Халифалик давлатида соғлиқни сақлаш сиёсати

425
0

Халифалик давлатида соғлиқни сақлаш сиёсати

               Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

                                Сўзбоши

  Ушбу китоб Аллоҳнинг изни ила яқин орада қад кўтаражак халифалик давлати олиб борадиган соғликни сақлаш сиёсатини баён қилади. Ҳизб ат-  Таҳрир пайдо бўлган кундан бошлаб, Исломни ҳукмда ҳам, идорада ҳам ҳамма нарсани қамраб олувчи, тўла, таг-томиридан татбиқ этиш мақсадида, мусулмонларнинг ҳаётида Исломни ҳакам қилиш учун Уммат билан биргаликда жидду-жаҳд ва иҳлос билан мана шу давлатни барпо этиш учун ҳаракат қилмокда. Ана ўшанда янги давр бошланади. Бу даврда мусулмонлар ва бутун олам зулм  ва бахтсизликдан қутилиш учун чин дилдан исташаётган ҳақиқий ўзгаришга гувоҳ бўладилар. Ислом ҳаёт майдонидан йўқолиб, унинг ўрнини куфр ақидалари, бузуқ тузумлари эгаллаб олгандан бошлаб инсоният жуда оғир кунларни бошидан кечирмоқда. Куфрнинг бу ақида ва бузуқ тузумлари инсониятни ақидасида ҳам, турмуш ҳаётида ҳам боши берк кўчага олиб кириб қўйди. Социализм, шу жумладан коммунизм ҳамда капитализм, шу жумладан демократия мана шу куфр ақидиси ва унинг бузуқ тузумлари жумласидан бўлиб, бугунги кунда бу кофирона ақида ва бузуқ тузумларнинг авратлари очилиб, бутун оламга шарманда бўлиб битди. Шахс ва жамоатларга нисбатан қўлланилаётган қотилликлар, қувғинлар, бадарға қилиш, еб-ичишдан, кийиниш ва бошпанага эга бўлишдан маҳрум этиш, таълим, соғлиқни сақлаш ва хавфсизлик чораларидан маҳрум этиш ана ўша бузуқ тузумларнинг хозирда бутун инсониятга кўриниб қолган шармандагарчиликларидандир.

   Аллоҳнинг изни ила яқин кунларда Халифалик давлати татбиқ этадиган идорий тизимлардан бири бу – Соғлиқни Сақлаш тизимидир. Бу тизим бутун раиятнинг соғлигини сақлаш ва уларни соғломлаштиришни ўзига мақсад қилиб қўяди. Шунда халифалик давлати бу соҳада оламдаги давлатлар орасида яққол ажралиб туради. Бутун олам Исломнинг амалдаги ижросига ва Унинг инсонларнинг ишларини бошқаришдаги иҳлосига гувоҳ  бўлади. Натижада, бу ишлар, Исломни қабул қилишга, Исломга юзланишга, оламни бандаларга қуллик қилишдан бандаларнинг Парвардигорига қуллик қилишга, динларнинг жабридан Исломнинг адолат ва раҳматига, дунёнинг торлигидан дунё ва охиратнинг кенглигига чиқишга даъват қилиш ўрнида хизмат килади.

  Бизлар ушбу китобда дастлаб, дунёдаги давлатлар яшаётган вокеъга, бу давлатлардаги соғлиқни сақлашнинг нақадар ёмон аҳволда эканлигига ҳамда дунёдаги халқларнинг энг оддий, энг асосий элементар имкониятлардан ҳам маҳрумлигига тўхталиб ўтамиз. Муаммоларининг ҳал этиш учун, энг аввало соғлиқни сақлаш учун ҳам моддий қийматни асос қилиб олган капиталистик тузумлар ботиб қолган балчиқнинг сабабларини баён қиламиз. Капиталистик тузумларда соғлиқни сақлаш учун ҳам  моддий қиймат асос қилиб олиниши натижасида – табобат ва медицина соҳасида илмий ва техник ривожланиш юзага келган бўлса-да – соғлиқни сақлаш тизими фасод бўлиб, умуман бузилиб битган. Чунки, бу тузумларда соғлиқни сақлаш тизими аксар ҳолларда, даволаниш учун тўланадиган нархларнинг юқорилиги билан ва моддий фойда топиш ҳамда камбағал табака қолиб, фақат бойларни даволаш билан боғланиб қолган.

