салоҳиддинлар авлодидан нусрат талаб қилинг, мустамлакачилар лойиҳаларини улоқтириб ташланг, оқибат сизникидир, чунки Аллоҳ сизнинг дўстингиз-ҳомийингиздир, анавиларнинг эса дўсти-ҳомийси йўқдир.
﴿إِنْ يَنصُرْكُمُ اللَّهُ فَلَا غَالِبَ لَكُمْ وَإِن يَخْذُلْكُمْ فَمَنْ ذَا الَّذِي يَنصُرُكُم مِنْ بَعْدِهِ وَعَلَى اللَّهِ فَلْيَتَوَكَّلِ الْمُؤْمِنُونَ﴾
«Агар сизларга Аллоҳ нусрат берса, ҳеч ким сизлардан ғолиб бўлмас, агар сизларни нусратсиз қўйса, Ундан ўзга ҳеч бир зот ёрдамчи бўлмас, имон келтирган зотлар Аллоҳнинг ўзигагина суянсинлар!» [Оли Имрон 160]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг муборак Фаластин
заминидаги матбуот бўлими