Политехника университетида Ал-Ваъй гуруҳи Осло шартномасига оид тадбирлар ўтказди

278
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Политехника университетида Ал-Ваъй гуруҳи Осло шартномасига оид тадбирлар ўтказди

Осло шартномаси хотирасида Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин заминининг талабалар доирасидаги Ал-Ваъй гуруҳи политехника университетида бир неча тадбирлар уюштирди, жумладан:

Талабаларга «Осло шартномаси… бошланиш ва ниҳоя орасида» номли варақа тарқатилди. Варақада «ушбу шартнома моҳияти нимадан иборатлиги, босқинчи вужуд тан олингандан сўнг у Фаластин заминига нималар келтирганлиги, бу тан олиш эвазига бизга бир неча километр ер берилиб, ўша ерга давлатча қуришимиз мумкинлиги, ҳолбуки, бу давлатчанинг ҳеч қандай ҳуқуқи ҳам, ҳукмронлиги ҳам бўлмаслиги, у на қуруқлик, на ҳаво ва сувда назорат ўрнатолмаслиги» ҳақида сўз юритилди.

Ушбу тадбирлар асосида Ал-Ваъй гуруҳи шартномага оид айрим ҳақиқатларни очиқлаб ўтди. Жумладан, «Айнан шу Осло шартномаси ҳеч қандай харажатсиз бепул босқинчилик келтирди ва Фаластин режимини яҳудийлар машаққатини бартараф этувчи режимга айлантирди!», «Айнан шу Осло шартномаси «муқаддас хавфсизлик келишуви» орқали босқинчилар билан «чиройли ва гўзал қўшничилик муждаси» олиб келди», «Бу Осло шартномаси «иқтисодий ўсиш, ваколатлар ва ҳуқуқлар» муқобилида бизга қирғинлар, қамоқлар ва фарзандларимизнинг шаҳид бўлишини ва бошқаларни олиб келди!».

Ал-Ваъй гуруҳи шунингдек, тадбир ўтказилган залда плакат ва шиорларни ёпиштириб чиқди. Уларда муборак заминда айни шартномани татбиқ этишга ҳаракат қилаётган барча кимсалар қораланди.

Роя газетасининг 2022 йил 28 сентябр чоршанба кунги 410-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here