  Кейин эса, бизлар ушбу китобда Ислом назаридаги соғлиқ, соғлиқни сақлаш тушинчаларини баён қиламиз. Соғлиқни сақлаш борасидаги Халифа ва Ислом давлатининг масъулиятига, бунга алоқадор шаръий аҳкомларга ҳамда ушбу аҳкомларни ишга солиш учун Ислом давлати қўллайдиган услуб ва  воситаларга тўҳталамиз. Айтиш жоизки, Халифалик давлати соғлиқни сақлаш ҳар қандай инсоннинг асосий эхтиёжи бўлгани боис, давлат ҳазинасига оғир юк бўлса-да, соғлиқни сақлашни жамики фуқаролар учун бепул таъминлайди. Чунки, бу давлат соғлиқ муаммосига иқтисодий эмас, (давлат ҳал қилиши зарур бўлган)инсоний муаммо, деб қарайди. Шунинг учун ҳам бу давлатнинг мақсади соғлиқни сақлашга энг чиройли ва энг мукаммал суратда имкон яратиб бериш бўлади.

  Сўнгра ушбу китоб инсонлар яшатёган атроф муҳитнинг, сув, ҳаво ва озиқ-овқатларнинг соғлом бўлишига, барча элементлари билан турар жойлар ва атроф муҳитнинг дуруст бўлишига алоқадор бўлган омма халқ саломатлигига риоя қилишга тўхталиб ўтади. Ушбу  риоя саломатлик даражасини юксалтиришни давлат даражасидаги сиёсат орқали  амалга оширишни мақсад қилади. Шунинг учун ҳам омма халқ соғлигини сақлаш аксар ҳолларда даволанишдан ҳам кўпроқ ҳар ҳил касалликлардан сақланишга асосланади. Чунки касалликлардан сақланиш соғлиқни сақлашдаги энг муҳим, фойдаси ҳаммага тегадиган ва энг самарали қисмдир. Касалликлардан сақланиш аҳолини омма халқ саломатлигига хавф соладиган хатарлардан ҳимоя қилишни ҳам ўз ичига олади. Соғлиқ-саломатлик меъёрлари муҳофаза қилинади. Халифалик давлати ушбу меъёрларнинг дунё микёсидаги энг афзал меъёрлардан бўлиши учун ҳаракат қилади. Ҳатто, у ўз халқини инсон кароматига ва унинг офиятига лойиқ бўлган энг юксак ҳамда энг соғлом ҳаёт билан неъматлантиради.

   Сўнгра ушбу китоб шахснинг саломатлиги нуқтаи назаридан халифаликдаги касалликдан сақланиш табобати(Профилактик тиббиёт)га тўхталиб ўтади. Биринчи ёки иккинчи сақланиш каби шахснинг саломатлик ҳолатларига таъсир кўрсатадиган жамоий саломатлик тадбирларини ҳамда касалликдан сақланиш учун ёки касалликка чалиниш эҳтимолини озайтириш учун зарур бўлган барча чора-тадбирларни ҳам тартиблайди. Бундай тадбирларни қўллаш учун  беморларнинг ва халқ орасидан лозим бўлган кишиларнинг рўйҳатга олиш, вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказиш, улардан касаликка чалинганларни назорат остига олиш ва уларга керакли чораларни қўллаш билан амалга ошади. Касалликдан сақланиш фани аҳолининг хос гуруҳлари учун фельдшерлик (табиб ёрдамчиси), соғлом оғиз ва соғлом тиш, она ва бола саломатлиги, гигена, прививка, юкумли касалликларнинг тарқалишини назорат қилиш ва ўрни келганда улардан сақланиш каби зарурий медицина хизматларини ҳам ўз ичига олади.

  Касалликка чалинган шахсларнинг саломатлиги учун зарур бўлган эҳтиёжларни қоплаш, шахсларни даволаш учун фаъол таъсир кўрсатувчи тартиб-интизомни ўрнатиш  масъулияти Халифалик давлатининг гарданига тушади. Клиника ва шифохоналарни етарли даражада муҳаё қилиш ҳамда даволаниш учун ҳизмат қиладиган инфраструктура тизилмаларини мукаммаллаштириш ҳам давлат елкасига тушади. Негаки, тиббий муолажа умумхалқ манфаатининг асосий бўлаги ва давлат бошқариши вожиб бўлган инфраструктурадир. Соғлиқни сақлаш борасидаги хизмат кўрсатишни босқичма-босқич амалга оширади. Шифохоналарда беморларнинг соғайиб кетиши учун зарур бўлган эхтиёжларга қараб, дастлаб, энг биринчи соғломлаштириш марказларидан бошлайди. Кейин маҳаллий шифохоналардаги иккинчи даражага ўтади. Энг сўнгида эса, марказий шифохоналар ўз назорати остига олади. Етарли даражадаги табибларни ва шифокорларга ёрдам берувчи тажрибали ҳамшираларни етиштириб чиқаради. Тиббиёт масканларини, клиника ва марказий шифохоналарни осон, тез ва фойдали муолажа ҳизматини кафолатлайдиган энг замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминлайди.

