Акилбек Жапаров: Тожикистон ҳаракати КХШТ нуфузига путур етказади

307
0

Акилбек Жапаров: Тожикистон ҳаракати КХШТ нуфузига путур етказади

 Хабар: Вазирлар маҳкамаси матбуот хизматининг хабар қилишича, Вазирлар Маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) Бош котиби Станислав Зас билан учрашди.

 Жапаров ўз суҳбатдошига яқинда қирғиз-тожик чегарасида юз берган қуролли можаро ҳақида гапириб берди.

 “Тожикистон томонининг бундай ноқонуний ва бузғунчи ҳаракатлари бутун ташкилотимиз обрўсига путур етказади. Қирғизистонликлар Ташкилот доирасида қуролли тўқнашувлар юзага келса, жамоавий хавфсизлик ҳақида қандай гапириш кераклиги ҳақида асосли саволлар беришмоқда”, – деди Жапаров.

 Станислав Зас, ўз навбатида, келажакда бундай фожиалар такрорланмаслиги кераклигини таъкидлади.

 Хавфсизлик кенгаши котиби Марат Иманкулов 22 сентябрь куни қирғиз-тожик чегарасидаги можаро туфайли Қирғизистон Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти низомини қайта кўриб чиқишни таклиф қилишини айтди.

 “Агар кимдир муаммони куч билан ҳал қилишга уринса, унда  уни ташкилотдан четлаштиришни тавсия қиламиз. КХШТга аъзо бўлиш орқали ташқи таҳдидлардан ҳимояланишни кутар эканмиз, ташкилот ичида зиддиятга дуч келсак, бунинг нима кераги бор? Мамлакатларимиз аъзо давлатлар бир-бирига қарши куч ишлатиши мумкин бўлган жойларни олиб ташлаш учун КХШТ низомининг айрим қисмларини қайта кўриб чиқиш вақти келди”, –  деган Иманкулов.

 КХШТга Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Арманистон, Беларус ва Россия киради.

 Изоҳ: Ўтган йилнинг апрел ойида содир бўлган қирғиз-тожик чегарасида қуролли тўқнашувлар айнан Душанбеда КХШТ хавфсизлик кенгаши котиблари йиғилиш вақтида бўлиб ўтган эди. Ҳар икки томондан юздан ортиқ инсонлар умрига зомин бўлган бу йилги қонли можаролар эса Самарқанд шаҳрида ШҲТ саммити бўлиб ўтаётган вақтга тўғри келди.

 Ўтган йили чегарада тинч аҳолин қони тўкилаётган вақтда Душанбеда саммитга йиғилган КХШТ расмийлари можаронинг олдини олиш бўйича бирор иш қилмай, бўлар иш бўлиб, инсонлар қурбон бўлганидан кейин КХШТ Бош котиби Станислав Зас Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги можаро бўйича фикр билдирган ва  “чегарадаги зиддиятга барҳам бериш керак, вазият тинч йўл билан юмшатилиши керак”, – деган эди. КХШТ матбуот котиби Владимир Зайнетдинов эса “КХШТ бу можарога барҳам бериш керак, деб ҳисоблайди. Буни тинч йўл билан ҳал қилиш керак. Ушбу можарони ҳал қилиш учун барча зарур чоралар кўрилмоқда”, – деб чиққанди.

 Аслида, ўтган йил Қозоғистонда содир бўлган январ воқеаларидаги иштирокини ҳисобга олмаганда, КХШТ сиёсий ва ҳарбий томондан бирор вазнга эга бўлмаган ташкилот бўлиб келди. Бугунга келиб эса Россия  бу ташкилотни жонлантириш, турли “тинчликпарвар” миссияларга жалб қилиш орқали ташкилотга аъзо давлатларни ҳарбий жиҳатдан ўзига янада кўпроқ боғлаб олишга ҳаракат қилмоқда.

 Афсуски, амалдорларимиз мустамлакачилик қуроли бўлган бу каби ташкилотларга нажот кўзи билан қараб, улардан умид қилишаётган бўлса, ғарбпараст ҳуқуқ ҳимоячилари эса қирғиз-тожик чегарасида содир бўлган воқеаларга “холис” баҳо беришни сўраб, ЕХҲТ ва бошқа халқаро ташкилотларга мурожаат йўллашмоқда. Аслида бу ташкилотлар фақат ушбу ташкилотларни тузган ва етакчилик қиладиган мусталакачи куфр давлатларининг устимиздаги нуфузини янада мустаҳкамлаш ва уларнинг манфаатларини устимизда жорий бўлишигагина хизмат қилади. Мустамлакачи кофирлар гарчи биз истасакда, ўрталаримизда баҳсли ҳудудлар йўқ бўлишига йўл қўйишмайди.

 Чегара муаммоларнинг ҳал қилишнинг ягона йўли, мустамлакачи кофирлар томонидан ўрталаримизга тортилган сунъий чегараларни рад этиш ва шу чегараларни қонунийлаштириб берган халқаро қонунларни инкор қилиш, турли халқаро ва минтақавий ташкилот ва иттифоқлардаги аъзоликдан воз кечишдан иборат. Бунинг учун эса, ўз ақидамиздан келиб чиқувчи исломий тузумни ҳаётга татбиқ қилишга ва шу орқали икки дунё содатига эришиш йўлида ҳаракат қилишимиз зарур.

Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here