   Халифалик давлатида соғлиқни сақлаш низоми шаръий аҳкомлар ва ушбу соғлиқни сақлашга алоқадор бўлган идорий қонунлар мажмуасидан иборатдир. Соғлиқни сақлаш учун қаратилган идорий қонунлар – шу соҳадаги етакчи ушбу низомни ижро қилишда ва ундан кўзланган ғояни амалга оширишда фойдали деб билган услуб ва воситалардир. Халифалик давлатида соғлиқни сақлаш учун қўйилган идорий низом тиббий ҳизмат кўрсатиш ва даволашда идорани бошқарадиган кишилардаги маҳорат билан биргаликда ўта соддалик ва илдамликка қурилади. Умумий мудир бошчилигидаги соғлиқни сақлаш Департаменти Халифалик давлатида соғлиқни сақлаш сиёсатини бошқариш ва бу сиёсатни татбиқ этиш билан шуғулланади. Жамият ва шахслар учун касалликдан сақланиш, даволаниш ва соғлиқни назорат қилиш ҳизматларини тақдим этади. Ўзига тобеъ бўлган барча соҳа ва идораларни бошқаради. Ҳар бир соҳа ва ҳар бир идора учун бир мудир тайинланади.  Бу мудир шу соҳадан ҳам, унинг икир-чикирларидан ҳам бевосита масъул бўлади. Шунингдек, ушбу Соғлиқни сақлаш Департкменти соғлиқни сақлаш режаларини амалга ошириш учун олий даражадиги сифат ва стратегик лоиҳаларни таъминлайди. Ўзининг тажрибали комиталари орқали тиббий таълим, сиҳат-саломатлик дарсликлари ва тиббий масъулиятлар учун лозим бўлган меъёрларни ишлаб чиқишга бош-қош бўлади. Соғлиқни сақлаш Департаменти соғликни сақлаш элементларини ижро этишда ўзи билан бирга иштирок этадиган «Бахтсиз ходисалар идораси» каби бошқа давлатларнинг аппаратлари билан келишимлар тузади, мувофиқлаштиради.

  Сўнгра ушбу китоб соғлиқни сақлашни энг афзал суратда такомиллаштирувчи завобит(қонун-қоида)ларга тўхталади. Тиббий таълим ва унинг программалари, тиббий соҳадаги тажрибадан ўтиш ва тиббий мутахассислик лицензияларини бериш меъёрлари, тиббий тажриба ахлоқ нормаларига ҳамда сифатсиз тиббий ҳизмат кўрсатишнинг масъулиятига алоқадор бўлган қонун-қоидалар ана ўша завобитлар жумласидандир.

  Шунингдек, ушбу китоб Халифалик давлатидаги фармацевтика(дори-дармон) ва уларни ишлаб чиқариш мавзусига тўхталади. Табиий офатлар ҳамда биринчи ёрдам кўрсатиш мавзуни тилга олади. Охирида  эса, Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – нинг қўллари остида Ислом давлати қоим бўлган кундан бошлаб, тарих мобайнидаги соғлиқни сақлаш шакли-шамоили ва унинг кўриниши ҳақида қисқача сўз боради. Рошид халифалик даврида, сўнгра халифалик давлатининг турли даврларида соғлиқни сақлаш соҳаси илдам ривожланган ҳамда у  бошқа халқлар ва ҳазоротлардан яққол ажралиб турган: Беморхоналарга асос солинган. Илмий баҳс ва илмий дарсликлар вужудга келган. Исломий тарих китоблари ва ғайри исломий тарих китоблари ҳам тилга олган етук ва ноёб тиббиёт уламолари етишиб чиққан.

  Бизлар аниқ ишонамизки, белгилари уфқларда кўриниб қолган Халифалик давлати соғлиқни сақлаш тизимини   инсониятга лойиқ бўлган энг илғор ва ўзгача бир суратда бошқаради. Соғлиқни сақлаш ҳизматларининг энг афзалини тақдим этишда барча илмий ва тиббий имкониятларни ўзига бўйсундиради. Бунга кўшимча, Халифалик давлати исломий акидага биноан ва бу акидадан келиб чиққан низомларга мувофиқ тарзда ижро этадиган бошқа мумтоз ишларни бошқариш программаларини ҳам амалга оширишига аниқ ишонамиз.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here